Профил ва қанотнинг геометрик тавсифлари


Download 326.66 Kb.
bet2/7
Sana15.01.2023
Hajmi326.66 Kb.
#1093853
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза 4 - 2021-2022 сиртки (2)

Маъруза № 4.2.
Профилнинг асосий кинематик тавсифлари.
Режа:
1. Аэродинамик коэффициентларнинг ҳужум бурчагига боғликлиги.
2. Профил поляраси.
3. Босим маркази, профил фокуси.


Аэродинамик коэффициентларнинг профил хужум бурчагига боғликлиги. Профил поляраси
сха, суа ва ст аэродинамик коэффициентлар бир бирига боғлиқ бўлмаган катталиклардир, с ва К лар сха ва суа коэффициентлари орқали тегишли формулалар билан аниқланади.
Тўлиқ аэродинамик куч коэффициенти cra, ҳамда унинг ташкил этувчилари сха ва суа , момент коэффициенти ст аэродинамик сифат К профил шаклига, хужум бурчагига, ўхшашлик мезонлари Re, M, оқимнинг турбулентлик даражаси ва бошқаларга боғлиқ.
Газнинг сиқилишни инобатга олмаса ҳам бўладиган паст тезликларда кўтариш кучи коэффициентининг суа хужум бурчагига боғлиқлик графиги 9.4-расмда кўрсатилган

9.4-расм. Кўтариш кучи коэффициентининг хужум бурчаги ва профил эгрилигига боғлиқлик графиги.

Тажриба ва назария шуни кўрсатадики, узилмас (ажралмас) оқим сақланиб қоладиган хужум бурчакларида (0,17...0,25 рад) бу боғлиқлик тўғри чизиқлидир.


Қанот профили бўйлаб босим градиенти ортадиган оқимнинг юзадан ажралиши бошланадиган катта хужум бурчакларида cya=f(a) боғлиқликнинг чизиқлилиги бузилади, суа коэффициенти секин кўпаяди ва максимал қийматга етгандан кейин камаяди. Оддий профиллар учун суаmax 0,9-1,4 чегарасида ўзгариб туради.
Кўтариш кучи коэффициенти максимал қийматга эришгандаги хужум бурчагини критик хужум бурчаги кр. дейилади. Замонавий самолётларнинг критик хужум бурчаги тахминан 0,25-0,35 рад бўлади. Кичик нисбий узайишга эга қанотлар учун кр қиймати сезиларли даражада каттадир.
Критикдан катта хужум бурчакларини критик орти хужум бурчаклари дейилади. с=0 бўлгандаги хужум бурчагини нолли кўтариш кучи бурчаги дейилади ва о деб белгиланади. У одатда манфий ва кичикдир (о=-0,02...-0,05 рад). Симметрик профиллар учун о=0. 0 қиймати профилнинг нисбий эгрилигига боғлиқ. Профилнинг эгрилиги f қанча катта бўлса, сya=f() нинг графиги шунча чапроқдан ўтади.
Критик хужум бурчаги ва нолли кўтариш кучи хужум бурчаги орасидаги қийматлар парвоз хужум бурчаклари диапазони дейилади.
cya=f(a) эгри чизиғининг тўғри чизиқли қисмида кўтариш кучи коэффициенти қиймати қуйидагича аниқланади
,
бу ерда c ya – cya=f(a) графигининг тўғри чизиқли қисмининг бурчакли коэффициенти.




9.5-расм. Қанот профили аэроданамик қаршилик коэффициенти cxa нинг хужум бурчагига α боғликлиги

9.6-расм. Қанот профили аэроданамик сифати К нинг хужум бурчагига α боғликлиги

Рўпара қаршилик кучи коэффициентининг сха хужум бурчагига  боғликлик графиги парабола кўринишига эга: аввал сха қиймати кам ўзгаради (парвоз бурчакларида), кейин чегаравий қатламнинг юзадан ажралиши кучайиши сабабли, кр дан кичикроқ хужум бурчакларидан бошлаб тез кўпаяди.


α нинг қандайдир қийматида сха коэффициенти минимал қийматга Сxamin эришади. Симметрик профилларда =0 бўлганда, носимметрик профилларда эса нолли кўтариш кучи бурчагига яқин манфий хужум бурчагида cxamin га эришади.
Канот профилининг аэродинамик сифати хужум бурчагига ҳам боглиқ. Канотлар профиллари учун максимал аэродинамик сифат Кmax қиймати 25 гача етади. Аэродинамик сифат максимал қийматга эришгандаги =НВ хужум бурчаги энг мақбул хужум бурчаги дейилади. a0 хужум бурчагида аэродинамик сифат нолга тенг бўлади.
аэродинамик кучларнинг қиймати ва йўналишини аниқлаш имконини берувчи I ва II турдаги поляра деб аталувчи суа=f(cxa) ва cv=f(cx) боғлиқликлар катта амалий ахамиятга эга. Ҳар бир нуқта маълум бир хужум бурчагига α мос келади.
Поляранинг характерли нуқталарини белгилаб оламиз:
— максимал аэродинамик сифат ва шунингдек нв нуқтаси. Координата бошидан полярага уринма ўтказиш орқали бу нуқта аниқланади. Дарҳақиқат К=tg ва Kmax=tgmax, яъни Kmax, cRA векторининг уринма билан тўғри келгандаги ҳолатга мос келади;




9.7-расм. I турдаги поляра

9.8-расм. II турдаги поляра

—горизонтал ўрнатилган тўғри чизиқли парвозда одатда максимал тезлик режимига мос келадиган минимал қаршилик коэффициенти нуқтаси;


—=кр даги максимал кўтариш кучи коэффициенти.
Барқарорлик ва мустаҳкамлик ҳисобларида иккинчи турдаги полярадан фойдаланиш қулайдир.



Download 326.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling