Профессионал таълим муассасаларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом


Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар билимини назорат қилиш


Download 483.98 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana26.02.2023
Hajmi483.98 Kb.
#1233553
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-12-8-10-

Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар билимини назорат қилиш 
ва баҳолаш тартиби 
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур тартиб ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этилган 
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг билимини назорат қилиш 
ҳамда баҳолашда қўлланилади. 
2. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги 
юридик техникумларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат ва 
хорижий профессионал таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди

3. Ўқувчилар профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан 
биринчи машғулотда мазкур тартиб талаблари билан таништирилиши шарт. 
4. Ўқувчилар билимини фанлар, ўқув ва ишлаб чиқариш (диплом олди) 
амалиётлари ҳамда курс ишлари бўйича баҳолашда мазкур Тартибда белгиланган 
баҳолаш мезонлари қўлланилади.
2-боб. Назорат турлари ва баҳолаш мезонлари 
 
1-§. Назорат турлари 
5. Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар билимини назорат қилиш 
оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади. 
6. Оралиқ назорат семестр давомида ишчи фан дастурининг тегишли бўлими 
тугагандан кейин ўқувчининг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида 
ўқув машғулотлари давомида ўтказилади. 
7. Оралиқ назорат тури ҳар бир фан бўйича фаннинг хусусиятидан келиб 
чиққан ҳолда тегишли курс давомида 1-2 марта ўтказилиши мумкин. 
Оралиқ назорат турини ўтказиш шакли ва муддати фаннинг хусусияти
ва фанга ажратилган соатлардан келиб чиқиб профессионал таълим муассасаси 
директори ўринбосари томонидан тасдиқланади.
8. Оралиқ назорат турининг топшириқлари тегишли ўқитувчилар томонидан 
ишлаб чиқилади ва ўқув-методик бўлим томонидан тасдиқланади. 
9. Семестр давомида ҳафтасига 2 академик соатдан кам бўлган фанлар бўйича 
оралиқ назорат тури ўтказилмайди. 
10. Ўқувчининг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари, курс иши ва 
мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу 
машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. 
Баҳолаш мазкур Тартибнинг 15-бандида назарда тутилган мезонлар асосида амалга 
оширилади. 


10 
11. Якуний назорат тури семестр якунида тегишли фан бўйича ўқувчининг 
назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш 
мақсадида ўтказилади. 
12. Якуний назорат турини ўтказиш шакли ўқув-методик бўлим томонидан 
белгиланади. 
13. Якуний назорат тури профессионал таълим муассасасининг ўқув-методик 
бўлим томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда директор томонидан тасдиқланадиган 
Якуний назорат турларини ўтказиш жадвалига мувофиқ ўтказилади. 

Download 483.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling