Педагогика ва психологияда инновациялар


Download 364.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana24.12.2022
Hajmi364.24 Kb.
#1056836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2255-Текст статьи-4595-1-10-20210731

№SI-2 | 2020
890 8-қисм | Махсус сон
эгаллаш киради, уларда ушбу маданиятда қабул қилинган шахснинг турли ижтимоий гуруҳ 
вакиллари билан ҳар хил сабаб ва вазиятларда алоқада бўлиш усуллари ифодаланади”(Т.В. 
Матвеева).
Коммуникатив компетентлилик педагог томонидан танланган коммуникация услубида 
ва мулоқотдаги ролли ўринларда ўз ифодасини топиши мумкин, улар етакчилик қилувчи 
ўзаро таъсир қилиш мақсадлари билан таъминланиб, барқарор экспрессив хусусиятлар, шу 
билан бир қаторда,мулоқот вазияти жараёнидаги коммуникатив ҳаракатлар билан 
тавсифланади. Педагогнинг коммуникатив позицияси унинг мулоқотнинг белгиланган 
мақсадларига эришиш йўллари ҳамда суҳбатдоши шахсига нисбатан бўлган муносабати
шунингдек, ўзаро таъсирнинг аниқ мулоқот услуби жараёнида амалга ошиши мумкин бўлган 
ўзига хос талабларини акс эттириши мумкин.
Коммуникатив компетентлиликнинг моҳияти ва тузилишини синчковлик билан 
ўрганиш бизга иккита, ўзаро боғлиқ ва ўзаро алоқада бўлган даражаларни ажратиш 
имконини 
берди: 
биринчи 
даража 
бевосита 
мулоқотнинг 
ўзида 
коммуникатив 
компетентлиликнинг намоён бўлишини белгилаб беради, яъни инсоннинг коммуникатив 
хулқ-атворида; иккинчиси, ўқитувчи касбий мотивациясининг ўзига хос хусусиятлари ва 
йўналтирилиши, унинг мулоқотга алоҳида эҳтиёжи орқали педагогик-коммуникатив 
қадриятларни киритиши керак. 
Коммуникатив компетенциянинг замонавий жамиятда, кундалик ҳаётда, касбий 
фаолиятда ўрни жуда муҳим. Унинг шарофати билан олинган маълумотларни мунтазам 
тўплаш, таҳлил қилиш ва тартибга солиш амалга оширилмоқда. Бу маълумотларни сифатли 
узатиш учун мулоқотнинг вербал ва новербал усулларидан фойдаланилади.Бироқ самарали 
коммуникация, ҳар ҳолда кишиларнинг шахслараро мулоқотда бир-бирларини тушунишга 
қодирлигини назарда тутиши керак. Шу билан бирга инсоннинг нафақат шахс, шунингдек, 
фаолиятнинг субъекти сифатида тўлақонли шаклланиши учун коммуникациянинг аҳамияти 
ҳақида, тадқиқотчи Л.П.Гримак шундай ёзади: “инсоннинг инсон бўлишининг яна бир 
сабаби шундаки, у ўзига ўхшаганлар билан фаол мулоқотда бўлган..., туғилишининг илк 
кунларидан бошлаб инсонлар билан доимий мулоқотда бўлиш – шахснинг тўлақонли 
ривожланишида амалга оширилиши керак бўлган шарт..., мулоқот соматик ва руҳий 
мувозанатни сақлашга ёрдам беради, учрайдиган тўқнашув ва низоларни юмшатади, стресс 
ҳолатидан чиқаради, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини, нуфузини оширади”. 
“Коммуникация” ва “мулоқот” тушунчаларини ажратиш шу даражада қийинки, 
тадқиқотчи В.М.Курбатов бу ҳақда мулоҳаза юритиб, ўзининг қуйидаги икки таърифини 
таклиф қилади:
“Коммуникация – мулоқот акти, икки ва ундан ортиқ индивидлар алоқаси, битта инсон 
томонидан бошқасига маълумотни етказиш. Торроқ маънода–юборувчидан олувчига 
(коммуникатордан реципиентга) маълумот узатиш жараёни”, саналади. 
“Мулоқот” эса – инсонлар орасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорлик жараёни бўлиб, унда 
фаолият, маълумот, ҳис-туйғу, кўникма, малака, меҳнатнинг натижаси билан ўзаро алмашиш 
содир бўлади”. 
Вақтнинг ўзида ҳатто бир коммуникатив-маиший вазиятда ҳам кузатилиши мумкин. 
Асосий роллар орасида “барча учун роль” ёки намойиш. 
Бўлажак ўқитувчининг коммуникатив компетентлилигининг шаклланиш жараёни 
таълим мазмуни орқали амалга оширилиши мумкин ва у қуйидагиларни қамраб олади:
- ўқув фанларининг алоҳида рўйхати; 
- талабаларнинг ўқув фанларини ўзлаштириш жараёнида шаклланувчи касбий 
(профессионал) компетенциялари; 
- талабанинг ижтимоий-маданий ҳаётидаги фаол ҳаётий ўрни. 
Буларнинг барчаси ўзига хос мажмуани ифодалаб, уларнинг воситасида бўлажак 
ўқитувчи шахси юқори даражада шаклланади ва ривожланадики, бунда ўзининг кейинги 
ривожланиши ва камолотга етказиш усулларини эгаллашга имкони бўлади ва бу бўлажак 


ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯДА ИННОВАЦИЯЛАР | ИННОВАЦИИ В ПЕДАГОГИКЕ И ПСИХОЛОГИИ | INNOVATIONS IN PEDAGOGY AND PSYCHOLOGY

Download 364.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling