Профессионал таълим муассасаларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом


Download 483.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana26.02.2023
Hajmi483.98 Kb.
#1233553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-12-8-10-

таълим элементлари - таълим дастурининг бир қисми бўлиб, таълим 
олиш натижаларига эришиш ва таълим дастурида кўрсатилган билим ва 
кўникмаларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи ўқитиш тури; 
ўқувчининг шахсий таълим траекторияси – ўқувчи томонидан 
танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва ҳоҳлаган 
компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш 
(маршрут). Таълим траекторияси институционал ҳужжатлар ва йўриқномалар 
ёрдамида тузилиши ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил 
малака олишга олиб келиши мумкин
ўқув юкламаси - ўқувчи томонидан ўқув фаолиятининг барча турлари 
(маъруза, амалий машғулот, семинар, лаборатория иши, курс лойиҳаcи (иши), 
амалиёт ва мустақил иш)ни амалга ошириш асосида кутилган ўқув натижаларига 
эришиш учун зарур бўлган вақт сарфи; 
GPA (Grade Point Average) - таълим олувчининг дастур бўйича 
ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида 
ҳисобланади: 
𝐺𝑃𝐴 =
𝐾
1
∗ 𝑈
1
+ 𝐾
2
∗ 𝑈
2
+ 𝐾
3
∗ 𝑈
3
+. . . +𝐾
𝑛
∗ 𝑈
𝑛
𝐾
1
+ 𝐾
2
+ 𝐾
3
+. . . +𝐾
𝑛
, бунда 
K – ҳар бир фан/модулга ажратилган кредитлар миқдори; 



U – ҳар бир фан/модуль бўйича ўқувчи олган балл. 
Бунда, ўқувчи фақат фан /модулни муваффақиятли якунлаган тақдирда, 
ушбу фан/ модуль бўйича кредит берилади (тўпланади).
5. Ўқув жараёнига кредит- модуль тизиминини жорий этишнинг ташкилий 
масалаларига оид маълумотлар, шу жумладан, таълим дастури, фанлар каталоги, 
академик мобиллик, таълим тўғрисидаги маълумотнома, кредитларни тан олиш 
ва кўчириб ўтказишга таалуқли ҳужжатлар (транскрипт ва бошқалар), 
шунингдек, академик мобиллик даврида ўқувчининг билим даражасини аниқлаш 
бўйича кўрсаткичлар ва бошқа зарур ҳужжатлар намуналари Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - ОТВ) томонидан ишлаб чиқилади 
ва тасдиқланади. 
7. Таълим дастури таркибига кирувчи ўқув режада ўзлаштириладиган 
мажбурий ва танлов фанлар ва уларга ажратилган соатлар (кредитлар), ўқув 
йили, назарий ва амалий машғулотлар, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти, якуний 
аттестация, ҳамда бошқа зарур параметрлар акс эттирилади. Ўқув режа ва ўқув 
дастурлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиб тасдиқланади. 
Таълим дастурида кредитларнинг миқдори умумий ўқув юкламаси асосида 
кўрсатилади. 
8. Таълим дастури каталоги ва ўқитиш шароитлари тўғрисидаги батафсил 
маълумотлар ПТМ ларнинг расмий веб-сайтига қулай юкланадиган шаклда ўқув-
йили бошланишидан камида бир ой олдин жойлаштрилади. 

Download 483.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling