Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
RESUME.
Most of the information coming from the user of the information system is in an unstructured form. There are a number of problems with this type of information: incorrect spellings, jargon, emoticons, etc. Initial processing of this type of text data through natural language processing tools is a very complex task. The first step in processing textual data, that is, starts with dividing the sentence/word into tokens. This article discusses Penn Treebank, Byte Pair Encoding, Wordpiece, Unigram Language model and Sentence Piece, which are modern methods of dividing Uzbek texts into tokens. РЕЗЮМЕ. Большая часть информации, поступающей от пользователя информационной системы, находится в неструктурированном виде. С данным типом информации возникает ряд проблем: непра- вильное написание, жаргонизмы, смайлики и т. д. Первичная обработка этого типа текстовых данных с помощью средств обработки естественного языка представляет собой очень сложную задачу. Первый шаг в обработке текстовых данных, то есть начинается с разделения предложения/слова на токены. В этой статье обсуждаются Penn Treebank, Byte Pair Encoding, Wordpiece, Unigram Language model и Sentence Piece, которые являются современными методами разделения узбекских текстов на токены. 1 https://arxiv.org/abs/1808.06226 77 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Philologcal research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6); Qabul qilingan sana: 19.11. 2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 АДИБ СОБИР ТИРМИЗИЙ: ҲАЁТИ ВА ИЖОДИЙ МЕРОСИ Бобоназар Хуррамович Муртазоев, Термиз давлат университети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Адиб Собир Термизий ҳаёти ва ижодиётини ўрганиш шоирнинг ҳаётлик чоғиданоқ бошланган, чунончи, шоирнинг замондоши машҳур қалам соҳиби Рашидиддин Ватвот (1090–1183) айрим қасидаларида адиб хусусида аниқ маълумотлар битиб қолдирган. Ватвот қасидаларидаги қайд- лардан Адиб Термизийнинг исми Собир, отаси- нинг исми Исмоил ва лақаби Шиҳобиддин экани- ни аниқ билиб оламиз. Илмат эй Собир ибн Исмоил, Рўи олам ҳаме биёр ояд. Рутбати қадри ту ба пои шараф, Тораки муштари ҳаме сояд 1 . Мазмуни: Эй Собир ибн Исмоил, сенинг – Илминг олам узра зиёкор. Мақоминг қадри шарафли йўл. Шуурингга барча харидор. Ёки яна Ватвот ёзади: Шиҳобиддин 2 сипеҳри фазли Собир, Фазоил ҳаст зотатро ба фармон. Хирад ба жони ту жаста аст васлат, Ҳунар бо табъи ту баста аст паймон 3 . Мазмуни: Осмон ёруғ юлдузи Собир фазли, Зотингда фазилатдан эрур фармон. Хирад жонингда елимдек васл монанд, Ҳунар пайванддир мисли аҳду паймон. Шоирнинг исми шарифига тиркаб ёзиладиган Адиб сўзи унга отаси номидан ўтган, зеро Собир Термизийнинг отаси Адиб Исмоил номи билан машҳур эди. Шоир аслида ўз замонида Собир ибн Исмоил тарзида шуҳрат тутган эди, унинг исми шарифини Шиҳобиддин Адиб Собир ибн Адиб Исмоил Термизий эса тўлароқ акс эттиради. Шоирнинг шеъриятдаги камолоти ва истеъдоди- 1 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С.133. 2 Шиҳобиддин – диннинг ёруғ юлдузи. 3 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 136. ни замондошларидан Ватвот ва Анварий (1090– 1166) ҳамда бошқалар кўп бор таъкидлайдилар. Кейинги асрларга келиб, Адиб Собир ижодини қа- тор тазкиранавис уламолар ёрита бошладилар, Муҳаммад Авфий (1172–1233)нинг “Лубоб ул- албоб” (Илмларнинг мағзлари,1221), Давлатшоҳ Самарқандий (1435–1495)нинг “Тазкират уш-шуа- ро” (Шоирлар зикри) (1486), Абдураҳмон Жомий (1414–1492)нинг “Баҳористон” (1488) асарлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Авфий “Лубоб ул-албоб”да Адиб Собир ҳақи- даги ахборотини қуйидаги сарлавҳа билан бош- лайди: “Аллоҳ раҳматига олган ва қабри нурга тўлган фозиллар улуғи Шиҳобиддин, адиблар шарафи Собир ибн Исмоил ат-Термизий” 4 . Шун- дан сўнг ушбу қимматли маълумотларни келтира- ди: “Адибларнинг адиби, фозилларнинг фозили, шеърият гўзаллиги сипоҳининг шоҳи, озодлик но- масини битувчи, тахт аҳлининг амири, сўз санъа- ти арбоби. Унинг фозиллар пешқадами экани ва фузалолар дарёси эканлиги эътирофини топган, шоир Анварий уни ўзидан юқори ва ўзини ундан паст қўяди ва бу борада бир қитъасида айтади: Чун Санои ҳастам охир, гар на ҳамчун Соби- рам 5 . Мазмуни: Ахири Санойи бўлдим, лек Собир бўлолма- дим. Ва унинг одамни бўғзидан олиб, қойил қол- дирувчи қасидаларидан бири Аллоҳнинг ердаги сояси Алоуддин Отсиз ибн Муҳаммад ибн Малик- шоҳ мадҳидадир. Қасида: Эй рўи ту чу хулду лаби ту чу салсабил, Бар хулду салсабили ту жону дилам сабил 6 . Мазмуни: 4 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 604. 5 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 604. 6 Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб. – Теҳрон: Мумтоз, 1361. – С. 604. 78 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Юзинг чиройи боқий, лабинг жаннатдан ҳосил, Юзингу лабингга жоним-ла садқа бўлсин дил. Авфий ўз ахборотини давом эттиради: “Тер- мизда Ахтий номли золим бир амир бор эди, унинг зулмидан ҳатто мазлумлар оҳи осмонга етиб, ҳатто малоиклар ҳам ташвишга тушган эди. Бир куни байрам тадбири уюштирди ва ўша оташ- ранг сувдан кўп ича бошлади. Ногоҳ бир қултум олов сув ҳалқумига ёпишди, томоғида қолди, бу унинг ўлимига сабаб бўлди. Шиҳобиддин Адиб Собир айтади, қитъа: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling