Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Philological research: language, literature, education
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Philological research: language, literature, education
2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana: 18.11. 2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 ШОДМОН БАХШИ ТЕРМАЛАРИ ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ СЎЗ Мустафоқулов Рўзиқул Бойназарович, Термиз давлат университети бошланғич таълим кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Термалар халқ оғзаки ижодида муҳим ўрин тутади. Улар куйловчининг турли муносабат би- лан билдирган теран фикр-мулоҳазаларидир. Бу ҳақда олима Музайяна Алавия шундай таъриф беради: “Достончи шоир, жиров, бахши, созанда, санновчилар тўй-ҳашамларда, сайр-саёҳат, са- йилларида, умуман, кўпчилик йиғилган жойларда достонлардан парчаларни, турли мавзулардаги 10-12 мисрадан 320-350 мисрагача бўлган шеър- ларни куйлайдилар. Бу терма деб юритилади”. 1 Терма ўз номи билан териб айтишдир. Одатда, бахшилар достон айтишдан олдин халқнинг диқ- қат-эътиборини тортиш, уларда маълум кайфият уйғотиш, айтувчининг ўзи ҳам йўлга тушиб олиши, қизишиб, фикрларини жамлаб олиши ва бошқа мақсадларда терма айтишади. Терма дегани юракдан қуйилиб келганда, бах- ши сўзининг равишини излаб турмайди. Юрак- нинг қулфи очилгандай ичдан қайноқ бир нафас юқорига, овоз пардаларини кучга тўлдириб бор- лиққа фавқулодда жаранг сочади. Қадим, жўшқин бу оҳанглар одамлар қалбида акс-садо беради. Бахши ҳаёт ҳодисаларини ҳаққоний ва ишон- 1 1Алавия М. Ўзбек халқ маросим қўшиқлари. – Тошкент, Фан, 1974. – Б. 40. тирарли ёритиш орқали, бадиийликнинг етук ва завқбахш эбўлишига алоҳида эътибор қаратади. Ўзбекистон халқ бахшиси, Ўзбекистон Ёзувчи- лар уюшмаси аъзоси Шодмон бахши Хўжамбер- диев 1967-йил Сурхондарё вилояти Шеробод ту- манининг Калламазор қишлоғида туғилди. Шеро- бод бахшичилик мактабининг йирик ваклларидан бири булбулзабон Бойқул бахши ва унинг ўғли Шотўр юзбошиларга Шодмон бахши ҳам ота ав- лод, ҳам она авлод ворисларидан хисобланади. Бахши ўзи туғилиб ўсган қишлоғи Калламазор ҳа- қида сели-себар куйлайди. Туғилган масканим, отажон элим, Мен шундан мағрурман, дуода қўлим. Тоабад сени деб сайрайди тилим, Сен менинг оқибат сўнгги гузарим, Отингдан айланай Калламозорим… Ҳали бу элдан не бир зўрлар бўлажак, Неларни кўрсатар буюк келажак, Бу термам абадий бўлиб қолажак, Таърифинг куйлайман, қўлимда торим, Шодмонни сайратган Калламозорим. Бахши туғилиб ўсган қишлоғи таърифи асоси- да, ота-онасига меҳр-муҳаббати қиёс қилиб куй- ланади. Ҳа, туғилган маскани отажон эли, ундан 87 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature доимо мағрурда, дуода қўли, тоабад шу маскани деб сайрайди тили, ҳатто охирги манзили ҳам шу табаррук тупроқ эканлиги, қуёши, шони-шарафи, жисмига жон ато этган ҳам шу қишлоғи. Унда не бир зотлар яшаб ўтганлиги тарихи қалбида беғу- борлик, интилганга мадад бериши, ҳали бу қиш- лоқда яна неча бор зўрлар туғилажак, она-Ватан учун қўлидаги тори бахшини сайратади, куйлата- ди ва бу терма авлодлар қалбида яшаб қолиши ўз тизмасини ҳосил қилган. Гапимизнинг исботи мисолида Шодмон бах- шининг ижодий фаолиятини бадиий жиҳатдан таҳлил қилишга эътибор қаратамиз. Бахшининг “Калламазорим” термаси бадиҳа йўли билан ай- тилган бўлиб, 20 мисрадан иборат, дастлаб 10 мисра, сўнг 6 мисра кетма-кет қофияланган. Ун- дан кейин яна 10 мисра келиб, унинг беш мисраси ўзаро қофияланган. Терманинг бўғинлашув тартиби бармоқ шеър тизимининг маълум қоидаларига мувофиқ. Улар мазмун ва бахшининг мақсади, талаби билан уч ўринда бўғин ўзгаришлари бор. У асосан, 11 бў- ғинли, 6+5 таркибида туроқлашган. Аммо, тўртин- чи мисра мазмун талаби билан 10 бўғинли 15-16 мисралар 13 бўғинли таркибида туроқлашган. Ўнинчи мисра 10 бўғинли 8+5 таркибида туроқ- лашган. Ўн беш, ўн олтинчи мисралар 12 бўғинли 7+5 таркибида туроқлашган, кейинги мисралар 13 бўғинли, 7+6 таркибида туроқлашган. Шодмон бахшининг “Туркон дарё номли (Ше- робод дарёсининг қадимги номи) шундай бошла- нади: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling