Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Рўзи май хўрдан ба дўзах рафтий, эй Ахтий,
зи базм, Сад ҳазарон офарин бар рўзи май ҳўрдан-т бод! То ту рафтий оламе аз рафтани ту зинда шуд, Гарчи аҳли лаънатий раҳмат барин мур- дан-т бод! 1 . Мазмуни: Ахтий! Май симириб, базмдан кетдинг дўзахга, Минг тасанно! Сен базмда май ичган қадаҳга Сен шумқадам ўлгач, қайта тирилди олам, “Сени ўз лаънатига олган бўлсин эгам! Авфий ўз ахборотлари бағрига Адиб Собир ху- сусидаги эътиборли воқеалари сингдириб, шоир ҳаётига доир қимматли маълумотлар беради: “Бир вақт бир тўда зурафо кимнидир ҳажв қилиб, уни Адиб номига тўнкадилар, шоир эшитиб ба- ғоят ранжиди ва бу уч байтни жўнатди” 2 . Байтлар (абёт): Гуфтанд, ки: “Кардаи накўҳиш, Онро, ки сутудаи жаҳон аст”. В-ин феъл на феъли ин замир аст, В-ин қавл на қавли ин забон аст. Ин қасди кадом зан ба мард аст? В-ин феъли кадом қалтабон аст?! 3 . Мазмуни: Дедилар: “Кимга қилдинг маломат, Ул эрур фахру ғурури замон!” Бу иш дил иши эмас, юзаки, Бу сўзни айтолмас ҳеч бир забон. Бу мард иши эмас, аёл иши, Бу ишни қилган калтабин нодон. Бир қарашда бу оддий воқеадек туюлади, ле- кин аслида эса шоирнинг ғанимлари турли йўл- лар билан унинг обрўйини туширишга ҳаракат қилишган. Авфий “Лубоб ул-албоб”нинг Ватвот қисмида 1 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 610. 2 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 610. 3 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С.611. ҳам Адиб Собир хусусида эътиборли ахборот- ларни келтириб ўтади: “У (Ватвот)нинг қасидала- ри атроф жаҳонда машҳур ва айниқса, имтиҳон тарзида ёзилган бир қасидасининг нурли таъсири алоҳида жиҳатларни намоён этади. Ўша қасида Адиб Собирнинг зилол сувидек соф шеърига жа- воб йўсинида яратилган, унинг радифи “оташ” бў- либ, тупроқни кўзларга тўтиё қилур ва зиё этур, қасида: Зиҳи фўрухта ҳусни ту дар жаҳон оташ, Зада маро ғами ту дар миёни жон оташ 4 . Мазмуни: Бозоргир ҳуснинг узра жаҳон оташ, Сенинг ғамингда ўртада жон оташ. Давлатшоҳ Самарқандий (1435–1495) “Тазки- рат уш-шуаро”да Адиб Собирни ушбу хилда таъ- рифлайди: “Хоқоний (1120–1199) Адиб Собирга издош, Ватвотга эса мункир (инкор)дир, Анварий (1090–1169) ҳам Адиб Собирни шоирликда му- саллам тутар эди. Адиб Собир ўз асри шоирла- рининг сардафтари бўлиб, ҳақиқатдан ҳам унинг сўзлари хушсухан, покиза, равон ва сеҳрлидир” 5 . Юқоридаги фикрларни Адибнинг замондош шои- ри Абулвосеъ Жабалийнинг сўзлари ҳам тўкис тасдиқлайди: Ҳаст ў паямбари шуарову зи банони хеш, Ҳар дам ҳазор мўъжиза зоҳир кунад ҳаме 6 . Мазмуни: У бошдан-оёқ шоирларнинг пайғамбари, Ҳар дам қилур намоён минг карра мўъжиза. Биламизки, шоҳноманависликда Фирдавсий (934–1020), қасиданависликда Анварий (1090– 1169), ғазалнависликда Саъдий (1184–1292) пай- ғамбардирлар, кўринадики, Адиб Собир шоир- ларнинг пайғамбари экан. Адиб Собир ижодининг тадқиқоти ишлари XX асрга келиб кенг миқёсда олиб борилди, шоир шеърияти таҳлилига жиддий эътибор берилди. Натижада Адиб Собир ҳақида Эрон адабиётшу- носи Саид Нафисий (1896–1966)нинг тадқиқотла- ри юзага келди ва 1953 йили Теҳронда олим Али Қавим томонидан шоир девонининг илк нашри амалга оширилди. Шоир Адиб Собир ижодиёти тадқиқоти ва таҳлили соҳасида профессор Аҳмад Абдуллаевнинг илмий кузатишлари самарали бўлди. Аҳмад Абдуллаевнинг “Адиб Собири Тер- мизий” 7 номли рисоласи чуқур қамровли эканлиги 4 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 130. 5 Самарқандий, Давлатшоҳ. Шоирлар бўстони (“Тазкират уш-шуаро”дан). Форс-тожик тилидан Бўрибой Аҳмедов таржи- маси. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. – Б.51. 6 Абдуллоев А. Адиб Собири Тирмизй (замон, ҳаёт ва эжодиёти ў).– Душанбе: Дониш, 1969. – С.148. 7 Абдуллоев А. Адиб Собири Тирмизй (замон, ҳаёт ва эжодиёти ў).– Душанбе: Дониш, 1969. – 198 с. 79 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature билан алоҳида ажралиб туради ва шоир ижодий йўлини тайин этишди, ижодий усулини белги- лашда йирик манба ҳисобланади. Адиб Собир ижодини ўрганишда адабиётшунос олимлардан Х. Мирзозода, Ж. Эсонов ва Ё. Исҳоқовларнинг илмий кузатишлари таҳсинга лойиқдир. Шоир шеърларини ўзбекчага ўгиришда Чустий, Эшбой Пардаев ва Жамол Камолларнинг хизмати катта бўлди, 1980 йилда эса адибнинг 900 йиллигини жаҳон жамоатчилиги кенг нишонлади. Адиб Собирнинг она шаҳри – Термиз шаҳри, шоирнинг таваллуд йили тахминан 1078 йилга тўғри келади. У дастлабки сабоқини ўз отаси Адиб Исмоилдан олгани аниқ, сабаби шоирнинг падари бузургвори замонасининг донишманд илм аҳлларидан бири эди. Адиб Собир отаси- нинг исмига қўшиб айтиладиган “адиб” истилоҳи бекорга келиб чиқмаган, афтидан Адиб Исмоил ҳам ижод билан машғул бўлган ва замондош- лари даврасида нуктадонлиги билан ажралиб турган кўринади. Ҳатто адибнинг ўғли Али ибн Адиб Собир ибн Адиб Исмоил ҳам дурустгина шоир бўлганини Ватвот ўз макотибаларидан би- рида тасдиқлайди. Ватвотнинг гувоҳлигича Адиб Собирнинг ўғли Али буюк шоир Ватвотга иккита қасида ёзиб келтирган, улардан бири Алининг ўзиники, бошқаси отаси – Адиб Собир қаламига мансуб экан. Бу қасидаларга Ватвот жавоб ёзган экан ва айни пайтда эслатилган қасидаларга хо- размлик машҳур соҳибдевон шоир Яъқуб бинни Сайр ҳам пайров қилади. Бу ҳодисалар Али ибн Адиб Собирнинг етук шоир бўлганини аниқ ис- ботлаб турибди, яна мароқли томони шундаки, қасидаларнинг бири форсийда ва бошқа бири арабийда битилган экан. Юқоридагилардан анг- лашидаки, Адиб Собир ҳам, унинг ўғли Али ҳам бемалол араб тилида ижод эта олиш кучига эга бўлганлар, буни Ватвотнинг қуйидаги байтлари тўлиқ қувватлайди: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling