ИИИ БОБ. ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ
3.1. ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ. ТАРБИЯ ҚОНУНИЯТЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Таянч тушунчалар: тарбия, тарбия жараёни, тарбиянинг мақсади, тарбия мазмуни, тарбиянинг умумий вазифалари, тарбия турлари, тарбия қонуниятлари, тарбия тамойиллари.
Тарбия жараёнининг моҳияти ва аҳамияти. Тарбия педагогикадаги асосий тушунчалардан бири саналади. Жамият ва педагогиканинг тарихий ривожи давомида мазкур категорияни тушунтиришга турлича ёндашувлар юзага келди. Энг аввало, кенг ва тор маънодаги тарбия фарқланади.
Тарбия мазмуни деганда, қўйилган мақсад ва вазифалар билан боғлиқликда таълим олувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, малака, эътиқод, шахс сифати ва характери, хулқ-атвор тизими тушунилади.
Тарбиянинг умумий вазифалари:
жамият аъзоларининг мақсадга йўналтирилган ривожланиши ҳамда уларнинг қатор эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароит яратиш;
жамият ривожи учун зарур бўлган ижтимоий маданиятга мос йетарлича ҳажмдаги «инсон капитали»ни тайёрлаш;
маданиятларни узатиб туриш орқали ижтимоий ҳаётнинг барқарорлигини таъминлаш;
маълум жинс ёши ва ижтимоий-касбий гуруҳларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий муносабатлар доирасида жамият аъзоларининг ҳаракатини тартибга солиш.
Тарбия жараёнининг қонуниятлари ва тамойиллари. Тарбия жараёни ўқитувчи ва таълим олувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир.
Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга:
мақсадга йўналтирилганлиги;
кўп қиррали жараён;
узоқ муддат давом этиши;
узлуксизлиги;
яхлитлиги;
вариативлиги;
натижаларнинг олдиндан аниқланмаслиги; бироқ кафолатланиши зарурлиги;
икки томонламалилик;
Тарбия қонуниятлари – бу бир томондан, ижтимоий ҳодиса сифатида тарбиянинг хусусиятлари, иккинчи томондан, шахснинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган барқарор алоқалар йиғиндиси
Тарбия жараёнининг қуйидаги қонуниятлари мавжуд:
ижтимоий муҳитнинг объектив ва субъектив омилларига боғлиқлиги;
тарбиянинг шахснинг ривожланиши билан бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги;
фаолият ва муносабатни эътироф этиш шахснинг ижтимоий аҳамиятга эга фазилатларини шакллантиришнинг негизи ва асосий манбаи;
тарбияланувчиларнинг ўзаро тарбиявий таъсири, ўзаро муносабатлари ҳамда фаол фаолияти ўртасидаги боғланиш;
тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялашнинг интенсивлиги;
тарбияланувчининг «ички олами»га таъсир этишнинг интенсивлиги;
тарбияланувчиларда вербал ва сенсомотор жараёнларнинг ривожланиш даражаси ва педагогик таъсирни ҳисобга олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |