Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Кўзни афсунсоз этиб, жонбахш лабдин нукта 
айт,
Сомирий сеҳрин, Масиҳо мўъжизин изҳор қил.
Байт изоҳи: Кўзингни сеҳргарга айлантириб
жон бағишловчи лабингни сўзга очиб, пурмаъно 
сўзлар айт – шу тариқа Сомирий сеҳрига Масиҳ 
мўъжизасини намоён қил”
2
. Шоир бир байтида 
маҳбуба кўзининг жодусини Сомирий сеҳрдан ус-
тун қўяди:
Воизо, кўп васф қилдинг Сомирийнинг сеҳрини, 
Ҳозир ўлғилким, сени ул кўзи соҳир кўрмасун.
Байт изоҳи: “Эй воиз, Сомирий сеҳрини ҳад-
дан зиёд таъриф-тавсиф этдинг, эҳтиёт бўлки, 
сени у жоду кўзли кўрмасин, акс ҳолда ҳолинг ха-
роббўлади” 
3
.
Алишер Навоий ғазалари таҳлили борасида 
устозимиз – етук адабиётшунос ва зукко олим Иб-
роҳим Ҳақққулнинг хизматлари ўта самарали ҳам-
да салмоғи жиҳатидан ўзига хос қатор жиҳатлари 
билан ҳам намуна, ҳам ибрат бўларли олий да-
ражададир. Олимнинг Алишер Навоий шеърияти 
борасидаги кузатувлари, айниқса, тадқиқотлари 
ўзининг алоҳида йўналишига эга, Навоийшунос-
лик фанида бу йўналиш ўз мақомига, олим ярат-
ган илмий тадқиқотлар, изланишлар, кузатувлар-
нинг ўзи бир мактабдир. Алишер Навоий ғазал-
ларининг хос шарҳлари, изоҳлари, таҳлиллари 
шоир лирикасининг ҳассос шарҳлари, изоҳлари, 
таҳлиллари шоир ижодининг ички сирли олами-

Акрам, Ботирхон. Шу манба. – Б. 202–203.

Ҳаққул, Иброҳим. Ишқ ва ҳайрат олами / И.Ҳаққул, 
Э.Очилов. – Тошкент: O’zbekiston, 2016. – 304 б. Қаранг: 
–Б.228.

Шу манба. – Б.229.
ни англашда тайёр дастурул амалдир. Иброҳим 
Ҳаққулнинг нашри амалга оширилган залворли 
тадқиқотларидан Алишер Навоий шеъриятига 
тааллуқлиларини қараб чиқишга ҳаракат қилдик:
Алишер Навоийнинг “бир” радифли ғазали 
таҳлили Иброҳим Ҳаққул қаламига мансуб бў-
либ, бу ғазал шарҳи “Алишер Навоий. Ғазаллар. 
Шарҳлар” китобидан ўрин эгаллаган
4
. Биз биратў-
ла тўрт ўринда “кўз” сўзи такрори мавжуд бешин-
чи байтга эътибор қаратдик:
“Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлиға кўз 
солмай,
Бу дамким кўз савдодин қарор, кўздин даво-
тим бор”.
Бу ҳақда Иброҳим Ҳаққул ёзади: “Нега кўздин 
кечиб “бир хат” ёзиш керак? Фақат даҳр аҳлига 
кўз солмаслик учунми? Йўқ, албатта”
5
. Шу ўринда 
тамоман бошқа бир байт келтирилиб, байт шар-
ҳи ушбу сўзлар ила тугатилади: “Кўздин кечиш 
ва “кўз саводи”га оид ҳақиқат асосан мана шу”
6

Биз ҳам ўзимизча айнан шу байтни изоҳлашга 
ҳаракат қилдик, ошиқнинг “Кечиб кўздин ёзай бир 
хатки” дея мурожатидан мурод кўзни фидо қилиб, 
кўз ила маъшуқа номига хат ёзишга ишорадир, 
кўз инсон учун энг азиз нарса, аммо ошиқ маъшу-
қа учун ундан кечишга шайдир. Иброҳим Ҳаққул: 
“Фақат “даҳр аҳлиға кўз сол”маслик учунми?” – 
дея савол ила хитоб этишда жон бор, чунки даҳр 
аҳли – олам аҳли, атрофдаги халойиқ, умуман 
халқ, маъшуқа боис ошиқнинг кўзига ҳатто олам 
аҳли кўринмайди. Бунга боис, сабаб маъшуқа, 
ошиқ маъшуқа ҳаёли ила банд, уни бошқа воқеа-
ҳодиса қизиқтирмади, ҳатто атрофидаги даҳр аҳ-
лига ҳам мутлақо эътиборсиз. Иккинчи мисрадаги 
“кўз саводи”, умуман саводнинг ушбу хил маъно-
лари мавжуд: қоралик, қора тусли; қоронғи, қо-
ронғилик; хат-савод, ёзув; шаҳар, ўлка, теварак, 
ҳудуд ва бошқалар. Аммо байтдаги маъно “кўз 
саводидин қаро”, яъни кўз қорасидан ҳам қора, 
тўғрироғи бу ўринда қора маъноси етакчи. Мисра 
давомида бунинг исботи кўринади, яъни: “кўздин 
давотим бор” – кўздан сиёҳдоним бор, аниқроғи 
кўз қорасидан ҳам қора ва қоп-қора кўздан сиёҳ-
доним бор дейилмоқда. Гоҳо бир сўзнинг байтаро 
кўп такрори гоҳо мазмунга, мавзуга, ғояга теска-
ри таъсир этиш эҳтимоли бор, аммо байтда тўрт 
бор такрорини топган “кўз” сўзи аксинча таъкидни 
кучайтириб, мазмунни бойитишга хизмат қилгани 
очиқ-ойдин исботини топиб турибди. Тўрт карра 
қайтариғини топган “кўз” аслида қаро (қора) сўзи 

Алишер Навоий. Ғазаллар, шарҳлар. Кўрсатилган 
манба. – Б. 147–150.

Алишер Навоий. Ғазаллар, шарҳлар. Кўрсатилган 
манба. – Б. 149.

Шу манба. – Б.150.


98
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature 
атрофида жисплашиб, мазмунни етакчи мақомга 
олиб чиқмоқда, кўзланган мақсадни қўллаб-қув-
ватлаш баробарида, уни чунон кўчлантирмоқда. 
Иброҳим Ҳаққулнинг “Абадият фарзандла-
ри”
1
китобида Алишер Навоийнинг битта ғазали 
шарҳини топган бўлса, “Тасаввуф ва шеърият”
2
китобида шоирнинг олтита ғазалини таҳлил на-
заридан ўтказади. Олимнинг навбатдаги китоби 
“Ирфон ва идрок”
3
да Алишер Навоийнинг тўртта 
ғазали атрофлича, синчков, шарҳлаб, ғазаллар 
ғоясидан келиб чиқилиб тааллуқли ва фойдали 
хулосалар ўртага ташланади. Бу борада хас-
сос олимнинг “Навоийга қайтиш”
4
асари ўзининг 
алоҳида қимматига эгалиги ила ажралиб туради. 
Асарда ўндан зиёд Навоий ғазаллари, шунингдек, 
рубоийлар ва қиёслари шарҳланиб, уларнинг ички 
ғоявий йўналиши, танланган мавзунинг теран кў-
лами, тимсоллар сирли ва сеҳрли оламига урғу 
берилиб, ўткир мулоҳаза ва мушоҳадалар билди-
рилади. Олимнинг янги китобларидан бири “Ишқ 
ва ҳайрат олами”
5
бўлиб, унинг мундарижасидан 
“Алишер Навоий ғазаллар шарҳи ва талқинлари” 
ҳамда “Рубоий, қитъа ва фардлари шарҳлари” 
номли боблар ўрин эгаллаган. Асарда Алишер 
Навоийнинг оз эмас, кўп эмас ўн олтита ғазалла-
ри обдон ипидан игнасигача шарҳланиб, ҳар бир 
ғазалнинг ботиний ва зоҳирий маънолари атроф-
лича таҳлил этилиб, уларда тасвирини топган ҳар 
бир тимсолнинг мавқеи ҳамда мақомигача белги-
лаб берилади. Бу эса Алишер Навоий ғазаллари 
ташиган оламшумул ғояларни ғазалхон англаши 
учун амалга оширилган хайрли ишларнинг кўркам 
натижасидир.
RESUME. The article deals with the study of Alisher Navoi’s lyrics (ghazals) by Uzbek literary scholars 
before, during and after independence. Noteworthy the analysis of the lyrics of Alisher Navoi (ghazal) by the 
great poets and scientists E. Vakhidov, S. Ganiyeva, N. Komilov, A. Abdugafurov, I. Khakkulov, B. Akram, N. 
Dzhumakhodzha, K. Mullakhodzhayeva.
РЕЗЮМЕ. В статье рассматривается изучение газелей Алишера Навои узбекскими литературове-
дами до, во время и после обретения независимости. Заслуживают внимания анализ лирики Алишера 
Навои (газели) великими поэтами и учеными Э. Вахидова, С. Ганиевой, Н. Комилова, А. Абдугафурова, 
И. Хаккулова, Б. Акрама, Н. Джумаходжа, К. Муллаходжаевой. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling