Profi university” Ҳусусий олий таълим муассасаси ппс-104-гурухи талабаси
ҒОЯВИЙ ТАФАККУР УСЛУБИ (ИДЕАЛИСТ)
Download 314.27 Kb.
|
Психодиагностикадан методикалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПРАГМАТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (ПРАГМАТИК)
- АНАЛИТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (АНАЛИТИК)
- РАЦИОНАЛИСТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (РЕАЛИСТ)
- УЧ СЎЗ” МЕТОДИКАСИ (Л.Ю. Субботина)
ҒОЯВИЙ ТАФАККУР УСЛУБИ (ИДЕАЛИСТ) – шахс муаммони икр-чикирларигача таҳлил қилмасдан, интуитив, уни глобал, умумий ҳолда баҳолашга мойил. Ундаги мақсадга эришишга, муаммо мазмунига, инсон қадриятларига, аҳлоқий масалаларга қизиқиш билан қараш хусусиятлари хос. У зиддиятларни силлиқлашга, ҳар хил позициялардаги ўхшашликларга урғу беришга интилади. Янги ғояларни осон илғайди. Бу шахс ўзига “Биз қаерга бормоқдамиз ва нима учун?” саволи билан мурожаат қилади.
ПРАГМАТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (ПРАГМАТИК) – шахс бевосита ўзининг шахсий тажрибасига таянган ҳолда қарорлар қабул қилади. У қулай ва енгил бўлган материаллар ҳамда ахборотлардан фойдаланишга, қандай қилиб тез натижа олиш мумкинлигига интилади. У “Узоқдаги буғдойдан, яқиндаги арпа сомони яхши” тамойилига таянади. Прагматик “Нима бўлса ҳам иш учун қилиш”, “Тезроқ натижа олиш учун бунинг ҳаммаси яроқли” шиорига амал қиладиган. Унинг хулқ-атворига бетартиблик ва юзакичилик кузатилади. Прагматик шахс-одатда юзага келган мавжуд ҳолатларни, талаб ва таклифларни тез илғайди. Улар хатти-ҳаракат тактикаларини яхши белгилай олади ва мураккаб вазиятларда улардан ўз фойдасига фойдаланади, мослашувчан ва қайишқоқ. Моддий фаровонлик ва уларга эришишга кўп эътибор қаратишга мойил. АНАЛИТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (АНАЛИТИК) – ушбу тафаккур услуби соҳиби муаммоларга атрофлича ва тизимли қарашга лаёқатли. У муаммога мантиқий ва методик жиҳатдан, унинг ечимини деталларигача эътибор қаратишга мойил. У қарор қабул қилишдан олдин, муаммо юзасидан объектив далиллар, кўпроқ ахборотлар тўплашга интилади ва батартиб режа тузишга уқувли. Оламни мантиқий, рационал, олдинги мулоҳаза ва тахминларга таяниб, батартиб, изчил идрок этишга қобилиятли. Ҳар хил ҳодисаларни мантиқан тушунтиришга олиб келувчи тизим, метод ва формулалар излашга қодир. РАЦИОНАЛИСТИК ТАФАККУР УСЛУБИ (РЕАЛИСТ) – шахс натижалар ва унинг даллиларини тан олишга хайрихоҳлигини билдиради. Унинг учун бевосита ҳис этган, шахсан ўз кўзи билан кўрган ёки эшитган нарсалар ҳақиқий ҳисобланади. Реалист тафаккури услубида аниқлик ва тузатишларга қартилганлик , аниқ натижаларга эришиш учун вазиятларни тўғрилашга интилиш хос. Унинг учун ҳар доимо учраган ва кўрган воқеликдаги англашилмовчилик муаммо ҳисобланади. У ноқулайликларни кўп ҳис этади ва уни тузатишга киришади. Агар текширилувчи ушбу тафаккур услуби бўйича 60 дан 65 баллгача тўплаган бўлса, унда тафаккур услуби ўртача ривожланганлигини ва у ҳолда сиз тенг вазиятларда бу тафаккур услуби ёки услубларидан фойдаланишга мойил бўласиз. Агар 66 дан 71 баллгача тўплаган бўлсангиз, у ҳолда сизда тафаккурнинг ушбу услуби етакчилик қиларди. Сиз ушбу тафаккур услубидан кўп вазиятларда ва муттасил фойдаланасиз. Агар тафаккур услублари бўйича тўплаган балларингиз 72 балл ва ундан кўп бўлса, у ҳолда ушбу тафаккур услуби сизда ўта етакчилик қилади. Сиз доимий равишда ушбу фикр юритиш услубига таянасиз ва унга содиқсиз. Агар сиз бир ёки бир нечта тафаккур услублари бўйича юқори кўрсаткич олсангиз, бошқалари бўйича эса паст кўрсаткичларга эга бўлсангиз, у ҳолда сизда ушбу тафаккур услублари бўйича кўрсаткичларингиз 43 дан 48 балл чегарасида бўлса, у ҳолда сизда ушбу тафаккур услубига нисбатан эътиборсизлик ва илтифотсизлик кузатилади. Сиз учун муаммоларни ечишда ушбу услублардан ўзингизни четга оласиз. Агар кўрсаткичларингиз 37 дан 42 баллар чегарасида бўлса, у ҳолда сиз муаммоларни ҳал этишда ушбу тафаккур услубини, умуман инобатга олмайсиз. Ушбу тафаккур услуби Сиз учун бегона. Ва ниҳоят, баҳолашингиз ўзаро тенг бўлса, 36 балл ва ундан кам балл тшпласангиз, ушбу тафаккур услуби сиз учун бегона, ундан ҳеч қачон фаолиятингизда фойдаланмайсиз. “УЧ СЎЗ” МЕТОДИКАСИ (Л.Ю. Субботина) Download 314.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling