Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


-диаграмма. Талабаларнинг мустақиллигини назорат қилиш


Download 1.25 Mb.
bet19/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

8-диаграмма. Талабаларнинг мустақиллигини назорат қилиш.

1-жорий назорат;


2-илмий раҳбар томонидан назорат;
3-вақти чекланган назоратни амалга ошириш;
4-ўз-ўзини назорат қилиш;
5-хатолар учун жарима тўлаш тизимининг жорий этилиши;
6-якуний назорат;
7-дастлабки назорат.

Рағбатлантириш деб номланган ўнинчи босқич тўққизинчи блок билан яқиндан боғлиқ бўлиб, у талабалар мустақил иши сифатини яхшилаш имконини беради. Эътиборингизни 9-диаграмма маълумотларига қаратамиз.




9-диаграмма. Рағбатлантириш.

1-ҳал этилаётган психологик-педагогик муаммолар ва вазифаларнинг профессионал аҳамиятини таъкидлаб кўрсатиш;


2-индивидуал ривожланиши, ўз-ўзини такомиллаштиришнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтиш;
3-оммавий чиқиш ва мунозараларнинг тушунарлилиги;
4-энг яхши ишларни педагогик нашрларда эълон қилиш имконияти;
5-илмий кенгаш, Президент, Ҳукумат ва ҳакозолар стипендияларини олиш имконияти;
6-аспирантурага кириш учун имтиёз берилиши;
7-обрўли ўқув юртида катта маош тўланадиган иш олиш.
Талабаларнинг мустақил ишини нималар рағбатлантириши ҳақидаги маълумотлар муҳим амалий аҳамиятга эга. Мазкур блокнинг мустақил ишни ташкил этиш жараёни таркибини тартибга солишда унчалик муҳим аҳамият касб этмаслигига сабаб шуки, ҳар қандай вазиятда талабаларнинг юқори даражада фаоллигини таъминловчи бирон-бир универсал рағбатлантириш омили мавжуд эмас.
Бирон бир омил таъсирчанлиги талабанинг жинси, нечанчи курсда ўқиётгани ва ҳакозо жиҳатларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Мустақил ишнинг асосий омилларини аниқлаш таҳлилнинг энг масъулиятли палласи бўлиб хизмат қилади. Бу омиллар қуйидагилардан иборат: талабалар ишларининг ижодий танловларида иштирок этиш, бундай танловда ғолиб бўлиш, аспирантурага конкурссиз кириш, анча юқори стипендия олиш, обрўли ўқув муассасасига катта маош тўланадиган ишга кириш имконини беради ва ўқувчининг мустақил иши натижаларига ижобий таъсир кўрсатади.
Ушбу ахборот педагогларга қандай ўқув ишлари услублари ва мустақил фаолиятни ташкил этиш йўсини энг самарали эканлигини кўрсатиб беради.
Шундай қилиб, педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш жараёни мураккаб, зиддиятли ва кескин хусусиятга эга. Шубҳасизки, мустақил ишнинг ўзи билан касбни ўзлаштиришнинг моҳияти тугаб қолмайди. Бўлажак педагогнинг шаклланишига талабанинг олий ўқув юртидаги беш йиллик ўқуви жараёнидаги жами таъсир омиллари, барча муҳим ҳодисалар сабабчи бўлади. Мустақил ишнинг ташкил этилиши – талабаларнинг билим олиш борасидаги фаоллигини, ижодий жиҳатдан ўзини-ўзи сафарбар этишини, ўз жамоасига раҳбарлик қилиш қобилиятини рағбатлантириш ва ташкил этиш воситаларидан биридир.
Шундай қилиб, биз педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган моделимизни баён этиб бердик, бу модель жадвал шаклида ҳам тақдим этилиши мумкин (134-б).
Албатта, бу мўътадиллаштирилган умумий манзара бўлиб, у ўрганилаётган жараённинг профессионал, типологик ва индивидуал хусусиятларини ўзида яширади.


ХУЛОСА

Диссертация тадқиқоди натижасида қуйидаги қатор масалалар ўрганилди:


1. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш муаммосининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди, чунки бу муаммо ҳануз етарлича ўрганилмаган ҳолда қолмоқда. “Талабаларнинг мустақил иши” тушунчасининг турлича талқинлари, унинг шасхни ижодий камол топтиришдаги ўрни нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.
Бизни педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш, уларнинг билим олиш ва ижодий фаоллигини таъминлаш муаммолари қизиқтирганлиги сабабли ишнинг катта қисми (1.1.2.) мазкур масалани турли ёндашувларни шарҳлашга бағишланган.
2. Мавжуд мустақил ишлар таснифи шарҳлаб берилди. Тадқиқ қилинаётган ҳодисалар моҳиятини чуқурроқ англаб етиш учун мустақил ишлар таърифи ва тавсифи муаммоларни ҳал этишдаги турли йўналиш ҳамда ёндашувлар ёритиб берилган, уларнинг таҳлили бу масалаларнинг услублари ва дидактикларнинг эътиборини доимо жалб этиб келганлиги ва жалб этишда давом этаётганлигидан далолат беради.
3. Педагоглик касбини танлаган талабалар мустақил ишини ташкил этишдаги педагогик муаммолар туркуми баён этиб берилган.
4. Фаол таълим беришнинг замонавий услублари, шу жумладан хорижий услублар таҳлил қилинди.
5. Амалий ўйинларнинг замонавий таснифлари муҳокама қилинди. Биз томонимиздан ўқув-амалий ўйинлар таснифи тавсия этилди. (62-б).
6. “Ўқув-амалий ўйин” тушунчасига ўз ёндашувимиз баён этилди.
7. Фаол таълим бериш услуби бўлмиш амалий ўйиннинг моҳияти кўриб чиқилди.
8. Педагогик тажриба усули бўлган ўқув-амалий ўйинлар имконияти ўрганилди.
9. Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этиш моделига қарашлар баён этилган.
Тадқиқод натижасида қуйидагича қарорга келинди:
1. Ҳозирги вақтда педагог ва тадқиқодчилар олдида мустақил ишни ташкил этиш доирасида талабаларда билимни мустақил эгаллашга, илгари учрамаган янги вазифаларни мустақил ҳал этишга қизиқиш уйғота оладиган таълим тизимини ишлаб чиқиш вазифалари турибдики, бундай тизим талабаларда мустақиллик ва масъулият ҳиссини шакллантириш учун имконият яратади. Яъни мустақил иш талабаларнинг билим олишларини таъминлабгина қолмасдан, уларда мустақил билим ўрганиш кўникмаларининг ҳосил бўилишида ҳам ёрдам бериши лозим.
Бунда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш керак:
- мустақил ишни ташкил этиш сифатини яхшилаш мақсадида мазкур иш билан шуғулланиш учун асосни белгилаб олиш;
- талабалар фаолиятини кучайтириш мақсадида педагогик таъсир амалларининг бир қанчасини қўллаш;
- ишни ташкил этишда долзарб илмий психологик-педагогик муаммоларни ҳисобга олиш;
- талабанинг ўз ишининг натижаси унинг келгусидаги педагогик амалиётида зарур бўладиган мунтазам мушоҳада қилиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат бўлишини ҳис этиш имкониятини бериш;
- талабаларга ифодаланаётган вазифаларни ижодий мушоҳада қилишга эришиш зарурлиги ҳақида кўрсатма бериш;
- мустақил ишни ташкил этишнинг санитария-гигиеник шарт-шароитлари ҳақида, хусусан таълим беришда инсонпарварлик муҳитини яратиш ҳақида ғамхўрлик қилиш;
- педагогдан талабаларнинг турли йўналишларда, уларнинг тўғри-нотўғрилигидан қатъи назар, янги-янги ғоялар билдиришлари учун руҳий жиҳатдан қулай шарт-шароит яратиш;
талабалар фаолиятининг мазкур тури устидан жорий назорат ўрнатиш;
- рағбатлантириш мақсадида ҳал этилаётган психологик-педагогик муаммо ва вазифаларнинг касб учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этиш.
2. Бўлажак касбий фаолиятни моделлаштириш муаммоли вазифаларни мустақил ҳал этишни ва муаммо моҳиятидан келиб чиқадиган ўқув вазифаларини фаол ҳал этишни тақазо этади.
3. Таълим бериш услубларининг пухта қабул қилиниши тадқиқ қилинаётган соҳадаги муаммоларни ҳал этиш усулларидан бири бўлиб, бунда талабалар ўрганилаётган вазиятга киришиб кетиб, фаол ҳаракат қилишга ундаладилар, муваффақият ҳолатини бошдан кечириб, ўз хатти-ҳаракатларини асослаб берадилар. Бу талабларнинг ҳаммасига, бизнингча фаол таълим бериш услублари, хусусан ўқув-амалий ўйинлар энг тўлиқ жавоб беради.
4. Биз мустақил ишни ташкил этиш муаммосини тадқиқ этиш доирасида тажриба ўтказиш бўйича ўз услубимизни тавсия этдик, 1.2.3-параграфда баён этилган (63-77-б.).
5. Биз педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланиш имкониятлари ва хусусиятларини ўрганаётганимиз муносабати билан мазкур ишда ўқув-амалий ўйин тушунчасининг ўзи билан боғлиқ масалалар туркумини муфассал баён этдик. Тадқиқодимизда биз ўқув-амалий ўйиннинг ўзи модель эмаслигидан, балки амалий ўйин тизимига асос қилиб олинган модель билан ишлаш воситаси бўлиб хизмат қилишидан келиб чиқдик.
6. “Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил иши” ўқув-амалий ўйини янги вариантининг батафсил ишлаб чиқилиши тадқиқодимизнинг энг катта натижаси бўлиб, бундай ўйин Москва давлат педагогика университетининг қатор факультетлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этишда кенг қўлланилмоқда (2.2.-бўлим; 91-116-б.).
Мазкур ўқув-амалий ўйиндан фойдаланиш имкониятларини тажриба асосида текшириш юзасидан олиб борган ишларимиз унинг мустақил ишни ташкил этиш муаммосини чуқур англаб етиш имконини беришини исботлаб берди.
Ўйиндан қуйидаги мақсадлар кўзда тутилган:
1. Педагогика олий ўқув юртини битирган мутахассисга мустақил ижодий иш олиб бориш имкониятини берадиган йўналишларни ҳамда уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш;
2. Жамоа бўлиб қарор қабул қилиш малака ва кўникмаларини такомиллаштириш;
3. Мустақил, холис мушоҳада қилишни ўзлаштириш;
4. Индивидуал касбий кўникмаларни ўзлаштириш;
5. Талабаларни ўтказилаётган илмий-педагогик тажриба вазияти билан тантиштириш. Шу муносабат билан ўйинда талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг бенуқсон моделини яратишга ҳаракат қилинади. Тавсия этилган ёндашув бу жараёнга: муайян муаммони кўтариб чиқиш, илмий муноазара олиб бориш, муаммони ҳал этиш моҳиятини ажрата билиш, натижаларни таҳлил қилиш қобилияти каби жиҳатларни киритиш имконини беради.
Бундан ташқари, ишлаб чиқилган ўқув-амалий ўйинда педагогика олий ўқув юртини тугатувчилар шахсининг ўз руҳий ҳолатини таҳлил қила билиш, холислик, педагогик одоб соҳиби бўлиш, ахборотни танқидий нуқтаи назардан баҳолаш қобилияти, ўз хатосини тан ола билиш каби педагоглик касби учун аҳамиятли хусусиятлари талабаларнинг ўзлари томонидан баҳоланди.
7. Педагоглик касбини танлаган талабалар мустақил ишини ташкил этиш муаммоси бўйича тўпланган тажриба таҳлилини “Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил иши” ўқув-амалий ўйинидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган баёний модель кўринишида тақдим этдикки, бу ўринда мазкур ўйин педагогик тажриба ўтказиш усули бўлиб хизмат қилади. Тадқиқодимизнинг 2.3-бўлимида тақдим этилган моделнинг таркибига батафсил баҳо берамиз. Тавсия этилаётган блоклар рўйхати, бизнингча универсал хусусиятга эга бўлиб, уни нафақат педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишини ташкил этишга, балки таълим бериш жараёнининг бошқа йўналишларига ҳам тадбиқ этиш мумкин.
8. Ўқув-амалий ўйинларидан илмий-тадқиқод мақсадларида фойдаланиш қандайдир илмий кашфиётга олиб келмаса ҳам, лекин, у ёки бу қарашни ўқув тажрибаси шароитида текшириш; мутахассисларнинг педагогик фанлар доирасидаги тадқиқодларда ҳамкорликда ишлашларини йўлга қўйиш; янги-янги услубий тамойилларни ишлаб чиқиш; тадқиқод жараёнининг ўзини анча жадаллаштириш ва педагогик тажриба ўтказиш воситаларини кенгайтириш имкониятини беради.
Ўқув-амалий ўйин услуби ёрдамида эмпирик боғлиқлик, алоқадорлик ва муносабатлар очилиб, шакллантириладики, биз томонимиздан ишлаб чиқилган талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш моделида айнан шу ҳол акс эттирилган.
9. Ўқув-амалий ўйинни ташкил этиш методикаси ва унинг амалиёти курсининг талабаларни олий ўқув юртида ўқитиш жараёнига киритилиши фанларни ўқитишга умуман талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишга, хусусан илмий педагогик тадқиқодларга қизиқишни рағбатлантиришга жорий этишнинг замонавий талабларига жавоб беради.
Шундай қилиб, тадқиқодимиз битирувчининг мустақил ишини ташкил этишга амалий таъсир кўрсатиш учун имконият яратади. Юқорида баён этилганлардан қуйидагича хулоса чиқариш мумкин, яъни педагогика олий ўқув юртларида талабаларни ўқитиш жараёнидаги педагогик тадқиқодларда бевосита ўқув-амалий ўйинлар услубини қўллаш мақсадга мувофиқ, чунки у бўлажак педагогларнинг касбий савиясини, шу билан бирга эса учинчи минг йилликда таълим сифатини анча ошириш имконини беради. Ҳозирги пайтда Москва давлат педагогика университетининг бир нечта факультетида амалий ўйинларни ўрганиш бўйича махсус курслар ўқилмоқда. Олий мактаб битирувчиларининг ўз педагогик фаолиятлари ёки тажрибанинг афзалликларини илмий жиҳатдан тўғри асослаб бериш ва уларнинг қонуниятларини аниқлаш учун амалий ўйин услубларини қўллашга қийналишлари сабабли уларни бундай кўникмаларга ўқув юртида ўқиб юрган чоғларида узлуксиз ўргатиш тавсия этилди.
Ўтказилган тажриба ва унинг натижаларининг таҳлили биз ишлаб чиққан тизимнинг самарали эканлигини исботлади.
Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling