1 - ҳимоясизлик;
2 - хавотирлик :
3 - ўзига ишончсизлик;
4 - ўз-ўзидан қониқмаслик ҳисси;
5 - ғанимлик;
6 - зиддият (фрустрация)
7 - мулоқотда қийинчилик;
8 - тушкунлик.
Ҳар бир белги тўплами баллар билан баҳоланувчи бир қатор кўрсаткичлардан иборат. Агар кўрсаткич қатнашмаса, у ҳолда нол кўйилади. Белгилар иштироки 1 балл билан баҳоланади. Ҳар бир белгилар тўплами бўйича юқори балл 8-10 баллни ташкил этади. Баллар ҳисоби учта расмни ўз таркибига олади. Масалан, агар боланинг расмида штрихлар иштирок этса, шу белгилар тўпламда муҳим бўлган штрихлар учуи баллар ҳисоблаб чиқилади. Шундай қилиб, ҳар бир белгилар |тўплами бўйича аниқ баллар миқдори йиғилади.
«Уй- дарахт- одам» тестининг белгилар тўплами
А. Ҳимоясизлик
1. Расм қоғознинг марказида жойлашган, бироқ жуда кичкина
2. Расм қоғознинг юқори қисмида
3.Уй ва дарахт қоғознинг энг чеккасида
4. Расм қоғознинг пастки қисмида асоссиз чизилган
5.Иккинчи даражали деталлари кўп
6. Илдизлар ажратиб кўрсатилган
7. Номутаносиб узун қўллар
8. Оёқлар ораси кенг қўйилган
9. Сезиларсиз чизилган штрих
10.Бир хил рангда бажарилган хира расм
Б. Хавотирлик
1.Деталларни алоҳида ажратиш
2.Бўшлиқни чегараланганлиги (расм рамкада)
3.Қаттиқ босиб чизилган штрих
4.Чизиқлар қаттиқ босиб чизилган
5.Ўчирғичдан тез-тез фойдаланилган
6.Қуриб қолган дарахт ёки тўнка
7.Асосий чизиқларнинг ажратиб кўрсатилганлиги
8.Сочларни қалин қилиб бўяш
9.Тўқ рангларни устунлиги
10.Фақат оддий қора қаламдан фойдаланиш
В. Ўзига ишончсизлик
Расм чизиқлари жуда заиф
Уй қоғознинг бурчагида
Тана чизиғи заиф
Уйнинг кириш йўли йўқ
Жуда кичкина эшик
Расм чизиш вақтида ўзини оқловчи баҳона гаплар, расмни қўл билан беркитиш
Уй ҳавода «осилган», олдида ҳеч нарса йўқ
Дарахт тўнка сифатида
Ўчирғичдан тез-тез фойдаланилган
Баргсиз, қуруқ дарахт
Do'stlaringiz bilan baham: |