Просодическая сторона речи


Дарак гапининг мавжудлигини аниқлаш. Сигнал картаси билан танишиш


Download 1.07 Mb.
bet5/8
Sana22.04.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1379229
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 мавзу тақдимот

1. Дарак гапининг мавжудлигини аниқлаш. Сигнал картаси билан танишиш.

Кўрсатма: "Диққат билан тингла, агар мен сенга бирор нарса айтиб, уни тинч, ҳатто сокин овозда эшитсанг – нуқтали картани ол:

Нутқ материали:

1. Ташқарида совуқ.

2. Эҳ, қандай чиройли расм!

3. Оқатни еб бўлдингми?

2. Сўроқ гапнинг мавжудлигини аниқлаш. Сигнал картаси билан танишиш.

4. Интонация такрорланишини текшириш

  • Текшириш учун материал: турли интонацион типдаги гаплар намуналари, шеърий матнлар, эмоционал мазмунга эга сюжетли расмлар.
  • 1. Турли интонацияли ибораларни ижро этиш.
  • Кўрсатма: "Логопедга ўхшаш интонация билан тингла ва такрорла".
  • Қуёш чарақлаяпти. Қуёш чарақлаяптими? Қуёш чарақлаб турибди!
  • Чақмоқ Чақнади. Чақмоқ чақнаяптими? Чақнаган чақмоқ!
  • Қор ёғяпти! Қор ёғяптими? Қор ёғяпти.

5. Мантиқий урғу идрокини текшириш

Дастлабки суҳбатда болага "мантиқий урғу"атамасининг маъноси аниқ шаклда тушунтирилади. Атаманинг ўзи айтилмайди, лекин нутқимизнинг бошқалар томонидан тушунилиши учун улар ифодали гапира олиши кераклиги тушунтирилади. Бунинг учун, айниқса, муҳим ҳисобланган сўзлар гапда таъкидланади. Улар бошқалардан кўра баландроқ ва бироз узоқроқ талаффуз қилинади. Топшириқдан олдин мантиқий урғунинг яхши ўзлаштирилишига мисол келтириш керак, яъни. иборадаги маълум бир сўзни талаффуз этган ҳолда.

Тадқиқот учун материал: гаплар, сюжетли расмлар, предметли тасвирлар, расмлар, шеърий матнлар.

1. Даракгапда овоз билан таъкидланган сўзни танлаш ва танланган сўзни талаффуз этиш қобилияти.

Тартиби: Боладан бир хил гапларни диққат билан тинглаш, товушларининг турли тусларини солиштириш ва бу гаплар бир хил талаффуз қилинадими, деган саволга жавоб бериш сўралади. Кейин болага ҳар бир жумлани тинглаш, тегишли сюжетли расмни кўриб чиқиш ва логопеднинг таъкидлаган сўзни талаффуз этиш талаб қилинади.

Кўрсатма: "Гапни диққат билан тингла. Логопед қайси сўзни ажратиб талаффуз қилди?".


Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling