Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Хизмат қилдим элга кундуз-кечалар,
Хизматимдан фойдаланди нечалар.
Онам кетиб эга бўлди чечалар,
Чечаларим эга бўлган кунларим.
Бориб қайтдим Ғузор билан Қаршидан,
Улгу олдим ёмон билан яхшидан.
Дуо сўраб Чори, Қодир бахшидан,
Устозлардан дуо олган кунларим.
Бахшининг ҳар бир термаси ўзига хослиги 
билан ажралиб туради. Бахшиларнинг терма ва 
достонларини ўқиб, уларнинг фикр ва ҳаёл кенг-
ликларига, тасаввурининг бепоёнлигига, хоти-
расининг кучига қойил қоласан киши. Уларнинг 
терма достон жараёнида гўё шеърият мулки 
“тегирмон дўлидан” буғдой қуйилганидай қуйи-
либ келаверади. Шеъриятнинг қонун-қоидалари 
ҳам ўз ўрнига тушиб кетаверади. Бундай жўш-
қинлик ва бадиҳагўйликни Эргаш Жумунбулбул, 
Фозил Йўлдош ўғли, вилоятимизда ижод эган 
Эшқобил бахши Қўшоқов, Боборахим бахши 
Маматмуродов, Чорша бахши Раҳмутуллаев, 
Қора бахши(марҳум), Чори бахши Умиров, Аб-
дуназар бахши Поёнов (марҳум) лар ижодига 
менгзаймиз. 
Шодмон бахши “Наврўз” термасида наврўзга 
хос анъаналар, маросимларни халқ шодиёнаси-
ни улуғлайди. Наврўз таомлари, ўйинлари, сайли 
қувончларини янада жўшқинлик билан таъриф-
тавсиф этади. Қувонч-қувончларга улашавериши-
га ишонч билдиради. Юртнинг тинчлиги, элнинг 
тотувлиги, йилнинг сербаракатлиги уни янада 
безайди. Шунинг учун ҳам бахши ҳаяжон билан 
“Атир пуркаб, гули чаманзор келди” дейди:
Кўзлар қувониб кетар, қарасанггиз ҳар ёққа,
Кўк ялпиз сомса ҳиди анқиб келар димоққа,

Хўжамбердиев Ш. Куйла Сурхон дўмбираси. – Термиз: 
Сурхон-нашр, 2019. – Б. 40. 
Сайр қилгандек бўласиз, ҳури-жаннат чор-
боққа,
Бир томонда ўспиринлар ўйнашиб ошиқ-соққа.
Дастурхончи кайвони келинг дейди бу ёққа.
Қувончим сиғдираолмай, қалбим бугун тор 
келди,
Шодмон бахши дўмбирасин чертади.
Завқ-шавқ билан Наврўз мадҳин айтади.
Ҳар кишида ғубор бўлса кетади,
Бу камоллик Барака бахш этади.
Атир пуркаб гули-чаманзор келди. 
2
 
Бахшиниг мазмун ва мақсад талаби билан 
дўмбира куйини ва шеъри турли оҳангларда ижро 
этади. Мазмун изчиллиги ва оҳангдорлик таъсир-
чанликни таъминлашга хизмат қилади.
Шодмон бахши куйлаётган термалар ҳам ранг-
баранг мавзуларда бўлиб, уларда она юрт мақтов-
лари, халқ тарихи, бугуни ва келажаги билан боғлиқ 
эзгу тасвирлар, соф инсоний фазилатларни улуғ-
лаш каби мотивлр мавжуд. Бахшининг термалари 
ўзининг ўйноқилиги, қувноқлиги, юморга бойлиги, 
мағзнинг тўқлиги билан тингловчининг эътиборини 
ўзига тортади. Бахшилар дўмбира чертганда, бе-
ҳисоб кучга тўлаверади. Бахшини бепоён хаёлат 
оламига бошлаб кетади. Биз (2002 йил Маҳмуд 
Абулфай билан) кўпгина бахшилардан дўмбира-
сиз терма айтиб беришини талаб қилиб кўрдик.
3
Афсуски, уларнинг термалари 8-10 мисрага бориб 
тўхтаб қолаверди. Ҳа, бундай айтганда бахши-
нинг дўмбираси қўшқаноти, Гўрўғлининг Ғиркўк, 
Алпомишнинг Бойчиборидай ҳар қандай жанг-у 
жадалллардан олиб чиқиб кетганидай дўмбираси 
бахшига қўшқанот бўлади Юқорида айтиб ўтилган 
дўмбирам термасининг иккинчи варианти.
Бобо мерос соз ушласам қўлима,
Сўз булоғи қайнаб келгай тилима. 
Терма, достон айтар бўлсам элима,
Булбулдайин сайраб чиққин, дўмбирам. 
Ижод қилдим эл ичидан изланиб,
Қўша торинг чўзилганда созланиб.
Нағма қилдинг келинчакдай нозланиб,
Чини билан яйраб чиққин дўмбирам. 
Тоғларингда бўктар-бўктар қоринг бор,
Мен билувдан чаноғингда сиринг бор,
Алпомишдай номусинг бор, оринг бор.
Мардларингни куйлаб чиққин, дўмбирам.
Ўзбекистон Ёзувчилар юушмаси аъэоси Маҳ-
муд Абулфайз “Шодмон дўмбирадан, дўмбира 
Шодмондан айрилган эмас” деганидек, эллик 
йилдирки, булар бир-бирига суянишиб яшайди.

Мустафоқулов Р., Ҳайитова Ф., Зиёқулов М. Наврўз бай-
рами тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. 
– Тошкент, Тафаккур авлоди, 2021. – Б. 73.

Маҳмуд Абулфайз билан 2002 йил 15-май суҳбатимиз-
дан.


90
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
Қарши давлат университети доценти Абдио-
лим Эргашев шундай ёзади: “Ўз даврининг маш-
хур бахшиси Қодир бахши Раҳимов Шодмоннинг 
овозини эшитиб, создаги маҳоратини кўриб шо-
гирдликка олди, давраларда, тўй-томошаларда 
ёнидан қўймади. Қуймақулоқ, ( хотираси кучли) 
чапақай Шодмон бахши тезда эътибор қозонди” 
деб ёзади. “Шодмон бахши бадихагўйликда Ўз-
бекистонда энг олдинги ўринларда турадиган 
бахшилардан бири ҳисобланади. Овози тиниқ, 
ёқимли, устозларига садоқатли ва айни пайтда 
шогирдларига меҳрибон бахшидир”. Олимнинг 
гапида жон бор Шодмон бахши ҳозиржавоб, тез-
кор ва топиб айтадиган ноёб истеъдод эгасидир. 
Кўрганини қўшиқ қилади, деган иборани Шодмон 
бахшига нисбатан ишлатади. Кўпинча ҳозиржа-
воблик бахшида айтишувларда кўзга ташланади. 
Шодмон Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон 
каби республика бахшилари билан беллашиб ғо-
либликни қўлга киритган. Кўпинча қаҳҳор бахши 
билан узоқ вақт айтишувлари тингловчилар қал-
бида катта таасурот қолдирган.
Шеробод туманида Хўжақия қишлоғида 
яшайдиган машхур деҳқон-анор етиштирувчи 
Суюн ҳожи Ёқубовнинг ишлари билан таниш-
дик. Шунда(1999-йил Маҳмуд Абулфайз билан) 
Шодмон бахши ҳам бор эди.
1
Даврада ундан-
бундан гап кетди. Сўнгра бахши дўмбирасини “ 
тинг-тинг” қилиб турди-да, мана бу термани ай-
тиб бошлади: 
Суюн хожи хожиларнинг сараси,
Қоратовдай кўринади қораси.
Саволимга жавоб беринг ҳой бобо, 
Қанча бўлар икки анор ораси? 
Агар адашмасам, бу терма барча ўтирганлар-
нинг ёдида михланиб қолди. Чунки оддий ва эсда 
қоладиган сатрлар эди.
Устозим Қодир бахши айтар эди: “Чин бахши 
ҳар сафар бир матнни такрорлаб ётмайди, балки 
ҳар гал айтганида уни оҳорлайди, сайқаллайди, 
жило беради,-дея хотирлайди Шодмон бахши,- 
яна айтардики, ҳақиқий бахши бадиҳагўй бўлади. 
Лекин айрим бахшилар ҳам бўладики, ўзи ижод 
қилолмайди, ёдлаганини айтади, холос. Биласиз-
ми, нима, Қодир ака тозаям зўр айтарди-да. Бе-
рилиб, тўлиб- тошиб, гоҳида юрак-бағри вайрон 
бўлиб айтарди.
2
Мана бу термани ҳам устозим 
айтган” дейди Шодмон бахши:

Махмуд Абулфайз билан ҳамкорликда 2013 йил 22 ок-
тябрдаги суҳбатдан.

Шодмон бахши билан 2012 йил 17-март кунги суҳбати-
миздан.
Баланд товлар боши қолар қорайиб, 
Бовридаги бўктар қордан айрилса.
Савдогарнинг юки қолар қалашиб, 
Қаторида қора нордан айрилса. 
Подшолар йиғлайди, элдан айрилса,
Булбуллар зор қақшар, гулдан айрилса.
Мард йигитнинг ўлганидир шу-ёронлар,
Худо уриб, тоза йўлдан айрилса.
Қаранг-да? Биз шархлаётган саккиз сатр тер-
мамизга. Уни бахши одамни қанчалик ўйлан-
тирадиган, ачинтирадиган масалани куйлаган. 
Баланд тоғлар боши қолар қорайиб, Бовридаги 
бўктар қордан айрилса. Бу фақат термани тоққа 
нисбатан айтилган деб ҳам бўлмайди. Уни инсон 
ҳаётига, инсон бағридаги буюк неъматларидан 
айрилса,-чи? 
Биз Шодмон бахши термалари асносида кат-
та устоз бахшилар термаларига ҳам кўз ташлаб 
ўтдик. Ана шу достонлар анъанасини давом эт-
тирган бахши термаларда анъанавийлик ва ус-
тоз-шогирдликнинг ўзига хос жиҳатлари сезилиб 
турибди. Устоз-шогирдлик бир-икки марта уч-
рашиб савол-жавоб, сўраб суриштириш орқали 
бахшичиликни ўрганиб қолмайди. Қадимда ота-
боболаримиз уйдагиларига айтиб, айтмай ҳатто 
ўн йиллаб узоқ ўлкаларга устоз излаб кетишган. 
Шу жумладан, Шодмон бахши ҳам устози Қодир 
бахшининг уйида беш-олти йил ҳам фарзанд, ҳам 
шогирд бўлиб бахшичиликнинг сир-саноатларини 
ўрганган. Шодмон бахши ижодида Қодир бахши 
марҳум, Чорша бахши марҳум, Ҳушбоқ бахши, 
Қора бахши марҳум, Чори бахшилар ижодининг 
андозаси сезилиб туради. Шу жумладан устозла-
рида учрайдиган бадиҳагўйлик ва ижро жараёни-
да, ички овозда айтиш усуллари сақланиб кел-
моқда. Бир сўз билан айтганда, Шодмон бахши 
артисона ижро этишдан узоқда, орқада. 
Тўғри, халқ оғзаки ижодиди юқорида айтилган 
қоидалар айрим ўринларда бузилиш ҳоллари ҳам 
учраб туради. Бу устоз-бахшилар ижодида ҳам 
учрайдиган камдан кам ҳодиса. Бизнинг бахши-
лар билан бўладиган кўпгина илмий-ижодий са-
фарларимиз Маҳмуд Абулфайзов, Болта Ёриев, 
Баҳром Нормуродов телеведение ходимлари би-
лан ҳамкорликда уюштирилган ва матбуотларда 
эълон қилинган. 
Кўплаб жозибали термаларнинг муаллифи
ўнлаб достонларни ўзига хос йўсинда ва ёқимли 
овозда ижро этадиган туркий заминда таниқли 
бўлган юртдошимиз Шодмон бахши Эгамберди 
ўғли қизғин ижод, ўрганиш шавқи билан яшаётир. 
У шодумон кунларимизни, ўтаётган ойлар, йил-
лар мазмуни, таассуротини адабиётга олиб кел-
моқдаки, бу қутлуғ юмушдир.



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling