Present Perfect Tense
Download 1.1 Mb. Pdf ko'rish
|
ИШЧИ ЗОНАСИ ҲАВОСИНИНГ ЧАНГЛАНГАНЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ВА БАҲОЛАШ (1)
Ишлаб чиқариш чанги деб…..
Ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган маълум бир вақт ҳавода муаллақ ҳолатда турадиган қаттиқ майда заррачаларга айтилади. 6 Чанг бу ….. • Аэрозол • Аэродинамик система • Инсон организмига доим таъсир этиб турувчи омиллар • Маълум шароитларда организмга таъсир кўрсатади 7 • Ишлаб чиқариш муҳитидаги энг кўп тарқалган номувофиқ омиллардан бири ишлаб чиқариш муҳити ҳавосининг турли кимёвий таркибга эга бўлган чанглар билан ифлосланиши хисобланади. • Шу билан бирга бу чанглар захарли таъсир этиш табиатига эга бўлмай, балки ишчилар организмига номувофиқ таъсир кўрсатиш хусусиятига эгадир. • Саноат корхоналари ишчиларининг касалланиши таркибида касбга доир чанг патологиялари муҳим ўринни эгаллайди; унинг келиб чиқиш мумкинлиги биринчи навбатда ишчи жойлари ҳавосининг чангланганлик даражасига боғлиқдир. • Бундан ташқари келиб чиқиши ва уларнинг дисперслиги ва бўйича чангнинг таркиби ҳам муҳим аҳамиятга эга. Иш жойларининг чангланганлик даражасини назорат қилиш, чангнинг турини ва дисперслигини аниқлаш муҳим тадбирлардан ҳисобланиб, ишчилар учун уларнинг ҳавфлилик даражасини баҳолашга имкон беради. Шу билан бирга чангга доир патологияларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларнинг зарурлиги ва характерини белгилаб беради. Ишлаб чиқариш чанги деб ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган маълум бир вақт ҳавода муаллақ ҳолатда турадиган қаттиқ майда заррачаларга айтилади. Чангни яна аэрозол деб юритиш ҳам қабул қилинган. Чанг аэродинамик система бўлиб, дисперсион муҳитни ҳаво, дисперс фазони эса қаттиқ заррачалар ташкил этади. Чанг инсон организмига доим таъсир этиб турувчи омиллар туркумига киради ва маълум шароитларда организмга таъсир кўрсатади. Чангланганликни олдини олиш, гигиеник, технологик ва иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш керак. Ишлаб чиқаришни деярли барча соҳаларида технологик жараёнлар мавжуд жойларда албатта ҳавога чанг ажралиб чиқиши билан боғлиқдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling