Т. Мен ўзимни қуйидагиларни бажаришга анча қобилиятлиман дея оламан:
1. Мавжуд методларни янада самарали ва қулай фойдаланишга;
2. Ҳар хил методларни биргаликда қўллашга;
3. Янги ва анча мукаммал усулларни ўйлаб топишга;
4. Янгилик бўйича методнинг яхши ишлашини таъминлашга;
5. Мавжуд методни нима учун ва қандай ишлаши кераклигини таҳлил
этишга.
Натижаларни қайта ишлаш
Ҳар бир тафаккур услуби бўйича натижалар қуйидаги калит асосида ҳисоблаб топилади
Синтетик услуб: А1 + Ж1 + Н1 + Б2 + З2 + О2 + В5 + И5 + П5 +
Г4 + К4 + Р4 + Д3 + Л3 + С3 + Е2 + М2 + Т2 ∑ =
Ғоявий услуб: А2 + Ж2 + Н2 + Б1 + З1 + О1 + В4 + И4 + П4
+ Г3 + К3 + Р3 + Д1 + Л1 + С1 + Е3 + М3 + Т3 ∑ =
Прагматик услуб: А3 + Ж3 + Н3 + Б4 + З4 + О4 + В1 + И1 + П1
+ Г5 + К5 + Р5 + Д2 + Л2 + С2 + Е4 + М4 + Т4 ∑ =
Аналитик услуб: А4 + Ж4 + Н4 + Б3 + З3 + О3 + В3 + И3 + П3 +
Г1 + К1 + Р1 + Д5 + Л5 + С5 + Е5 + М5 + Т5 ∑ =
Реалистик услуб: А5 + Ж5 + Н5 + Б5 + З5 + О5 + В2 + И2 + П2
+ Г2 + К2 + Р2 + Д4 + Л4 + С4 + Е1 + М1 + Т1 ∑ =
Бешта кўрсаткичнинг натижалари«С + И + П + А + Р = 270» шарти бажарилганда йиғиндиси 270 баллни ташкил этиши лозим.,
Бу ерда ҳарфий ифодалар тафаккур услублари номларининг қисқартирилган кўриниши.
С – синтетик услуб
И – ғоявий услуб
П – прагматик услуб
А – аналитик услуб
Р – реалистик услуб.
Тест натижаларига кўра, шахсда қуйидаги индивидуал тафаккур услуби етакчилик қилади. Унинг индивидуал тафаккур услубига мана бундай хусусиятлар хос:
СИНТЕТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (СИНТЕТИК): – шахс қандай янгилик яратишга, оригинал ишларни амалга оширишга, ғояларни ўзаро боғлашга ва монанд келмаган нарсаларни, баъзан қарама-қарши ғоя ва маълумотларни бирлаштиришга мойил. У назарий мулоҳазалашга ва фикран тажриба-синовлар ташкил этишга лаёқатли. У кўпинча ўзига "Агар...... бундай бўлса, нима бўлади?" деган савол билан мурожаат этиб туради. У янги фикрлар, концепциялар яратишга эга, ҳар хил ёндашувлардаги зиддиятларни бартараф этишга ва муросага келтиришга интилади. Ўзгаларнинг мулоҳазаларидаги зиддиятларни тез илғай олади. Оламни доимо ўзгаришларда кўради, баъзан оламдаги ранг- баранглик ва ўзгаришлар юзасидан танаффуслар қилишни ёқтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |