Профил ва қанотнинг геометрик тавсифлари


Одатда оқимнинг қиялик бурчаги Δα кичкина, шунинг учун


Download 326.66 Kb.
bet5/7
Sana15.01.2023
Hajmi326.66 Kb.
#1093853
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза 4 - 2021-2022 сиртки (2)

Одатда оқимнинг қиялик бурчаги Δα кичкина, шунинг учун


.
Рўпарадан келаётган оқимнинг ҳақиқий йўналишига нисбатан ўлчанадиган, қанотнинг ҳақиқий ҳужум бурчаги, геометрик ҳужум бурчагидан оқимнинг қиялик бурчагига ср фарқ қилади:
.
Жуковский теоремаси билан аниқланадиган Ya кучи V векторига перпендикуляр йўналган. Ya кучи ташкил этувчиси Ya, тўзғимаган (тинч) оқим йўналишига перпендикуляр ва у қанот кўтариш кучини ифодалайди:

Ya кучи ташкил этувчиси Xi эса, индуктив қаршилик кучини ифодалайди:

Шундай қилиб, қулочи чекланган қанотдан идеал суюқлик оқиб ўтганда, қанотдан қочиб кетувчи эркин гирдоблар борлиги туфайли, қовушқоқликка боғлиқ бўлмаган ўзига хос турдаги (қўшимча) қаршилик, индуктив қаршилик пайдо бўлади.


Индуктив қаршилик ва унинг тахминий ҳисоби.
Қанотнинг индуктив қаршилиги Xi, расмдан кўриниб турганидай, қанотда оқимнинг ўртача қиялик бурчагига ср пропорционалдир.
Қия оқимнинг ўртача тезлигини Vycp тақрибан аниқлаш учун, оддий гирдобли тизимли қанотни, реал қанотдаги каби кўтариш кучи ва индуктив қаршилик ҳосил қилувчи П-симон гирдобга алмаштирамиз.

12.7-расм. Оқимнинг қиялик бурчагининг ўртача қиймати ҳисоблаш учун

П-симон гирдоб циркуляция тезлиги Г ва эркин гирдоблар орасидаги масофа l1 орқали Жуковский теоремаси бўйича кўтарувчи гирдобнинг кўтариш кучини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:


Ya = V l1.
Бошқа томондан, кўтариш кучини коэффициенти орқали аниқлаш формуласига эгамиз:

бу ерда S – қанот юзаси.
Охирги иккита формулани Yа кучи бўйича тенглаштириб, П-симон гирдоб циркуляцияси қийматини, яъни қанот қулочи бўйича циркуляциянинг ўртача қийматини аниқловчи боғланиш деб номланадиган тенгламани оламиз
,
Оқимнинг қиялик бурчагининг ўртача қиймати қуйидагича аниқланади
.
Кўриниб турибдики, нисбий узайиш  қанча катта бўлса, қиялик бурчаги шунча кичик бўлади. Қулочи чекланмаган қанотлар учун ср0.
Юқоридаги формуладан фойдаланиб индуктив қаршилик учун тенгламани ёзамиз:
,
Бундан индуктив қаршилик коэффициентини аниқлаймиз:
.
Кўриб турганимиздай, тақрибан ҳисоблаш, cxi ва ср қийматларини, бирдан катта бўлган маълум бир кўпайтирувчигача (1+) аниқ беради.
Как видим, приближенный расчет дает значения cxi и ср с точностью до некоторого множителя (1+), несколько большего единицы.

12.8-расм. Индуктив қаршилик параболаси (1) ва қанот поляраси (2)

Олинган боғланишларни таҳлил қилиб, қуйидагича ҳулоса қилиш мумкин:


1. cуа коэффициент қанча катта бўлса, индуктив қаршилик қиймати шунча катта бўлади ва cуа га боғлиқ равишда парабола қонуни бўйича ўзгаради. Бу боғликликни кўрсатадиган эгри чизиқ индуктив қаршилик параболаси деб аталади. Тўлиқ қаршилик кучи коэффициенти индуктив cxi ва профил cхр қаршиликлари коэффициентлари йиғиндисига тенг
.
2. Индуктив қаршилик қиймати қанот нисбий узайишга  боғлиқ: нисбий узайиш ортгани сари, cxi камаяди. Шунинг учун, юқори аэродинамик сифатли қанот олиш учун, иложи борича нисбий узайишини каттароқ қилишга ҳаракат қилинади.



Download 326.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling