Мақсади: сўз ёрдамида ижодий хаёлнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш.
Диагностика учун материал: синалувчилар учун номаълум бўлган ўзаро уйғунлаштирувчи ҳар қандай учта сўз (масалан: қароқчи, кўзгу, кучукча; ўйин, кўзёши, қувонч), тоза қоғоз, ручка, секундомер.
Методика баённомаси: Синалувчидан, таклиф қилинган учта сўз иштирокида гап тузиш сўралади. Тузилган гаплар тоза қоғозда қайд қилинади. Ишнинг бажариш давомийлиги 5 дақиқадан иборат. “Стоп” кўрсатмаси билан топшириқни бажариш тўхтатилади.
Йўриқнома: "Мен сизларга учта сўз айтаман. Сиз уларнинг ҳаммаси иштирокида имкони қадар тезроқ кўпроқ маъноли жумлалар тузишингиз лозим. Ҳар бир жумла янги йўлдан ёзилади. “Стоп” кўрсатмасидан сўнгра иш тўхатилади. Иш вақти 5 дақиқидан иборат.
Натижаларни қайд этиш: Синалувчилар жавобни қоғозда қайд қиладилар. Экспериментатор таҳлилни амалга оширади ва коэффициент шу варақни ўзида ҳисобланади.
Натижаларни қайта ишлаш: ёзилган гаплар икки параметр бўйича баҳоланади: ижодий хаёл ва гаплар миқдори бўйича.
Ҳар бир гап 5 баллик тизими бўйича қуйида келтирилган мезон бўйича баҳоланади.
Бу ерда К – ижодий хаёл коэффициенти,
П – барча гаплар бўйича баллар йиғиндиси,
М – гаплар миқдори.
Натижаларни баҳолаш: Ижодий хаёл коэффициентини ҳисоблашда ҳар бир гап, жумла қуйидаги мезон бўйича 5 балли тизимда ҳисобланади:
5 – зийраклик, оригинал комбинацияси;
4 – сўзларнинг мантиқий уйғунликка эгалиги;
3 – қандай бўлса, шунчалик тайёрланган;
2 – иккита сўз боғланган, учинчиси эса мантиқсиз бўлиб қолган;
1 – сўзларнинг маъноси уйғунлаштирилганлиги .
Агар барча таклифлар тасодифий боғланишлардан кўра бир-бири билан ўринли бирлаштирилса ва оригинал ҳикоя олинса, ижодий хаёл коэффициентига бир балл қўшилиши мумкин. Бундан ташқари, бу услуб фикрлаш жараёнлари тезлиги ва фаол сўз кенглиги баҳолаш учун фойдаланиш мумкин.
Одатда кўпинча амалиётда “4” ва “5” баҳо мураккаб сўз бирикмаси ва мураккаб гаплар тузилганда қуйилади. Кўп ҳолларда гаплар анъанавий равишда “3” баҳо қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |