Педагогика ва психологияда инновациялар
Download 364.24 Kb. Pdf ko'rish
|
2255-Текст статьи-4595-1-10-20210731
№SI-2 | 2020
8-қисм | Махсус сон 891 ўқитувчини “инсон – жамият - олам” тизимида профессионал субъект сифатида янада самарали ишлашини таъминлайди. Маълумки, ўқитувчининг касбий маҳорати унинг муваффақиятли касбий фаолияти воситасида таъминланиши керак. Ушбу фаолият эса ўз ўрнида, маълум қобилиятларсиз, шахснинг коммуникатив сифатларисиз бўлмайди, чунки улар ҳам фаолиятнинг ўзига, ҳам қарор қабул қилишдаги ижтимоий ёндашув ва муҳитга боғлиқ. Юқорида кўрсатиб ўтилган коммуникатив қобилиятлар эса айнан касбий қобилиятлар тизимида мавжуд ва бўлажак ўқитувчининг коммуникатив компетентлилигини шакллантиришда етарли даражада муҳим аҳамиятга эга бўлади, бунда улар ҳатто педагогнинг касбий фаолияти асоси ҳам бўлиши мумкин. “Коммуникатив қобилиятлар индивид фаолиятининг муваффақиятли бўлишини таъминловчи хусусиятлар ёки фазилатлар сифатида яққол кўриниши мумкин, яъни бир инсонни бошқасидан ажратиб турувчи ва муваффақиятли фаолиятда кўринадиган индивидуал сифатлар” шулар жумласидан. Шахснинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришни “касбий фаолиятни ривожлантиришга асос бўлувчи коммуникатив маҳорат орқали такомиллаштириш керак. Коммуникатив маҳоратни тартибсиз равишда ривожланиши кўпинча феъл-атворни авторитар услубига, тез-тез конфликтли вазиятларнинг пайдо бўлишига, педагог ва таълим олаётганлар муносабатларида кескинликлар келиб чиқишига, ўзлаштириш ва ўқиш истагининг пасайишига, руҳий шикастланишга ва ахлоқий-маънавий тарбияда ўрнини қоплаб бўлмайдиган йўқотишларга, аксар ҳолларда эса ўқувчиларнинг асоциал (ижтимоий лоқайдлик) хатти-ҳаракатларига олиб келади”. Коммуникатив компетентлиликни шахсга оид мураккаб тавсифнома сифатида ҳам тушуниш мумкин, у коммуникатив компетенцияларни, руҳий-педагогик компетенцияларни, шахснинг бошқа инсонлар билан мулоқотида кўринадиган руҳий ҳолатларини қамраб олади – буларнинг барчаси инсоннинг коммуникатив хулқ-атворида намоён бўлади. Айнан коммуникатив хулқ-атвор мулоқот учун зарур бўлган алоҳида руҳий-педагогик компетенцияларни қамраб олади. Лекин шунга қарамай, бу ерда етакчи ўрин умуман олганда педагогда йўналишни аниқлаш ва асослаш учун жавоб берувчиунинг мулоқот қилишга эҳтиёжини англатувчи коммуникатив қадриятларга тегишли бўлади. Шунингдек, коммуникатив компетентлиликка маълум вазиятларда коммуникатив ҳаракатларни сифатли ва фойдали ташкил қилиш учун зарур бўлган, илмий-педагогик адабиётларда шахснинг ички имкониятларининг алоҳида тизими сифатида ҳам қаралади. Коммуникатив компетентлиликни мукаммал эгаллаш деганда “реал вужудга келган коммуникатив вазиятга мувофиқ мулоқот жараёнига киришишга тайёрликни” тушуниш керак. Таъкидлаш жоизки, компетентлилик шаклланганлигининг асосий кўрсаткичи фикр- мулоҳазаларни равон, яхлит ва мантиқан изчил баён қилиш маҳорати бўлиб, бунда мулоқот тилининг ифодали ҳамда аниқ мулоқот бўйича шерикларнинг коммуникатив фаоллигининг ҳар қандай турини тушуниш ва мос равишда жавоб қайтариш лаёқатидан фойдаланилади. Коммуникатив компетентлиликни ўқитувчининг касбий фаолиятида алоҳида тутган ўрнини ўрганиш, коммуникатив компетентлилик кишилар ўртасидаги мулоқотда кўпвазифавий шарт-шароит сифатида ҳам кўриниши ва бу орқали тарбиявий, таълимий ҳамда дунёқарашга оид вазифаларни бажариши мумкин, деган хулоса чиқариш имконини беради. Коммуникациянинг мазмуни ва теранлиги, шерикларнинг билим даражаси, мулоқот мавзусидан хабардорлигига боғлиқ бўлиб, ҳиссий-психологик ўз-ўзини тартибга солиш лаёқатиниўз ичига олади.У “шароитнинг ўзгаришига кескин, фаол мулоқот билдиришни билиш, шерикларнинг ҳиссиётлар билан боғлиқ кайфиятларидаги ўзгаришларни эътиборга олиб мулоқотни қайта ўрнатиш” билан ифодаланади. Замонавий жамият касбий фаолияти билан боғлиқ барча масалаларда компетентли бўлишга қодир,замонавий малакали педагогни, олий касбий таълим йўналишида ҳам сифатли ўзгаришларни талаб қилади. ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯДА ИННОВАЦИЯЛАР | ИННОВАЦИИ В ПЕДАГОГИКЕ И ПСИХОЛОГИИ | INNOVATIONS IN PEDAGOGY AND PSYCHOLOGY Download 364.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling