Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/118
Sana19.01.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1102433
TuriЛитература
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   118
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.

Қўша торинг қўшилганда сайрайди,
Сени чалсам менинг кўнглим яйрайди.
Икковлашиб боғда булбул сайрайди,
Чини билан сайраб чиққан дўмбирам.
Қўлга олсам ғам ташвишим мот бўлар,
Устоз берган таълимлари ёд бўлар,
Сўз қонларим денгиздайин чайқалар...
Йўлдошу – хамроҳ, қалбининг ёлғиз сирдоши-
га айланган дўмбира сози яна дашту – кенгликлар 
оша садо берди. Бахши унга эзгу ниятларини, ор-
зуларини жўр этиб куйлайди. Бу терма ҳам ғоя-
вий-бадиий жиҳатдан муваффақиятли чиққанли-
ги кўзга ташланиб туради.
Бахшининг термаларидаги сўзлар салмоқли-
лиги унинг мазмунини тўлдириб келиши қалам 

Маҳмуд Абулфайз билан ҳамкорликдаги суҳбатимиздан. 
2000 йил 18-апрел.
текказишга хожат қолдирмайди. Ундаги сўзлар 
тизимидаги бахши қўллаган сўзларни бошқа сўз 
билан алмаштириб ҳам бўлмайди.
Шодмон бахши кейинги йилларда бир қанча 
достон ва термалар ижод қилди. “Хондалли”, “Ло-
латош” каби достонлар, “Сурхонданман сурхон-
дан”, “Куйла Сурхон дўмбираси” каби термалар 
тўпламини нашрдан чиқарди. Ўзбек шеъриятнинг 
қонун-қоидаларига мос келишини таъминлаган. 
Шеърларида бўғин, туроқ, ритм, радиф каби қои-
даларига қатъий амал қилади. Айниқса шеър-
да қофиялар зўр бўлса, сўзларнинг ўйноқилиги, 
оҳангдорлиги кучли қилади.
Ўзи туғилиб ўсган қишлоғини улуғлаш, ҳам-
қишлоқларининг ҳаёти, аждодлар анъаналари 
қаршисидаги бурчдорлигини тўлқинланиб куй-
лайди. Бахши одамларни яхши яшаб, яхши роҳат 
кўриш учун ҳалол меҳнат қилишга чақиради, меҳ-
натсиз турмушни умрнинг заволи деб билади.
Йигитни сақласин Оллоҳим омон ,
Довруғи кетсин-да, элда ҳар томон.
Ялқовлик қурисин, дунёда ёмон,
Меҳнатсиз дунёда роҳат кўрмадим.
Неча замонлар довруқли бўлган Шеробод дос-
тончилик мактаби кўплаб чечан бахши – шоирга 
олтин бешик бўлди. Кейинги йигирма йил ичида 
бу мактабнинг шуҳрати янада ортиб бораяпти. 
Ўнлаб Ўзбекистон халқ бахшилари шу мактабда 
етишиб чиқди. Битта нарсани комил-ишонч билан 
айтиб ўтиш мумкинки, улар минглаб одамларга 
халқ оғзаки ижодиётининг куч-қувватини, катта 
тарбиявий аҳамиятини рўй-рост намоён этиб кел-
моқда.
Терма, достонларнинг йиғин, давраларда ай-
тиб юрилгани яхши, тилда бўлгани яхши. Лекин 
агар қоғозга тушмаса, бир кун унитилиб кетиши 
ҳам мумкин. Афсуски, тарихимизда бундай во-
қеалар кўп бўлган. Қоғозга вақтида тушириб ол-
маганимиз боис не бир, не бир булбулмонанд 
бахши-шоирларнинг айтган ноёб терма, достон-
лари, ўзига хос услуби тамомила унитилиб кет-
ди. Албатта, бу ишни кимдир қилиши керак эди. 
Эътироф этмоқ жоиз Қарши давлат университе-
ти фолъклоршунос олими, филология фанлари 
доктори Абдиолим Эргашев ана шу хайрли ишни 
амалга оширди. Олим нафақат Шодмон бахши 
ижодиёти, балки бутун Сурхондарё фольклори 
жонбозидир. У кўплаб халқ оғзаки ижодини қиш-
лоқма қишлоқ юриб ёзиб олган фольклоршунос 
олим. 
Яна бахшининг Мустақиллик хақидаги термаси 
шундай кўз ташлаймиз:
Мустақиллик муродларга етказди,
Ғам-аламни қалбимиздан кетказди.
Бойсун тоғдан поезд йўлни ўтказди,


89
Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature
Буюк ишлар мустақиллик туфайли.
1
Оддийгина сатрлар, лекин самимият, маҳорат 
билан айтилгани боис, сизга бир олам маънони 
ҳадя этади. Ёки бахшининг мана бу “Кунларим” 
деган умумий ном билан айтиладиган термаси 
деярли барча бахши-шоирларда учрайди. Бун-
дай термани маълум маънода ўша айтаётган 
одамнинг таржимаи ҳоли, бошидан кўрган-кечир-
ганлари дея ҳам қабул қилиш мумкин. Бу азалий 
анъанани четлаб ўтмаган ҳолда Шодмон бахши 
ҳам “Кунларим” деган термани айтиб юради . Бу 
термани таҳминан ўттиз- қирқ йилнинг таржимаи 
ҳоли деб айтиш мумкин. Терма жозибали, шира-
лиги билан қалбларга кириб боради. Уни қоғозда 
ўқиганингизда ҳам барибир қаноат ҳосил қиласиз. 
Буни энди Шодмоннинг бахшичилик салоҳияти-
дан деб билмоқ керак. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling