Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Мажбурий масъулиятли муносабатнинг йўлга қўйилиши
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сайланган умумий раҳбарий органга эгалик.
- Жамоани шакллантириш босқичлари.
Мажбурий масъулиятли муносабатнинг йўлга қўйилиши. Жамоа аъзолари орасида фақатгина ягона мақсад ва фаолият эмас, уларнинг ғам-қайғуларининг алоқадор бирлиги акс этувчи махсус муносабатлар юзага келади.
Сайланган умумий раҳбарий органга эгалик. Жамоада демократик муносабатлар ўрнатилади. Жамоани бошқариш органлари жамоанинг обрўли аъзоларини тўғридан-тўғри, очиқ сайлаб олиш асосида шакллантирилади. Мазкур айтилган белгиларидан ташқари жамоа бошқа муҳим ўзига хосликлари билан ҳам фарқланади. Бу жамоа ички муҳитида акс этувчи ўзига хослик, психологик иқлим, жамоа аъзолари орасидаги муносабатларда кўринади. Мактаб жамоаси таркибида энг барқарор бўғин – бу муайян синфлар негизида шаклланган жамоалар саналади. Синф жамоаси таркибида ўқувчилар томонидан амалга оширилувчи асосий фаолият ўқиш фаолияти саналади. Айнан синф жамоасида шахслараро алоқа ва муносабатлар таркиб топади. Шунингдек, синфлар жамоалари негизида мактаб жамоаси шаклланади. Юқоридаги жамоанинг ўзига хос белгиларидан келиб чиқиб, шундай хулоса чиқариш мумкин. Ўқувчилар жамоаси – бу ижтимоий аҳамиятга эга ягона мақсадни кўзда тутувчи, биргаликдаги фаолиятни ташкил этувчи, умумий сайлаб қўйилган органига эга бўлган, мустаҳкамлик, умумий жавобгарлик билан ажралиб турувчи, барча аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларда тенглиги шароитида мажбурий алоқадорликка эга бўлган ўқувчилар гуруҳидир. Жамоани шакллантириш босқичлари. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли мураккаб жараёндир. Жамоа шаклланишининг биринчи босқичи. Мазкур босқичда талаб фақат ўқитувчилар томонидан қўйилади. Бу жамоа ривожланишининг бошланғич нуқтасидир. Ушбу даврдаги жамоа ҳали тарбияловчи жамоа бўлмай, балки «ташкил этувчи бирлик» (синф ёки гуруҳ) ҳисобланади. Ушбу босқичда ўқувчилар ўқитувчи томонидан талабларнинг қўйилишига эътиборсиз қарайдилар. Жамоа аъзоларининг узлуксиз ижодий фаолиятини ташкил қилиш ва уларни муайян (ягона) мақсад атрофида бирлаштиришга эришиш орқалигина жамоа қарор топади. Ўқувчиларнинг жамоа фаолиятида иштирок этиши туфайли аста секин бойиб борадиган тажриба, фаолият натижасини биргаликда муҳокама қилиш, қилинажак ишларни режалаштириш жамоа аъзоларида масъулият, жавобгарлик, фаолият бирилиги, шунингдек, ишчанлик муносабатининг пайдо бўлиши, шунингдек, ўқувчиларда жамоа фаолиятига нисбатан қизиқишни пайдо бўлишига олиб келади. Болаларнинг жамоа фаолиятини ташкил этиш борасдаги тажрибага эга эмасликлари боис сўз юритилаётган босқичда ўқитувчининг асосий мақсади жамоа аъзоларини оддий тарзда уюштиришдан иборат бўлади. Жамоа ҳаётининг биринчи босқичида жамоа фаолларининг пайдо бўлиши ушбу давр учун характерли ҳодисадир. Жамоа фаоли (активи) муайян гуруҳнинг шундай аъзоларидирки, улар жамоа манфаатига мувофиқ тарзда ҳаракат қиладилар, ўқитувчи фаолияти ва талабига нисбатан хайрихоҳлик билан муносабатда бўладилар. Фаоллар ўқитувчининг яқин ёрдамчилари сифатида иш олиб борадилар. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling