Профессионал таълим муассасаларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом


Download 483.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana26.02.2023
Hajmi483.98 Kb.
#1233553
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-12-8-10-




Профессионал таълим муассасаларида таълимнинг кредит-модуль 
тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ 
 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим 
муассасаларида (кейинги ўринларда – ПТМ) таълимнинг кредит-модуль 
тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. ПТМ ларда ўқув жараёнида кредит-модуль тизими Кредит тўплаш ва 
кўчиришнинг Европа модели (European Credit Transfer and Accumulation System 
- ECTS)га мувофиқ ташкил қилинади.
3. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари 
билан алоҳида ваколатлар берилган профессионал таълим муассасалари
нодавлат профессионал таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва нодавлат хорижий профессионал 
таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. 
4. ПТМ томонидан бошқа профессионал (олий) таълим муассасалари 
билан қўшма дастурлар доирасидаги шартномаларда ушбу Низомда назарда 
тутилганидан бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, шартнома қоидалари 
қўлланилади. 
5. Таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этиладиган ПТМлар рўйҳати 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: 
академик мобиллик - ПТМ ўқувчиларининг муайян вақт мобайнида 
республика ҳудудидаги ёки чет элдаги бошқа бир ПТМга ўқиш мақсадида 
бориши;
кредит - таълим олиш натижаларига кўра ўқувчи томонидан муайян фан 
(модул) ва амалиётлар (кейинги ўринларда – Фан) бўйича ўзлаштирилган ўқув 
юкламасининг ўлчов бирлиги.
Кредитлар қоидага мувофиқ бутун сонларда
айрим ҳолларда ўқув юкламасига мувофиқ каср сонларда ифодаланиши мумкин; 
кредитларни кўчириш – ўқувчиларнинг академик мобиллигини 
таъминлаш мақсадида бир таълим муассасаси таълим дастурида олинган 
кредитларни бошқа таълим муассасасига кўчириш ва тан олиш; 

Download 483.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling