Profi university” Ҳусусий олий таълим муассасаси ппс-104-гурухи талабаси
Download 314,27 Kb.
|
Психодиагностикадан методикалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудиал образли хотираси” ни ўрганиш Методиканинг номи: “Аудиал образли хотира” . Тадқиқот мақсади
- Натижаларни қайта ишлаш.
- Аудиал образли хотира” методикаси учун жавоблар бланки Синалувчининг ёши: Жинси: Касби: Жавоблари: “Дегустатив образли хотира” тадқиқоти
- Таъм билиш образли хотираси” Методиканинг номи: “Таъм билиш образли хотираси” . Тадқиқот мақсади
- Қуйида тадқиқотчига дегустатив стимуллар кетма-кетлигини тақдим этамиз
- Таъм билиш образли хотираси”
- Tasdiqlar Qo’shilaman Qo’shilmayman
- Vizual
“Образли хотира” методикаси учун жавоблар жадвал бланки Синалувчининг ёши: Жинси: Касби:
“Аудиал образли хотираси” ни ўрганиш Методиканинг номи: “Аудиал образли хотира” . Тадқиқот мақсади: қисқа муддатли аудиал образли хотирасини тадқиқ этиш. Тадқиқотнинг бориши. Синалувчига кетма-кетликда 16 та аудиал товушлар тақдим этилади. Тадқиқотчи аудиал стимулни идрок учун қулай қилиб бериши даркор, бунда стимулни узоқ вақт эшиттириш ҳам, товушни синалувчи идрок этишга имкон бермайдиган даражада қисқа ҳам тақдим этиши ноўрин. Шунинг учун тадқиқотчилар ҳар бир аудиал стимул билан бирма-бир танишиб чиқишлари даркор. Неча секуннда аудиал стимулни тўхтатишни ўзлари ҳал қиладилар. Тажрибанинг кўрсатишича принтернинг товушидан ташқари деярли барча аудиал стимулларга бир неча сониянинг ўзи кифоя қилади. Барча аудиал стимуллар тақдимоти тугагач синалувчи оғзаки ёки ёзма равишда тақдим этилган аудиал стимулларни номлаб чиқади, унинг жавоблари албатта протоколга киритилаши табиий. Жавобларнинг изчиллиги, кетма-кетлиги аҳамият касб этмайди, уларнинг тўғрилиги асосий мезон ҳисобланади. Йўриқнома: “Ҳозир сизга маълум товушларни эшиттирамиз. Сиз иложи борича кўпроқ товушларни эсда олиб қолишингиз лозим. Барча аудиал товушлар тугагач сиз оғзаки ёки ёзма равишда эшитган товушларингини номлаб беришингиз зарур бўлади”. Натижаларни қайта ишлаш. Тўғри эсга туширилган образлар миқдори ҳисобланади. Норма 6 ва ундан кўпроқ тўғри жавоблар саналади.
Қуйида тадқиқотчига аудиал стимуллар кетма-кетлигини тақдим этамиз: Машина томозланиши Сичқон пичирлаши Ари товуши Қайчи товуши Операция товуши (касалхона) Стаканларни уриштириш Барабан товуши Лазер принтери товуши Жўжалар Мушукча хуруллаши Кучукчалар Шамол Тунги ўрмон Сув томчиси товуши Момақалдироқ (чақмоқ) Денгиз товуши Юқоридаги товушлар “Аудиал образли хотира” папкасида телеграмм орқали юборилган. “Аудиал образли хотира” методикаси учун жавоблар бланки Синалувчининг ёши: Жинси: Касби: Жавоблари: “Дегустатив образли хотира” тадқиқоти “Таъм билиш образли хотираси” Методиканинг номи: “Таъм билиш образли хотираси” . Тадқиқот мақсади: қисқа муддатли таъм билиш образли хотирасини тадқиқ этиш. Тадқиқотнинг бориши. Тадқиқотчи синалувчига маълум кетма-кетликда рўйхатдаги махсулотларни таътиб кўришга беради. Бунда синалувчининг кўзи боғланган бўлиши шарт. Тақдим этиладиган дегустатив махсулотлар эса шакли, консистенцияси билан синалувчида яққол образ ҳосил қилиши керак эмас. Жумладан, тадқиқотчи синалувчига ғирчиллатиб олма тишлатиб олиб, “бу нима?” деган саволни бериши ноўрин. Шунинг учун дегустатив стимуллар иложи борича кичик хажмда (тежамкорлик нуқтаи назаридан ☺) тақдим этилади. Дегустатив стимул орасида бир неча сония бўлмоғи лозим. Рўйхатдаги 16 та махсулот тақдимоти тугагач синалувчи таътиб кўрган ва идентификация қила олган барча стимуллар номини оғзаки (бу ҳолда тадқиқотчи қайд этиб туради) ёки ўзи ёзма равишда қайд этади. Дегустатив стимуллар изчиллиги, кетма-кетлигига қараганда тўғри айтилган махсулотлар миқдори аҳамиятлироқдир. Йўриқнома: “Ҳозир сизнинг кўзингизни боғлаймиз ва турли хил махсулотларни таътиб кўришга берамиз. Сизнинг асосий вазифангиз нима махсулот истеъмол қилаётганингизни англаб етишингиз ва санаб беришингиздир”. Натижаларни қайта ишлаш. Тўғри эсга туширилган образлар миқдори ҳисобланади. Норма 6 ва ундан кўпроқ тўғри жавоблар саналади.
Қуйида тадқиқотчига дегустатив стимуллар кетма-кетлигини тақдим этамиз
“Таъм билиш образли хотираси” методикаси учун жавоблар бланки Синалувчининг ёши: Жинси: Касби: Жавоблари: Dominant perseptiv modallikni aniqlash metodikasi.
• Vizual: 1, 5, 8, 10, 12, 14, 19, 21, 23, 27, 31, 32, 39, 40, 42, 45 • Аudial: 2, 6, 7, 13, 15, 17, 20, 24, 26, 33, 34, 36, 37, 43, 46, 48 • Кinestetik: 3, 4, 9, 11, 16, 18, 22, 25, 28, 29, 30, 35, 38, 41, 44, 47 Download 314,27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling