Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Ҳар замон хомаи ту дар ду забон,
Ақлро гашта таржумони ҳунар 1 . Мазмуни: Қаламинг икки тилда тенг ҳар замон, Ақлга санъаткорона эрур таржимон. Шоир яшаган замон учун араб тили ҳануз илм ва фан ҳамда маълум маънода шеърият тили эди, демак ўша муҳитда араб тилида шеър ёзиш, умуман, ижод этиш ҳеч кимни таажжубга солмас эди. Айтилганидек, Адиб Собир ижодини тадқиқ этишда Ватвот шеърияти жуда кўп далилий ашё- лар беради, чунончи, Ватвотнинг бир шеърида ушбуларни учратамиз: 1 Абдуллоев А. Адиб Собири Тирмизй (замон, ҳаёт ва эжо- диёти ў). – Душанбе: Дониш, 1969. – С.48. Назму насре, ки дар таровату лутф, Ҳеч гуше назири он нашнуд 2 . Мазмуни: Назму насрда лутф таровати зиёси, Ҳеч қулоқ эшитмаган унинг қиёсин. Бу эса ўз-ўзидан аёнки, адибнинг насрий асар- лар ёзганига ишора қилмоқда, аммо ҳозирча Со- бир Термизийнинг насрий асарлари бор ёки йўқ- лиги аниқланган эмас. Ватвотнинг Собир ҳақида ёзган қитъасида яна ўқиймиз: Туро дар назм луъбатҳои озар, Туро зари насри ҳикматҳои Луқмон 3 . Мазмуни: Назминг қўғирчоқ ҳатто очкўз, Насринг учун зийнат ҳикмати Луқмон. Собир Термизий муттасил ўттиз йил Хуросон раиси Абулқосим Али ибни Жаъфар ҳузури(Ни- шопур)да хизмат қилади ва кейинги умри Султон Санжар саройи (Марв)да кечганини яхши била- миз. Шоир бутун умри давомида турли шаҳарлар- да бўлади, шулардан Нишопур, Марв ва Гурганч (кўҳна Урганч) унинг ҳаётида чуқур из қолдира олган шаҳарлар сирасига дахлдор. Сабаби шоир умрининг қарийб ярмини Нишопурда Нишопур раиси Абулқосим Али ибни Жаъфар хонадони- да ўтказди, ижодининг асл дурдонасини худди шу ерда яратди. Шундан сўнг Марв ва Гурганч шаҳарларига ташриф буюриб, Султон Санжар (1118–1157) ҳамда Хоразмшоҳ Отсиз (1127–1156) саройларида хизматда бўлади. Собир Термизий Марвда бўлган кезлари Салжуқийлар хонадо- нининг амир уш-шуароси Муиззий (1049–1127) ва унинг атрофидаги бошқа шоирлар билан та- нишади, бу учрашувлар шоир ижодий камолоти учун фойдали бўлди. Собир Термизий биламиз- ки, Султон Санжар саройида нуфузли мансаб- лардан бирида турган, у Салжуқийлар салтанати қудратини намойиш этувчи шахслардан бири эди, тўғрироғи, бу сулоланинг кўзга кўринган давлат арбобларидан эди. Шунга кўра шоир Адиб Собир айнан Султон Санжарнинг ишонч қоғози билан Хоразшоҳ Отсиз юртига элчиликка жўнатилади, бу воқеалар 1141–1147 йиллар оралиғида рўй беради. Адиб Собир Гурганчда тахминан олти йиллар бўлиб Хоразмшоҳ Отсиз саройида хизмат қилади, шоирнинг Отсизга бағишлаб ёзган қатор қасидалари мавжуд. Тарихдан маълумки, Султон Санжар ва Хо- размшоҳ Отсиз муносабатларига совуқлик ара- лашган эди. Ана шунга кўра Султон Санжар бе- бош Хоразмшоҳ Отсиз ҳаракатларидан бевосита 2 Абдуллоев А. Адиб Собири Тирмизй (замон, ҳаёт ва эжо- диёти ў).– Душанбе: Дониш, 1969. – С.47. 3 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 136. 80 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature воқиф бўлиб туриш мақсадида Адиб Собир Тер- мизийни элчи қилиб Отсиз ҳузурига жўнатган эди. Султон Санжарнинг бу ҳаракатларини Хоразмшоҳ Отсиз яхши билар ва у ўз навбатида Собир Тер- мизийни кузатиб юриш учун ҳуфия одамлар та- йинлаган эди. Отсиз Хоразмшоҳ сиртдан Султон Санжар билан яхши муносабатлар тарафдоридек кўринса-да, зимдан Султонга қарши фитналар ҳозирлар эди. Шундай фитналардан бири Султон Санжар жонига суиқасд учун Отсиз узоқ муддат- да ҳибсда ётган икки ёлланган жосусни зиндон- дан озод қилиб, Марвга жўнатади ва улар режага кўра Султонни қайсидир, тўғрироғи, қулай бўлган жума намози куни масжидда ўлдиришлари лозим эди. Адиб Собир фитнани фош этади, ҳалиги икки жосус Марвда қатл этилади, бундан хабар топган Отсиз жунбушга келади ва фитна режасини буз- ган шоирни 1147 йили Амударёга ғарқ эттиради. Ана шундай қилиб Адиб Собир Термизий ҳаёти фожиали хотима топади, шоир тахт ва тож талаш- ларининг қурбонига айланади. Адиб Собир Термизийдан катта бадиий мерос сақланиб қолган, бизнинг давримизгача безавол етиб келган шеърлар девони мундарижаси қуйи- дагича: 126 қасида, 7 таркиббанд, 67 ғазал, 162 қитъа, 88 рубоий. Шоир шеърияти ўз даврида- ги адабий доираларда эътирофини топган эди, унинг фалсафий қасидалари ва гўзал ғазаллари замондош шоирларни лол қолдирган эди. Чеҳраи боғ заъфароний гашт, Гунаи бод арғувоний гашт. Дўстон тарки бўстон гуфтанд, Жашни наврўз меҳргоний гашт. Гули худруй рўй пинҳон кард, Булбул аз шохи гул ниҳоний гашт. Боғбон роҳи хона пеш гирифт, Пешаи зоғ боғбоний гашт. Зинда кун айшро ба жоми шароб, Ки шароб оби зиндагоний гашт 1 . Таржимаси: Боғнинг ҳусни заъфарон бўлди, Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling