Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

“Барча элга фитна бўлган кўзга мафтун бўл-
майин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этма-
йин.
Яъни: “Барчани фитна – фириб билан алдаган 
кўзга мафтун бўлмасликка (алданмасликка), бар-
ча қарайдиган юзга қарамасликка аҳд қилдим”. 
Барчани фитна билан ўзига мафтун этадиган кўз 
дунё бўлиши ҳам, дунё нафосати билан боққан. 
Мутлақ руҳ чашмаси бўлиши ҳам, юз-кўзидан нур 
ёғилиб турган комил инсон бўлиши ҳам мумкин. 
Ҳар ҳолда маъшуқ кўзи фитнакор, алдамчи экан-
лиги аниқ , у барчани ошуфта этади”
2
.
Алишер Навоий ғазаллари таҳлили соҳасида 
кўзга кўринган адабиётшунос Нусратулло Жу-
махўжанинг ҳассос шоир шеъриятининг асл мағ-
зини англашдаги катта хизматлари, қўлга кирит-
ган ютуқлари, эришган муваффақиятлари барча-
мизга маълум. Бу адабиётшунос Алишер Навоий-
нинг талай ғазалларини атрофлича шарҳлаб ва 
чуқур изоҳлаб, шеърият мухлисларини Навоий 
шеърияти сирлари билан ошна қилади. Навоий-
нинг машҳур
Оразин ёпқоч, кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким,пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч 
қуёш. – 
Матлаъи ила бошланувчи ғазалининг шу байти 
шарҳига диққат қилайлик: “...лирик маъшуқа юзи-
ни беркитгач, лирик қаҳрамон кўзларидан “ҳар 
лаҳза ёш” сочилади, гўёки, қуёш пинҳон бўлиши, 
яъни кун ботиб, кеч кириши билан самода юл-
дузлар пайдо бўлишига қиёслашдан кўра рубоб 
(лирик) манзара яратиш қийиндир. Манзаранинг 
рубобийлиги яна шундаки, осмонда юлдуз пайдо 
бўлиши билан қоронғу тун рўшнолашади, кўздан 
ёшлар сочилиши натижасида кўз ва кўнгил рав-
шан тортади, демак ҳижрон тийралигидаги лирик 
қаҳрамон таскин топади”
3

Нусратулло Жумахўжа кейинги бир байтни 
шарҳлар экан, байтнинг ғоявий мағзини шу қадар 
аниқ ва тиниқ ошкор этиб беради: “Навбатдаги 
байт, ғазални яратиш чоғида Навоий илҳоми ва 
санъаткорлигининг авж нуқтасидан далолат бе-
ради:
Сунбули зулфи агар ошуфтадур, айб эмаским,
Гул юзида ётқон икки нозанин бемори бор.
Шоир биринчи мисрада “сунбул” ва “ошуфта” 
сўзлари биланоқ зулфнинг таърифу тасвирини 

Алишер Навоий. Ғазаллар, шарҳлар. Шу манба. –Б. 
116–117

Шу манба. – Б.123–124.

Нусратулло Жумахўжа. Сатрлар силсиласидаги сеҳр. 
Шу манба. – Б.104–105.
бериб қўя қолади. Ғазалхон маъшуқа зулфини 
“ошуфта сунбул” (паришон соч) сифатида тасав-
вур эта бошлайди. Зулф тасвирини янада кучай-
тириш мақсадида шоир кўз образига мурожаат 
қилади. Гул чеҳранинг сузук ва мастона кўзлари-
ни “икки нозанин бемор”га менгзайди”
4
.
Ғалати томони шундаки, Нусратулло Жумахў-
жа шарҳини келтирган Алишер Навоий ғазал-
лари сони анча - мунча, яъни бир китоб ҳажми 
доирасида. Бироқ ғазалларнинг аксарияти тўлиқ 
шарҳланмайди, балки у ёки бу байт изоҳи ила гўё 
масала ҳал этилади. Тўғри “Сатрлар силсиласи-
даги сеҳр” китобининг бешинчи фасли “Байтлар-
ни маъноли, фикран ва суратан боғлаш санъати” 
деб номланади. Фаслнинг номланиш ва сарлав-
ҳаси муаллифга тўғри келган ғазалдан айрим 
ёки маълум бир байтни таҳлил қилиш хуқуқини 
бермайди. Балки талаб битта шарҳлагандан ке-
йин ғазалнинг барча байтларини бирин-кетин му-
таносибликда изоҳлаш лозимлигини унутмаслик 
лозим. Масалан: 
Шўх икки ғизолингни ноз уйқусидан уйғот,
То уйқулари кетсун, гулзор ичида ўйнот. –
Матлаъи ила ибтидо топувчи етти байтли ға-
залнинг атиги бор-йўғи иккинчи, учинчи ва олтин-
чи, яъни уч байти шарҳланади, холос. Ваҳоланки 
шарҳлашни айни матлаъдан бошлаш лозим эди, 
ахир матлаъ байт бағрида катта ғоявий мазмун 
тажассум топган. Аввало “шўх икки ғизол”, демак 
ғизол – ғазол –кийик, оҳу, оҳу боласи, ғазола – оҳу-
нинг урғочиси, биз биратўла ғазолга ҳам, ғазола-
га ҳам эътибор қаратдик. Аслида асосий мақсад 
ғизол – ғазол бўлиб, “икки ғазол”дан мурод, икки 
оҳу ва энг асосийси икки оҳу кўз, маъшуқа кўзла-
ри шаҳлоликда оҳу кўзларига ташбеҳ қилинмоқ-
да. Ана шу “шўх икки ғизол” – шўх икки оҳу кўзни 
“ноз уйқусидан уйғот”, сўнгра ўша шаҳло ва шўх 
кўзларни “гулзор ичида ўйнот”, гулзордан мақсад 
маъшуқанинг гўзал чиройли юзи – чеҳрасидир. 
Маъшуқа кўзларини оҳу кўзларига ўхшатиш мум-
тоз шеъриятимиз учун анъанавий удум эканлиги 
сир эмас. Биз мавзуимиз талабидан келиб чи-
қиб, Нусратулло Жумахўжа тарафидан ғазалнинг 
шарҳи четлаб ўтилган:
Ораз қуёшин очиб, ашки қуриғон кўзни, 
Кўп ҳажрда йиғлатдинг, бир васлда ҳам йиғлат. 
– тўртинчи байтини ҳам баҳоли қудрат изоҳлашга 
жазм этдик. Байтда айтилишича, юзинг қуёш очиб, 
ҳажрида ҳижронингда сен мени кўп йиғлатдинг, 
шу қадар кўп йиғлатдингки, кўз ёшим тамоман 
қуриди, унда нам қолмади. Ҳажрда йиғлатдинг, 
энди висолда ҳам йиғлатгин, боиси айрилиқда 
киши аламдан йиғласа, висол онлари шодликдан 

Нусратулло Жумахўжа. Шу манба. – Б.111–112.


96
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
кўз ёши тўкиб йиғлайди. Демак кўз ёши икки хил 
бўлар экан: бири аччиқ кўз ёши, бири шодликдан 
севинч кўз ёши!
Нусратулло Жумахўжа шарҳларида бу хил 
изоҳи четлаб ўтилган байтлар тез-тез учраб тура-
ди, мисол учун:

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling