Профессионал таълим муассасаларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом


-боб. Ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолаш тизими


Download 483.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana26.02.2023
Hajmi483.98 Kb.
#1233553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-12-8-10-

3-боб. Ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолаш тизими 
19. Таълим дастури доирасида ПТМ ўқувчиларининг билимини баҳолаш
иловадаги Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар билимини назорат 
қилиш ва баҳолаш тартибига мувофиқ амалга оширилади. 
20. Фаннинг ишчи ўқув дастурида (силлабусда) белгиланган баҳолаш 
тартиби ҳамда ижобий баҳолар доирасида баҳоланган ўқувчиларга кредитлар 
берилади. Ўқувчи белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган 
тақдирда, кредитлар берилмайди. 
21. Баҳолаш усуллари фан доирасидаги ўқувчининг ютуқларини акс 
эттирувчи ва тасдиқловчи ёзма, оғзаки, амалий иш, лойиҳа иши ва назоратлар 
каби турларни ўз ичига қамраб олади. Баҳолаш мезони ўқитиш натижаларига 
эришилганлигини акс эттириши шарт. 
22. Баҳоларни конвертация қилиш 2-иловага мувофиқ профессионал 
таълим муассасасининг баҳолаш тизимини бошқа (хорижий) профессионал 
таълим муассасасининг баҳолаш тизими билан қиёсий таққослаш жадвали 
асосида амалга оширилади.
4-боб. Ўқувчилар академик мобиллиги ва кредитларни тан олиш 
23. Академик мобилликни таъминлаш ва ўқувчининг кредитларини бошқа 
ПТМ томонидан тан олинишида қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади: 
таълим дастури (фанлар) каталоги; 
таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва транскрипт. 



Мазкур ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва ПМТга 
кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказишни кўриб чиқиш учун асос 
ҳисобланади. 
24. Ўқувчи томонидан ПТМ таълим дастури буйича тўпланган кредитлар 
миқдори бошқа ПТМда белгиланган таълим олиш натижаларига мувофиқ 
ўзлаштириладиган кредитлар миқдорига тенг ҳисобланади. 
25. Ўқувчи жўнатувчи таълим муассасаси тавсиясига асосан қабул қилувчи 
таълим муассасасига академик мобилликни амалга ошириш учун зарур 
ҳужжатларни топширади. Жўнатувчи таълим муассасаси томонидан ўқувчига 
белгиланган шаклдаги транскрипт тақдим этилади.
26. Ўқувчининг академик мобиллик даврида ўзлаштириши белгиланган 
фанларни 
жўнатувчи 
таълим 
муассасасининг 
розилигисиз 
ва
у билан келишмасдан ўзгартириш мумкин эмас. Хориждаги ҳамкор таьлим 
муассасаларининг фан дастурларида белгиланган таълим олиш натижалари 
ПТМларнинг фан дастури бўйича таьлим олиш натижаларига мос келиши ёки 
уларни тўлдириши лозим. 
27. Қабул қилувчи таьлим муассасасида ўқувчи томонидан 
ўзлаштириладиган фанлар жўнатувчи таълим муассасасининг фанларига 
интеграция қилинганлиги, шунингдек, академик мобиллик даврида ўқувчининг 
билим даражасини аниқловчи кўрсаткичларнинг жўнатувчи ва қабул қилувчи 
таълим муассасаларининг баҳолаш тизимларига конвертация қилинганлиги 
академик мобиллик тўғрисидаги шартномада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. 
Қабул қилувчи таълим муассасасида ўзлаштириладиган кредитлар 
миқдори ПТМда ёки хорижда ўқиш даврига (1-2 йилга) мутаносиб бўлиши керак. 
Жўнатувчи таълим муассасаси томонидан ўқувчи академик мобиллик даврида 
ўзлаштирган (тўлиқ ёки қисман) кредитлари тан олинади. Ўқувчи жўнатувчи 
таълим муассасасига қайтиб келгач, академик мобиллик даврида тўпланган 
кредитлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалдаги тартиб-қоидалар асосида 
уни кейинги курсга ўтказиш ёки курсда қолдириш белгиланади.
ПТМнинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган таълим 
дастурлари доирасида академик мобиллик учун таълим тўғрисидаги келишувлар 
тузилиши талаб этилмайди. 
28. ПТМ ўқувчиларининг ўқишини бошқа ПТМга кўчириш ўқувчининг 
аризасига биноан ўқишга қабул қилувчи ПТМ томонидан мустақил равишда 
амалга оширилади.
Бунда ўқувчи ўз аризасига мазкур низомнинг 23-бандида кўрсатилган 
ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли ПТМга тақдим этади.
Ўқувчи аризаси ва тегишли ҳужжатларни қабул қилган ПТМ мазкур 
мурожаатни қонун ҳужжатларида белгиланган муддат ичида кўриб чиқади ва 
ўқувчига ҳамда ўқувчи таҳсил олаётган ПТМга расман жавоб беради.
Қабул қилувчи ПТМда 5 (беш) тагача фарқли фанларни топширишга 
рухсат этилади. 5 (беш) тада кўп фарқли фанлар мавжуд бўлган ҳолларда 
ўқувчига мазкур курсни қайтадан ўқиш тавсия этилади. Ўқувчи фанлар фарқини 



топширишга ёки тегишли курсни қайтадан ўқишга рози бўлмаса у таҳсил 
олаётган ПТМда ўқишни давом эттириши мумкин.
Ўқувчи таълим олаётган мутахассислик бўйича қабул қилувчи ПТМда мос 
ёки турдош мутахассисликлар ёки ўқувчини қабул қилиш учун гуруҳларда бўш 
ўринлар мавжуд бўлмаса ўқувчи аризаси рад этилиши мумкин.
ОТВ ўқувчилар ўқишини кўчиришлари мумкин бўлган турдош 
мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлайди.

Download 483.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling