Профил шакли ва ҳужум бурчагининг Мкр ва профил яқинидаги оқим тузилишига таъсири.
Бир оилали профил нисбий қалинлик ва ҳужум бурчагига боғлиқ ҳолда Мкр ўзгаришининг назарий эгри чизиғи 13.3-расмда кўрсатилган. Ҳужум бурчаги α ошиши билан профилдаги элементар оқимчаларнинг торайиши кучаяди, шундай экан, Мкр камаяди. Бўйлама оқувчи (α=0) чексиз ингичка ( ) пластина учун Мкр=1, барча мусбат ҳужум бурчаклари учун эса Мкр=0. Бу, энг кичик ҳужум бурчакларида ҳам чексиз ингичка пластинанинг олд қирраси яқинида, оқимнинг катта қийматли маҳаллий тезлиги ва маҳаллий Мах сони М>1 вужудга келиши билан изоҳланади.
13.3-расм. Критик Мах сонининг ҳужум бурчаги ва профилнинг нисбий қалинлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши.
|
13.4-расм. Критик Мах сонининг ҳужум бурчаги ва нисбий абциссага боғлиқ ҳолда ўзгариши
|
Профилнинг нисбий қалинлиги ошиши билан юмалоқлашган ва қалинлашган олд қирра яқинида аввал маҳаллий М сони камаяди, кейин эса кўпаяди, чунки нинг маълум бир қийматидан бошлаб, нисбий қалинликнинг кейинги кўпайиши, профилнинг олд қиррасидан кейин газ оқимчаларининг торайишига олиб келади. Шундай экан, Мкр аввал кўпаяди кейин эса камаяди.
α=0 бўлганда, симметрик профилда, профил қанча ингичка бўлса, маҳаллий максимал тезликлар шунча кичик, Pmin нинг қиймати эса шунча катта бўлади. Шундай экан, профилнинг нисбий қалинлиги камайиши билан Мкр сони кўпаяди.
Тажриба маълумотларига кўра, босимнинг тарқалишига, бинобарин Мкр қийматига нафақат профил нисбий қалинлиги балки нисбий абцисса xc ҳам таъсир қилади.
Назорат саволлари:
1. Мах сонининг қандай қийматларида муҳитнинг сиқилувчанлиги сезила бошлайди?
2. Критик Мах сони нима?
3. «Тўлқин инқирози» нима?
4. Товуш атрофидаги оқим тезлиги нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |