Ҳавоси-
ни ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни бил-
ган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини
муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимса-
ни кўрганмисиз?” (Жосия-23).
3
Аҳмад Яссавийнинг нафсга турли тарафлардан
назар солиши уни ўқувчига янада яхшироқ, кенгроқ
танитишга бўлган эҳтиёждан ҳам деб билиш мум-
кин. Бир ҳикматидаги ташбеҳга эътибор қаратади-
ган бўлсак, бу лавҳада нафснинг яна бир жиҳати
бизга ўзгача қиёфада бўй кўрсатади. Дарҳақиқат, бу
ўхшатишда нафс билан ўт орасидаги иссиқлик, ку-
йиб-ёниш ёхуд қайнаб кетиш каби хусусиятлар асос
вазифасини ўтаган. Зеро, нафснинг асли иссиқ ша-
мол бўлиб, унинг муҳим унсурий белгисидан бири
бу унинг оловдан тобланганлигидир. Шу боис ёниш,
куйиш, оҳ тортиш нафснинг енг муҳим специфика-
сидан бири ҳисобланади. Ҳаким Термизий нафс
ва қалб муносабатида нафс иссиқлигининг ўрнини
шундай таърифлайди: “Зикр қалб учун ёмғир бў-
либ, бу ёмғир давом этаркан, қалб ободдир. Агар
у тўхтаса, унга нафснинг қуруқ ва иссиқ ҳавоси
етади ва уни куйдириб қуритади. Натижада аъзо-
ларни бошқариб турган қалб ишдан тўхтайди ва
аъзолар маъсиятга ўтади”.
Нафсим мени ўтдек ёниб йўлдан урди,
Юз минг турлик таом тилаб дўкон қурди.
Оғзин очиб ҳар эшикка мени сурди,
Ҳиммат берсанг, ит нафсимни ушласам ман.
4
Анъанавий ўхшатишлардан фарқли ўлароқ, за-
монавий шоирларимиз ҳам нафс ҳақида кўплаб ян-
гидан янги ташбеҳлар ва истиоралар яратиб, нафс-
нинг енг тубги хусусиятларини, унинг характерида-
ги тубан иллатларни очиб беришда катта бадиий
ютуқларга эришмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Хоссатан, ана шундай заҳматкаш, ҳассос шоирла-
римиздан бири Шавкат Раҳмондир. Унинг ижодида
нафс консепциясининг алоҳида бўртиб турганлиги
замонавий ўзбек шеъриятида алоҳида бадиий во-
қеъликдир. Шоир ижодида нафснинг мағзидаги тур-
ли ёвуз ҳоллар, яширин, жирканч ниятлар бир қатор
ташбеҳу метафораларда, интим кечинмалару турли
сўз бирикмаларда ўз ифодасини топган. Жумладан,
шоирнинг “Маслаҳат” шеъри шундай бошланади:
3
Қуръони карим маънолари таржимаси. Мансур, Аловуд-
дин. – Тошкент: Чўлпон, 1991. – Б. 472.
4
Яссавий, Хожа Аҳмад. Девони ҳикмат. – Тошкент: Нав-
рўз, 2018. – Б. 154.
Do'stlaringiz bilan baham: |