Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


-диаграмма. Санитария-гигиеник шароити


Download 1.25 Mb.
bet18/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

6-диаграмма. Санитария-гигиеник шароити.

1-инсонпарварлик муҳитини яратиш;


2-талабаларнинг руҳий ва ижтимоий соғлигини яхшилаш чораларини кўриш;
3-ўқув аудиторияларида энг қулай микромуҳитни вужудга келтириш;
4-соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Буларнинг ҳаммаси ҳозирги пайтда энг юксак тасаввурларга унчалик жавоб бермайди, бироқ, талабаларнинг мустақил иши сифати учун муҳим аҳамият касб этади.
Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш моделининг ажратилган таркибий қисмларидан ҳар биттасининг амал қилиши, доимо бўлмасада, мазкур фаолият турини ташкил этувчи бўлмиш ўқитувчи шахсига (еттинчи босқич) боғлиқдир. Педагогика олий ўқув юртлари талабаларида мустақил ишлаш малакасини шакллантириш мунтазам, жўшқин, фаол жараён бўлиб, у шунингдек “педагогик раҳбарликнинг ижобий иш йўсини” билан ҳам белгиланади.


7-диаграмма. Педагог шахси.

1-турли йўналишлар бўйича янги ғояларни айтишлари учун талабаларга қулай руҳий шарт-шароит ярата билиш;


2-тадқиқодчилар жамоаси манфаатдорлигини ошириш қобилияти;
3-мушоҳаданинг пухта ва тезлиги;
4-мушоҳаданинг кенглиги;
5-педагогика соҳасидаги билимларини ифодалаш қобилияти;
6-педагогда вақтнинг мавжудлиги;
7-ўқитувчи билан мулоқотнинг енгил ва самимийлиги;
8-умумий заковат;
9-шахсий жозиба, эътиборлилик ва хушмуомалалик ва ҳ.к.
Олинган ахборотдан талабанинг ўз педагоги шахсига қандай талаблар қўйишини аниқлаш мумкин, чунки ўқитувчи айни вақтнинг ўзида талабанинг бўлажак касбий фаолиятида тақлид қилиши учун намуна бўлиб ҳам хизмат қилади. Бунда ўқитувчининг қуйидаги хусусиятлари айниқса муҳим ҳисобланади, булар: талабаларнинг ғайриоддий ғояларни идрок қилишга шай туриш; педагог мушоҳадасининг пухталиги, тезлиги ва кенглиги; у билан мулоқотнинг енгил ва самимийлиги. Бошқа хусусиятлар анча кам қайд этилди (уларнинг бир қисми 2%дан кам овоз олганлиги сабабли тартибга солиш учун тавсия этиладиган кўрсаткичларнинг сўнгги вариантига киритилмади).
Шундай қилиб, талабалар нуқтаи-назаридан рисоладаги педагог етарлича аниқ таърифлаб берилган. Гарчи бу таърифга тўлиқ қўшилиш оғир бўлса ҳам, уни батамом рад этиш ҳам мумкин эмас. Таъкидлаш керакки, турли курсдаги талабаларнинг ўқитувчи шахсига қўйишадиган талаблари бир хил.
Талабанинг шахсий хусусиятлари ҳам жуда муҳим, чунки таҳлилий мушоҳада юритиш қобилиятисиз, ўзига талабчанликсиз ва таҳлил қилиш малакасисиз мустақил ишнинг самарали бўлишига эришиб бўлмайди.
Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг тўққизинчи таркибий қисми – талабалар фаолиятини назорат қилиш, тезкор текшириш ва мувофиқлаштириш босқичи бўлиб, ўқитувчи буни амалга ошириш учун бир ёки бир нечта кўникмани қўллашни тақазо этувчи вазиятларни ташкил этади ва талабаларга қатор индивидуал топшириқларни тавсия этади; кўникмаларни такомиллаштириш; шунингдек натижавий назорат, яъни – талабаларда мустақил ижодий фаолият малакаларининг қанчалик шаклланганлигига баҳо бериш.
8-диаграмма маълумотларига эътибор қаратамиз.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling