Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Кофир нафсим Азозилдан тонармукин?
3 Ҳазрат Навоий ўзлигида кечаётган ҳолий жараён- лар ҳақида сўз юритаркан, ўхшатиш санъати восита- сида “Ёр”га тоат ила юзланган вақтида ўзини хаста чумолига, (нафсга қарши) исён вақтида ваҳший шер- га, нозик муносабатларда кўнглини нимжон пашша- га, нафсини эса баҳайбат филга ўхшатади. Албатта, бу ерда чумолига ўхшатишга унинг заифлик ҳолати асос қилиб олинган. Зеро, буюрилганидек, ибодат вақтида инсон қанча ўзининг заифу ожизлигини эъ- тироф етган ҳолда Роббисига юзланса, Эгаси уни шунчалар хуш кўради ва ибодату дуосини қабул қи- лади. Нафсга қарши жиҳод қилишда эса шер каби кучли бўлиш – бу ўз нафсига қарши Аллоҳга боғла- ниб, ундан мадад олган ҳолда мотиви тамал вази- фасини бажарган. Кўнгилни нимжон пашшага таш- 1 Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Чўт- матов Ж. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б. 57. 2 Қўтқу, Муҳаммад Зоҳид. Нафс нимадир? – Тошкент: Шарқ нашриёти, 2016. – Б. 31. 3 Яссавий, Хожа Аҳмад. Девони ҳикмат. – Тошкент: Нав- рўз, 2018. – Б. 13. беҳланишида эса икки объект ўртасидаги нозиклик асос қилиб олинган. Зўрлик, улкан куч либоси ости- дан танилган нафсни филга ўхшатилишида ҳажм, яъни жуссанинг катталиги ва кучлилиги замин бўл- ган. Зотан, зоҳиран нафс филга ўхшатилса-да, асли- да инсон ботинида у мингта филдан ҳам йирик ва кучли эканлиги моҳиятан эътибори билан аён: Тоат айларда мўри хаста барин, Лек исён маҳалли шери арин. Нимжон пашша кўнглум айла гумон, Зўри нафсим нечукки пили дамон. 4 Мавлоно Румийнинг яна бир тизмасида нафс энди суюкли ёр, севилган маҳбуба сувратида кўри- ниш беради. Филҳақиқат, ҳаётдаги барча лаззатлар- нинг бош манфаатчиси инсон нафсидир. Чунки унда лаззатсеварлик кайфияти ҳамиша устувор бўлиб, у бунга доим эҳтиросли ҳолатда туради. У лаззатдан лаззатга, шаҳватдан шаҳватга шўнғигани шўнғиган. Инсон лаззатни нафсида сезиб ҳис қилгани учун ҳам нафсини алоҳида яхши кўради ва иззат қилади. Ай- ниқса, маҳбуба висолининг лаззатига бўлган муҳаб- батини эса ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Нафсни маҳбубага ўхшатилганида ҳам ўртадаги ўзига жалб қилувчи лаззат ва ширинлик асос бўлган. Чунончи, киши доимо ширинликка, лаззатга шаҳват муҳабба- ти билан кучли ҳирс ила интилади: “Нафсингга бас келолмасанг ҳам, ақлингга шундай дарс бер: фараз қилайлик, у – ўртамизда никоҳи бўлмаган маҳбуба. Шаҳват устун келганда унинг олдига бораман”. 5 Яссавий ҳазратларининг яна бир поэтик ифода- сида кишилар ичидаги нодон, аҳмоқ, ёмон хулқли- ларнинг нафси оғзи очиқ лаққа балиққа ўхшатилган. Маълумки, лаққа очофат балиқ турларидан бўлиб, ҳатто сал оч қолса, ўз жинсини ҳам аямай юта бош- лайди. Бу ташбеҳда киши нафсидаги ўхшаш хусу- сиятлар, яъни биринчидан, моддиятдан еб тўймас- лик, юҳолик бўлса, иккинчидан, ҳавойи нафсидаги касаллик бўлиб, нодон оғзига келганини ўйламас- дан сўйлайверишидир. Нодон доим бировнинг ҳо- лидан ёхуд кўриниши устидан масхаралаб кулиш- дан ўзича “нафсий завқу шавқ” олади, бу ишида лафзининг маъносига эътибор қилмайди, ўз суҳбат- дошини сўз ниши орқали қалбини жароҳатлаб ча- қиши, азият етказиши унинг хаёлига ҳам келмайди. Шоир қўллаган ташбеҳдан мақсад нафсни мана шу қирраларини кўрсатиб беришга қаратилган: Нодонларни мандин сўрманг, кўксум чақа, Ҳақдин қўрқуб мотам тутсам, кулар қаҳ-қа. Оғзи очуқ, нафси улуғ мисли лаққа, Нодонлардин қўрқуб санга келдим мано. 6 4 Сирожиддинов Ш., Юсупова Д., Давлатов О. Навоийшу- нослик. (1-китоб). Тошкент: Тамаддун, 2018Б. 134, 135. 5 Румий, Жалолиддин. Ичиндаги ичиндадур. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – Б. 242. 6 Яссавий, Хожа Аҳмад. Девони ҳикмат. – Тошкент: Нав- рўз, 2018. – Б. 136. 105 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Мирзо Абдулқодир Бедил эса нафсни ўзига хос ракурслардан тасвирга олган. Унинг бир сатрида нафсни биз айиқ қиёфасида кўрамиз. Тасвирда яна ҳажм, яъни йириклик ва кучлилик бу истиорага асос бўлган. Бироқ бу тасвир фонида шоир лирик қаҳра- мони шундай куч-қувватга эга бўлган айиқдек наф- сининг ундан ҳам кучли чиқиб, енггани ва оёқ-қўлини боғлаб, шундан сўнггина “Анқо”ни овлашга эришгани ҳақидаги сюжет сўфиёна бўёқларда акс эттирилади: Айиқ нафсимни боғлаб, овлаб анқо, Охир мен хомхаёл деб ном олурман 1 Бедилнинг яна бир байтида нафс лочин ва зоғ кўринишда талқин этилади. Шу ўринда яна бир нар- сага диққат қаратиш лозимки, нафс ишлари бораси- да ҳавонинг иштироки бениҳоя йирик. Чунки нафс- нинг бутун орзу-ҳавас билан ҳаракатланишини ана шу қаҳрамон-образ бошқариб боради. Ҳикматлар- да дейиладики: “Ҳар бир нарсанинг нафаси бор. Нафснинг нафаси ҳаводир”. Шунинг учун ҳам ба- диий адабиётда “ҳавойи нафс” деган образ пайдо бўлгани бежиз эмас. Бедил киноя ва яширин ўхша- тиш воситасида нафснинг ҳаволаниб, ўзини даҳр ичида лочин каби парвоз этаётгандек ҳис қилишини тасвирлайди. Аслида нафсдан, яъни жинси тупроқ- дан бўлганлиги боис ундан оғирлик, вазн ва ғафлат юзага келиши лозим. Бироқ унинг таркибида ҳаво ҳам мавжудда. Билъакс, учиш, тезлик, парвоз каби ҳаракатлар эса ҳаводан зоҳир бўлиб, лочин мисол парвозга шу хусусиятлар важҳи шабиҳ бўлган. Қуш билан ҳавонинг учишида ёки тезлигида ҳаракат ва ҳолатда ўхшашлик мавжуд. Ҳавонинг сурати қан- чалар тез бўлмасин, ичи бўмбўш ковак. Инчунин, орзулар, ҳаваслар, интилишлар ҳавонинг ширин меваси бўлиб, инсонни у ана шу ўткинчи нарсалар, кераксиз хаёллар лаззати билан алдайди, ўзининг изидан зулматларга бошлаб, уни адаштиради. Бу ҳавонинг хоҳиши ва тузоғидир. Шоир ташбеҳли та- зод орқали “лочин мисол парвоз”га қарши ўлароқ “сувга бўккан зоғ” лексик бирикмаси истиорасини чизганда “учиш хусусияти” ва “жиққа ҳўлликдан ту- ғилган ожизлик” сингари ҳаракат ва ҳолатни ўхша- тишга тамал қилган: Истарсен даҳр ичинда лочин мисоли парвоз, Кеч бу ҳавасдан, ғофил, сен бўккан бир зоғ, сувда. 2 Ҳаво образи доим нафсга эгизак тарзда қўлла- ниши важҳи шу сабабдандир. Бу уйғун фаолият шу даражада муштаракки, Аллоҳ таоло ўзига банда- лари шерик келтириб, яъни ўзларига “илоҳ” қилиб олишлари мумкин бўлган нарса тўғрисида хабар берганда ҳам (оятнинг арабий матнида – Муаллиф- 1 Бедил, Мирзо Абдулқодир. Шавқингни ёд этиб. – Тош- кент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – Б. 181. 2 Бедил, Мирзо Абдулқодир. Шавқингни ёд этиб. – Тош- кент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. – Б. 193. лар.) айнан нафс сўзини эмас, балки ҳаво сўзини зикр этганлиги, афтидан, барча ёлғон ва риё, ҳою- ҳавас ишларнинг бошида турувчи “туғён соҳиби” аслида нафс эмас, аксинча, ҳаво эканлигига ишо- радир. Бу истиорада ҳавонинг инсонларнинг ўзи- га итоат этишини хоҳлаши, унга хизмат (“ибодат”) қилишларини, унинг айтганини сўзсиз бажаришла- рини исташи асос бўлган: “(Эй Муҳаммад) Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling