Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Кирмайман кўчанинг боши беркига
Чунки таслим бўлдим муҳит эркига... Чўлпоннинг ушбу изланишлари янги ўзбек шеъриятида банд тизимига ўзига хос янгиланиш- лар олиб кирганини кўрсатади. Чўлпон поэзиясида тўртлик жанрига мансуб 3 Адабий турлар ва жанрлар. 2 жилд. 206-бет 85 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature шеърлар ҳам мавжуд. “Тўртлик ўзбек лирика- сининг рубоий жанрида ёзилган тўрт мисрадан иборат бўлган жанри. Тўртликда рубоий жанри композициясидаги қоидаларга риоя этилмайди ва у эркин ёзилади: аруз ва бармоқ системасида бўлиши мумкин”. 1 Чўлпон поэтик меросида ўнга яқин тўртликлар бор. Шоир ушбу жанрнинг им- кониятларини анча кенгайтириб унга замонавий мазмун бағишлади. “Милтираган хира чироқсен, йўқсил”, “Баландликда”, “Ўзимникига”, “Янглиша- сиз”, “ХХ аср”, “Сен ва мен”, тўртликларирда мум- тоз шеъриятимиз анъаналарини давом эттириб даврнинг муаммоли масалаларини талқин этди: Милтираган хира чироқсен, йўқсил, Ел қаттиқроқ келиб урса ўчарсен, Ёр алдаган севгучининг руҳидай Бир лип этиб йўқликларга кўчарсен. “Бунда “йўқсил” сўзи пролетариат маъносида эмас, балки даврнинг талотумлари аро сарсон бўлган, милтираган хира чироқдай липиллаб тур- ган, қаттиқроқ ел келишидан қўрқиб ёрини алда- ган маўъуқанинг руҳидай йўқликка кўчиши тасвир этилган” 2 Шу билан бирга “йўқсил” – халқ, миллат маъносида ҳам қўлланганки, бир неча бор истиқ- лолнинг ваъдасидан алданган лирик қаҳрамон кечинмалари ҳам ифодаланган дейилса мақсад- га мувофиқ бўлади. Чунки Чўлпон анъанавий тўртликларнинг шаклини сақлаган ҳолда мазмун- ни замонавийлаштирди. Ўоирнинг “Янглишасиз” тўртлиги шахсий кечинмалар асосида ёзилган: Сиз дейсизким, мен кўкларни ўйлаймен Ер бетига сира назар солмаймен! Янглишасиз: мен кўкларга беркинган Ер қизидан хаёлимни олмаймен... Маълумки, шоирга ўз замонасида “кўк шоири” деб таъна айтгувчилар бўлган. А. Қодирий 1927 йилда шоирнинг учинчи мажмуаси “Тонг сирла- ри”га ёзган сўз бошисида ҳам бунга урғу берган. Тўртлик шунга муносабат тарзида ёзилган. “Кўк- ларга беркинган ер қизи” – аслида эрк, истиқлолга ташна миллат, халқ тимсолида берилган. Чўлпон шеъриятида марсия жанри алоҳида ўрин тутади. Шоир ўз замонасида ҳақ ва ҳақиқат, миллат ва Ватан йўлида жонларини фидо қилган буюк салафлари, дўсту биродарларига бағишлаб масиялар ёзган. Марсия Шарқ шеъриятида кенг тарқалган жанр бўлиб, унинг жанр хусусиятлари ҳақида кўплаб маълумотлар берилган. “Марсия – арабча, йиғламоқ, аза тутмоқ, қайғурмоқ маъно- ларини билдиради. Шеърий терминалогияда эса вафот этган бирор шахс сифатларини тавсиф- 1 Адабий турлар ва жанрлар. 2 жилд. 226-бет 2 Тожибоева М. Жадид адабиёти ва мумтоз анъаналар. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2011. – Б. 83. ловчи, мақтовчи, унга бўлган шоир муносабатини ифодаловчи, лирик қаҳрамоннинг қайғу ҳасратла- рини тасвирловчи асардир” 3 . Чўлпоннинг илк марсияси “Маърифатпарвар бобомиз муҳтарам Исмоил Гаспиринский ҳазрат- лари ҳақинда таъзияномамиз” деб номланган. Марсия илк бор “Садойи Фарғона” газетасининг 1914 йил 24 сентябрь сонида “Ҳамидий” тахал- луси билан босилган. Таъзиянома ўн олти ёшли ўспирин қаламига мансублигини эътиборга олсак, тасвирдан кўра баёнчилик устунлигини сезиш қи- йин эмас. Дину миллат маърифати йўлида “жон” бўлган улуғ устознинг олтмиш беш ёшда ажал майини нўш этиб бемаҳал кетганлиги ёш лирик қаҳрамонни изтиробга солади. Марсия ўн икки байтдан иборат бўлиб маснавий йўлида ёзилган. Чўлпоннинг иккинчи марсияси “Маҳмудхўжа Беҳбудий хотирасига” бағишланган. Маълумки, Беҳбудий 1919 йилда Қаршида махфий равишда қатл қилинган. Орадан бир йил ўтиб унинг ўлими ошкор бўлган. Жадид шоирлари А. Фитрат, С. Ай- ний, Чўлпон, Боту бу мусибатни ўз марсияларида ифода этди. Чўлаон марсияси етти банддан ибо- рат бўлиб, 4+4+4+4+4+4+2 тарзида чўлпонона бандлашган: Белгисиз қабрингни қора тунларда Амалимнинг шамин ёқиб изладим. Қизил ва пок қонинг исларин сочган, Кучсиз куйи юришимни тезладим... Марсия анъанавий ўн бир ҳижоли бармоқда ёзилган. Жадидлар учун улуғ йўлбошчидан жудо бўлиш оғир бўлган. Шу важдан шоир Беҳбудий ўлимига сабаб бўлган “оқ каллалик қора дев”лар- га ўз нафратини билдиради. Ўзини шу ҳукмрон муҳитнинг олдида ожиз санайди: Азиз отам қўлимдаги гулларнинг Мотам гули эканини билмайсан. Шодлик гули кўпдан бери сўлганин Ер остида пок руҳингла сезмайсан. Шеърнинг охирги банди аенжабеман усулида фикрни таъкидлаш учун икки мисрада ифодалан- ган: Ана, соядим қалбимдаги гулларни Термак учун чақираман қўлларни... Чўлпоннинг “Улуғ йўловчига”, Абдулла Алавий вафотига бағишланган “Эй, улвий йўлдошим...” деб бошланувчи шеъри, М. Горький вафотига ба- ғишланган “Яхши бор, устоз” марсия шеърлари борки, шоир унда ўз яқин кишилари вафотига ўз мусибатларини изҳор қилиш баробарида ижти- моий муҳит мазараларини ҳам муҳрлай олган. Чўлпон поэтик меросида қўшиқ, мушоира, хат- мактуб, айтишув сингари анъанавий жанрга ман- 3 Ўзбек мумтоз жанрлари. – Б. 144. 86 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature суб шеърий намуналар ҳам мавжуд бўлиб, шоир анъанавийликни сақлаган ҳолда ўзига хос шак- лий ва мазмуний янгиланишлар билан бойитди. RESUME. The article reflects on Abdulhamid Cholpon’s new Uzbek poetry, while preserving the traditional and renewing them in terms of form and content. In particular, the process of transformation of genres such as ghazal, murabba’, qita, masnavi, traditional musammats, poems with different stanzas, and dirges were observed in the work of the poet. РЕЗЮМЕ. В статье размышляется о новой узбекской поэзии Абдулхамида Чолпона, сохраняя при этом традиционные и обновляя их по форме и содержанию. В частности, в творчестве поэта наб- людался процесс трансформации таких жанров, как газель, мурабба›, кыта, маснави, традиционные мусамматы, стихотворения с разными строфами, панихиды. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling