Профессионал таълим муассасаларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом


Download 483.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana26.02.2023
Hajmi483.98 Kb.
#1233553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-12-8-10-

 
6-боб. Якунловчи қоидалар 
34. ПТМда 
таълим 
олишнинг 
тўлов 
қиймати 
Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. 
Ўзлаштиришлари шарт бўлган (мажбурий ва танлов фанлар доирасида) 
кредитлардан ташқари ўқувчиларга ўз ихтиёрлари билан қўшимча фанни 
қўшимча тўлов асосида ўзлаштиришига рухсат этилади. 
35. Фанлар бўйича қайта таьлим олиш учун тўлов қиймати ПТМ 
томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми ПТМ томонидан бир 
кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. 
Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган 
базавий тўлов-контракт миқдорини режалаштирилган кредитлар миқдорига 
бўлиш йўли билан аниқланади. 
36. Таълим дастурида белгиланган натижаларга эришиш ҳамда кредит- 
модуль тизими тўғри ва ҳаққоний қўлланилаётганлигини аниқлаш ва баҳолаш 
мақсадида ўқув жараёнининг мониторинги ўтказилади. 
Мониторинг ПТМлар ва ОТМ томонидан сўровнома, фокус-гурухлар
интервью олиш ёки эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа усулларда 
амалга оширилиши мумкин. 
37. Ўқувчи ўқув режасида назарда тутилган кредитларни тўпласа, шу 
жумладан якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтса профессионал 
таълимнинг тегишли даражаси эга бўлади ва унга белгиланган тартибда давлат 
намунасидаги диплом берилади.
38. Ўқувчиларнинг 
шахсий 
таълим 
траекторияларига 
тегишли 
маълумотномалар, кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказишга таалуқли 
ҳужжатлар, транскриптлар, имтиҳон қайдномалари ПТМларда 5 йил муддатда 
сақланади ва мазкур муддат якунландан сўнг ушбу ҳужжатлар белгиланган 
тартибда архивга топширилади.



Профессионал таълим муассасаларида 
таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув 
жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида 
низомга илова 

Download 483.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling