Психология ва спорт психологияси


Иродавий зўр бериш ва унинг иродавий сифатларни шакллантиришдаги аҳамияти


Download 5.36 Mb.
bet118/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Иродавий зўр бериш ва унинг иродавий сифатларни шакллантиришдаги аҳамияти
Ҳар қандай спорт туридаги машғулот таркибида ниҳоятда кўп қийин машқлар мавжуд бўлади.Ушбу машқларни бажариш спортчидан муайян иродавий зўр беришни талаб этади.
Иродавий зўр бериш – дэганда ички зўриқишнинг шундай ҳолати тушуниладики, бу жараёнда киши ўз олдида турган қийинчиликни англайди ва ўзини мазкур қийинчиликни енгиб ўтишга ундайди.
Демак, қийинчиликнинг мавжудлиги-бу кишидаги иродавий зўр беришнинг намоён этилиши учун энг муҳим шартдир.
Спорт фаолиятида иродавий зўр беришлар ниҳоятда хилма-хилдир.
Уларга қуйидагилар киради:
1. Мушакларнинг зўриқиши пайтидаги иродавий зўр бериш.Спорт фаолияти ҳамиша одатий шароитидан кўра кўпроқ ва оғирроқ мушаклар ҳаракати ва зўриқиши билан боғлиқ;
2. Диққатни зўриқиши билан боғлиқ бўлган иродавий зўр бериш. Ҳар қандай спорт ҳаракатини амалга ошириш узоқ вақт диққатни йўналтиришга қарата билишни тақозо этади;
3. Чарчоқ ва ҳорғинлик туйғусини бартараф этиш билан боғлик иродавий зўр бериш;
4. Кундалик иш тартиби яъни режимга риоя этиш билан боғлиқ иродавий зўр бериш;
5. Қўрқув ҳиссини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган иродавий зўр бериш.
Спортчидаги иродавий зўр беришдан оқилона фойдалана олиш қобилияти у ёки бу қийинчиликларни енгиб ўтиш жараёнида шаклланади ва такомиллашиб боради.
Спорт фаолиятидаги қийинчиликларнинг тавсифи
Психологияда қийинчилик дейилганда одатда кўпроқ ички қийинчлик назарда тутилади. Мазкур қийинчилик эса спортчи бирор бир тўсиқни енгиб ўтаётганида, уни бартараф этиш учун етарли даражада имкониятга эга бўлмаган пайтда юзага келади. Спортчининг имкониятлари дейилганда эса, унинг жисмоний, техник, тактик, психологик, маънавий ва ғоявий тайёргарлиги даражаси, шунингдек, сиҳат-саломатлиги, унда мавжуд бўлган муайян кўникма ва малакалар, одатлар ҳамда эътиқодлар тизими тушунилади.
Спорт фаолиятида учрайдиган қийинчиликларни умумлаштирган тарзда,уларни объектив ва субъектив қийинчиликларга ажратиш мумкин.
Спорт фаолиятида объектив қийинчиликлар деб, муайян спорт турининг специфик жиҳатлари билан боғлиқ қийинчиликларга айтилади. Объектив қийинчиликлар жисмоний, техник, тактик ва экзоген қийинчиликларга бўлинади.
Жисмоний қийинчиликлар муайян бир хатти-ҳаракатни, керакли тезликда, изчилликда ҳамда давомийликда бажариш учун ҳалақит берувчи, спортчини тормозловчи кучларни енгиб ўтиш жараёнида юзага келади.
Техник қийинчиликлар – бу ҳаракатнинг мувофиқлигини таъминлашда, мувозанатни сақлашда вақт ва фазодаги ҳаракатлари мушак кучларининг ҳажми бўйича барча аниқликларга риоя этишдаги қийинчиликлардан иборат.
Тактик қийинчиликлар ўз хатти-ҳаркатларини фаолият давомида доимий ўзгариб турувчи шериклар ҳаракатига мувофиқлаштириш бўйича мўлжал олиш, керакли хатти-ҳаракатларни танлаш билан боғлиқ.
Экзоген қийинчиликлар муайян спорт турининг умумий шартлари ҳамда шароитлари билан боғлиқ бўлади (мусобақалар ўтказиладиган муҳит, атрофда кучли қўзғатувчиларнинг мавжудлиги, томошабинларнинг гулдурос олқишлари, ноқулай об-ҳаво шароити ва спорт майдонининг нохуш аҳволда эканлиги, қуръа ташлашдаги омадсизлик ғалаба ёки мағлубият, жароҳатлар ва уларнинг оқибати, мусобақа қоидаларининг бузилиши).
Объектив қийинчиликларни фақатгина спортчини мазкур спорт тури бўйича мавжуд бўлган жисмоний, техник ҳамда тактик тайёрлаш орқалигина бартараф этиш мумкин. Масалан, агар спортчи ўзининг мушакларини юқори тезликда югуриш учун ривожлантирмаса ва унинг техникаси тўсиқларни енгиб ўтишга имконият бермаса, бу спортчи ҳеч қачон, қанчалик унинг иродавий зўр бериши ниҳоятда юқори даражада бўлмасин, тўсиқлар орқали югуриш бўйича рекорд натижаларни қўлга кирита олмайди. Демак, юқоридагилардан маълум бўладики, спортчиларни иродавий тайёрлаш умумий тайёрлаш жараёнининг бошқа томонлари билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу жараёнда намоён бўладиган иродавий зўр беришлар охир-оқибат спортчининг иродасига ўз таъсирини кўрсатади.
Субъектив қийинчиликлар дейилганда, спортчининг мазкур спорт турининг объектив ҳусусиятларига, тайёргарлик машғулотлари ва спорт мусобақаларидаги шарт-шароитларга нисбатан шахсий муносабати асосида юзага келадиган қийинчиликлар тушунилади. Шахсий ҳусусиятга эга бўлган бу қийинчиликлар спортчининг эркин ҳаракатланишига ҳалал бериб, унинг психик ҳолатини ёмонлаштиради. Улар аксарият ҳолларда ноҳуш эмоционал ҳиссиётлар тарзида намоён бўлади. Булар, мисол учун, енгил атлетикачиларда “планкадан қўрқиш”, оғир атлетикачиларда эса “катта вазн омили” ҳамда мусобақадаги ўз чиқишидаги жавобгарликни хис қилишнинг кучайиши ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Бундай индивидуал ҳусусиятларга эга қийнчиликлар айнан бир турдаги спорт билан шуғилланувчи хар хил спортчиларда турлича бўлиши ҳам мумкин, масалан: аввалги спорт тайёргарлик машғулотларида олган жароҳатни эслаш билан боғлиқ бўлган қўрқув; томошабинларнинг реакцияси туфайли туғиладиган тортинчоқлик; рақибнинг кучли ва қобилятли эканлигини ҳис қилиш туфайли келиб чиқадиган қўрқув ва ҳоказолар.
А.В.Родионов, В.Ф.Соповлар субъектив қийинчиликларни 3 гуруҳга ажратадилар:
- билишга оид қийинчиликлар, ушбу қийинчиликлар спортчи ўз имкониятларини нотўғри тасаввур қилганида юз беради (мағлубият ҳақида ўйлаш, ўз хатти-ҳаракатларини нотўғри тасаввур қилиш,турли ўлчамларни сохталаштирилган тарзда идрок этиш ва ҳоказолар);
- эмоциоген қийинчиликлар – ушбу қийинчиликлар спортчининг ҳал этилаётган вазифага нисбатан шахсий муносабатига боғлиқдир (йиқилиб тушишдан қўрқиш, ғалабага эришган пайтда ўз ҳурсандчилик туйғуларини жиловлай олмаслик, ўзини тута олмаслик, мағлубиятга учраганда эса руҳий тушкунликка учраш);
-маънавий қийинчиликлар – бундай қийинчиликлар ижтимоий талаблар туфайли киши онгида юз берадиган қийинчиликлардир (масъулиятни жуда чуқур ҳис қилиш, ютқазиб қўйишдан қўрқиш, ҳаддан ташқари кучли ҳаяжонланиш);
Субъектив (психологик) қийинчиликлар ички муҳитда “Ички қарама-қаршиликлар” тарзида намоён бўлади ва уларнинг юзага келишида “психологик тўсиқлар” асос бўлиб ҳизмат қилади. Бу субъектив қийинчиликлар пайдо бўлишининг асосий психологик механизмидир. Мазкур механизм спортчи учун аҳамиятли бўлган (спорт ускунасининг кўриниши, рақиб ҳақида ўй–фикрлар,ҳакамларнинг хатти-ҳаракати ва ҳоказолар) муайян қўзғатувчилар (объектлар) туфайли юзага келадиган кучли салбий эмоцияларнинг шартли рефлектор алоқалари пайдо бўлишидир.
Психологик тўсиқларнинг таъсири мураккабдир: улар алоҳида вазиятларга нисбатан ҳимояловчи реакциялар ролини ҳам ўйнаши мумкин. Муайян хавфли ҳаракатларни тормозлаш ҳам юзага келади; улар диффузиялар тарзида намоён бўлади,яъни бир қўзғалиш ўчоғида пайдо бўлиб бора-бора асаб марказлари ва тизимларининг барчасини қамраб олади, бу эса нафақат ҳаркатланиш функцияларнинг умумий бузулишига олиб келади, балки ҳимоялаш ҳолати ривожланиб, оғриқли ҳолатга (неврозга) ҳам ўтиши мумкин.
Субъектив қийинчиликларни енгиб ўтиш услуби, шунингдек уларга мувофиқ иродавий зўр беришларни тарбиялаш услуби объектив қийинчиликларни енгиб ўтишдаги иродавий зўр беришни тарбиялаш услубидан кескин фарқ қилади. Бунда спортчиларни ишонтириш, мисоллар билан таъсир кўрсатиш, турли шарт-шароитларда тайёргарлик машғулотлари ҳамда мусобақалар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек астеник,яъни салбий ҳис-туйғуларни бартараф этишга йўналтирилган ўз –ўзига буйруқ беришлар ҳам ниҳоятда муҳимдир.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling