Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир,
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир...
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ҳовлиқар, бир ўйнар...
Чўлпоннинг кичик лирик жанрга мансуб шеър-
лари орасида қитъа жанрига мансуб шеърлар 
ҳам учрайди. Чўлпон қитъани парча деб беради. 
“Қитъа – арабча парча, бўлак, қисм, бир кесим) 
– Шарқ мумтоз шеъриятида кенг тарқалган, икки 
байтдан бир неча ўн байтгача, (айрим манбалар-
да 19 байтгача деб белгиланган) ҳажмдаги, жуфт 
мисралари ўзаро қофияланиб тоқ мисралари 
очиқ қолувчи (б-а, в-а, г-а тарзида) шеър шакли, 
лирик жанр”
2
. Ўзбек мумтоз шеъриятида А. Яс-
савий қитъанинг имкониятларини очган бўлса, А. 
Навоий уни жанр сифатида юксак поғонага кўтар-
ди. Мавзу ва тематик жиҳатдан бойитди. Чўлпон 
поэтик меросида олти қитъа мавжуд. Айрим қитъ-
аларига парча, қитъа ёки қавс ичида қитъа деб 
ёзган. Шоир қитъа жанрини анча соддалаштириб, 
унга замонавий руҳ бағишлади. Масалан, “Ўлим-
дан кучли” қитъаси савол-жавол тарзида ёзилган:
Ўлим, сендан бошқа куч борми?
Тарафингдан бир марҳамат бўлганми?
Мендан кучли, мендан қувватлилар бор;
Мана, мендан ҳеч қўрқмайлар одамлар.
Ушбу қитъада инсон шундай буюк мавжудодки, 
у ҳатто ўлимга ҳам тик боради, ундан қўрқмайди 
деган фалсафий хулоса бор. Чўлпон бундан таш-
қари “Қилич ва қон”, “Менга насиб бўлмади дунё-
да саодат”, “Парча”, қитъаларида ўз даврининг 
оғриқли, дардли муаммоларини қаламга олди. 

Ўзбек адабиёти классик жанрлари. – Б. 125.

Қуронов Д. ва бошқ. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент: 
Akademnashr, 2010. – Б. 381.
Чўлпон ижодида турли бандли шеърлар сал-
моқли ўринни эгайди. Жанрнинг асосий хусу-
сияти шеър турли хил бандлардан ташкил топи-
ши билан белгиланади. Шеършунослар мазкур 
жанрнинг асочиси сифатида Ҳамзани эътироф 
этишади. Аммо Чўлпон шеърларининг асосий 
қисми турли бандли шеърлардан ташкил топган. 
“Чўлпон 1917-1934 йилларда бу жанрда ўттизга 
яқин шеър ёзди ва фаоллик кўрсатди, бу ҳол Чўл-
поннинг янги ўзбек поэзиясининг илк босқичида 
турли бандли шеърга алоҳида эътибор берганли-
гини кўрсатади”
3
Чўлпоннинг олтмиш иккита шеъ-
ри турли бандли жанрда ёзилган. Шоир шеърда 
фикрни таъкидлаш ёки китобхон эътиборини асо-
сий ғояга қаратиш мақсадида уни алоҳида бандга 
чиқаради. Бу шеърий матнда ритмик ажратилган 
ва синтактик жиҳатдан тугалланган нутқ сегмент-
ларининг мос келмаслик усули. Бунда бандлар 
бошида ёки охирида “кўтарилиш” ва “пасайиш” 
кузатилади.
Чўлпоннинг “Ётоқдан” шеърининг бандлаши-
шига эътибор қаратайлик:
Оғриқ олди, қайғи олди, зор олди,
Сўниқ кўзли, бағри эзик ёр қолди...
Биринчи банд икки мисра, кейинги уч банд 
тўрт мисрадан, охирги банд икки мисра. Сокин, 
ўксик руҳ билан бошланган шеърнинг охирги бан-
дида ҳам “пасайиш” кузатилади. Хаста кўнгил ҳо-
лати лирик “мен”да ўз ифодасини топади. Лирик 
“мен” билан мавжуд ижтимоий муҳит орасидаги 
номутаносиблик охирги бандда яна такрорлана-
ди. Бундай бандлашиш адабиётшуносликда ан-
жанбеман беб юритилади. Шоир шеър ниҳоясида 
энг муҳим таъкидланувчи фикрни алоҳида бандга 
чиқаради. Масалан; шоирнинг айрим шеърлари-
даги бандлашиш тизимига эътибор қаратайлик: 
“Шарафлик хизмат”:4-4-2-4-24-2; “Кетганингда”: 
4-4-4-4-2; “Қиш олдида”: 2-4-4-4-4-4-4-2; “Қиза-
риш”: 4-4-4-4-4-4-2; “Ўтли сув”: 4-4-4-4-2; “Кўклам 
қайғиси”: 4-4-4-4-4-4-2; “Аламзадалар”: 2-4-4-4-4-
2. Айрим шеърларда алоҳида мисра банд таш-
кил қилган. “Сомон парча” шеърида “Топширдим 
ўзимни муҳит эркига” мисраси биринчи алоҳида 
банд ташкил қилиб, кейинги бандлар: 4-4-4-4-2 
шаклида. Шоир асосий фикрни биринчи бандга 
чиқариб, хулоса қисмини ҳам ноанъанавий тарз-
да якунлаган:

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling