Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature  Ўлмас  Кошчей


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

106
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
Ўлмас 
Кошчей каби бу жаҳолатнинг мингта 
калласи бор, вужуди – битта.
1
 
Ғазаб ва жаҳолат нафснинг туғма фитратида-
ги жузвларидан бири бўлиб, улардан ташқари яна 
нафс табиатидаги бир неча образларнинг –ассо-
циацияларнинг жам бўлувчи ўрни вужуд – нафс-
дир. Кошчей ва нафс орасидаги ўхшашликка асос 
эса ўлмасликдир, ўлдириб бўлмасликдир. Мумтоз 
шеъриятда 
“Ўлмасдан бурун ўлинглар” ҳадиси 
ғояси айнан “кошчей”ни ўлдиришга инсонларга куч 
ва туртки, завқу шавқ берган. Зеро, мумтоз шеъ-
риятда “ёр”нинг “қотил” сифатида намоён бўлишида 
ҳам ҳикмат катта. Негаки, “ёр” – пок ва тоза, тоййиб, 
унга покларгина қурбат ва висол ҳосил қилишлари 
мумкин. Бунинг учун эса тозаликнинг зидди бўлган 
кир нафсни ўлдириш шарти кўндаланг, у ўлдирил-
маса, ундаги киркинлик ҳам сақланиб қолаверади. 
Оқибатда инсон маънан поклана олмай йўлда қолиб 
кетади. Нафсни ўлдириш деганда уни бирдан ўлди-
риб йўқ қилиш эмас, балки уни амирлик, яъни бую-
рувчилик ҳолидан қуллик, сўзсиз итоатгўй, пок, қо-
бил хизматкор ҳолига олиб келиш назарга тутилган. 
Яна бир куйинчаклик руҳида ёзилган шеърида 
шоир нафсни хоинга ўхшатган. Хоин ва нафс ора-
сидаги ёпиқ истиорага асос, албатта, хиёнатдир. 
Чунки нафснинг хиёнаткорлик сифати ҳамиша катта 
куч сифатида бўртиб турган. Хоин ҳар доим Ватани-
ни, элу юртини, дўстларини ва ёинки инсон учун енг 
асраб авайланиши зарур қадрли нарсаларни ўзгага 
сотувчи сотқиндир. Нафс эса инсоннинг энг ички да-
қиқ жавҳарлари ва у жам бўлган гулдай вужудини, 
унга қўшиб виждони, иймонини ҳам сотади. Шунинг 
учун инсон дунё ва охиратнинг танловида синалган, 
имтиҳон қилинган деймиз. Ана шу танлов жараёни-
да эса нафс охират мукофотини, яхшилигини дунё 
молига алмашади, сотади. Ўз эгасининг аъзолари-
ни гуноҳу масиятларга чорлайди, шу восита ила уни 
ажру савоблардан мосуво этади, гарчи у ҳақиқатда 
кутилган асосий энг зарур маблағ бўлса ҳам:
Йўлдир бу, нафснинг ботқоғи эмас,
Қиличнинг дамидай чақнаган йўлдир.
Бу йўлга юзингни буришдан аввал
Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир.
1
 
“Буқаламун билан учрашув” шеърида шоир 
нафснинг энг ёрқин ва ўзига хос хусусияти бўлмиш 
буқаламун (хамелеон)лик қиёфасини очиб беради. 
Шоир унинг турли рангларда жилоланишини, турла-
нишу тусланишини ушбу истиорали сифатлашига 
асос қилиб олади ва уни бадиий бўёқлар воситаси-
да маҳорат билан акс еттиради. Зеро, нафс ўз “ов”и 
жараёнида ўлжасини қўлга киритишда минг бир сув-
ратда тусланади ва керак бўлса, бу ишни ҳатто ўз 
эгасига ҳам сездирмайди (ботинида), зимдан баъзан 
ўз эгасини ҳам алдаб, уни ҳалок қилишгача боради. 
Ана шу жараёнда ғафлат ва лоқайдлик унга қўл ке-
лади. У мақсад йўлида гоҳ иккиюзламачилик (муно-
фиқлик) тўнини кийиб товланса, гоҳ айёрлик “хирқа” 
сини кияди:
Кўзларингдан танидим сени,
Йўлиққандик мозийда бисёр.
Кўнгли очиқ паҳлавон эдим,
Сен ботиний 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling