Психологик тадқИҚот маълумотларини қайта ишлаш методларини қЎлланилиш тарихи


Педагогик ва психологик фанларда миқдордан сифатга ўзаро ўтиш


Download 29.83 Kb.
bet3/8
Sana03.02.2023
Hajmi29.83 Kb.
#1154575
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МЕТОДЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИЛИШ ТАРИХИ

Педагогик ва психологик фанларда миқдордан сифатга ўзаро ўтиш.

Британиялик психолог Ч.Спирмен 1904 йилда «Умумий интеллектнинг объектив ўлчами» мавзусидаги ишни нашр қилдирди, бунда интеллектни ўрганишда миқдорий таҳлил ишлатилган, бу психологияда факторли таҳлил деб номланган. Факторли таҳлил психологик кўрсаткичларнинг математик жиҳатдан таҳлил қилишдир.
ХХ аср ўрталарида психологияга математик ғояларнинг кириб келиши кўпайди, бунга фан техника тараққиётининг равнақи сабаб бўлди. Бу даврга келиб математик психология фан сифатида ўрганила бошланди. У психологик фанларнинг бир қисми сифатида тан олинди, бунинг тасдиғи сифатида Америкада психологларнинг жамиятида психометрик жамият тузилишини кўрсатишимиз мумкин, улар психологик тадқиқотларда математик ўлчамларни ҳисоблар эдилар. Уларнинг тадқиқотларида нейрон тўрлари, ўзгаришлар назарияси, ўйинлар назарияси киритилган эди.
Ва ниҳоят 90 йилларнинг бошларига келиб тартибсизлик назарияси жамияти вужудга келди, унинг вазифасига синергетикани ўрганиш, нейронлар тўрининг таҳлил, ижтимоий ва гуманитар фанларда хужайрали автоматларни ўрганиш киритилган.
90 йилнинг охирларида қуйидаги ҳолатлар кузатилган:

        1. Илмий жиҳатдан айтиб ўтилган жамиятлар бир бири билан ҳамкорлик фаолиятини амалга оширганлар.

        2. Амалий илмий жамият халқаро бўлгани билан ҳамма соҳада америкалик психологлар етакчи бўлганлар.

Америка психологлари психология фанида математик аппаратни ишлатиш тарафдорлари бўлишган, бу ҳолат Ж.Келлининг маърузасида ўз ифодасини топган. У ўзининг маърузасида индивидга хос бўлган ўлчаш, таққослаш, баҳолаш ҳолатини келтирган. Бу нуқтаи назардан эса психологик тадқиқотларда математик усуллардан фойдаланиш зарурати мавжудлигини кўрсатилди.
Россияда ҳам математик статистика қўллана бошланди. Буни Б.Ф.Ломов, Б.Г.Ананьев, А.Н.Леонтьевларнинг ишларида ҳам кузатишимиз мумкин. Кўп ўлчамли статистик методни тарқалишида Б.М.Теплов ва В.Д.Небилицинларнинг ҳиссаси катта. Россиянинг ҳар йилги конференцияларида математик психологияга бағишланган махсус секциялар ташкил қилинган. Россия фанлар академиясининг психологик институтида В.Ю.Крилов бошчилигида математик психология лабороторияси тузилган.


  1. Download 29.83 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling