Тактик тафаккурни такомиллаштириш усуллари
1. Олдиндан келишилган сигналлар бўйича бир тактик ҳаракатдан иккинчисига ўтиш (қиличбоз зарбадан кейин ўз жанг олиб бориш ритмини ўзгартиради).
2. Умумий тактик вазифадан муайян бўлимни ажратиб олиш ёки спортчи ўзи мустақил равишда, ижодий, атрофдагиларнинг ёрдамисиз хосил бўлиши керак бўлган шундай вазиятни яратиш (енгил атлетикачи топшириқ бўйича 3/4 масофани югуриб ўтади. Қолган масофани эса юзага келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзи мустақил босиб ўтади).
3. Тактик қарорларни қабул қилиш тезлиги ва тўғрилиги бўйича махсус вазифалардан фойдаланиш (баскетбол: озчилик бўлиб ҳимояда туриш).
4. Кучи, характери, жанг олиб бориш услуби, мусобақадаги бошқа жиҳатлари билан бир-биридан мутлақо фарқ қилувчи рақиблар билан дўстона беллашувларни ўтказиш (бокс: чапақай ва ўнг қўл билан жанг олиб борувчи боксчилар билан куч синашиш).
5. Тактик ҳаракатларни таҳлил қилиш ва танқидий баҳолаш. Таҳлил жараёнида нафақат хатолар, балки муваффақиятли чиққан усул ва ҳаракатлар ҳам кўриб чиқилиши керак.
6. Спортчи томонидан кундалик тутилиши. (Бу спортчида қўзғатувчанлик, мустақиллик, мақсадга интилиш хусусиятларининг ривожлантирилишига имконият беради: кундаликдаги ёзувлар аввалги тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда олдинда турган мусобақаларга тайёрланишда энг яхши ёрдамчилардир).
7. Мусобақаларда иштирок этиш. Бу жараёнда спортчилар мусобақалашув тажрибаларини оширадилар, ўзларининг тактик тафаккуридаги турли қирраларни янада ривожлантирадилар.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Спорт тактикасига психологик тавсиф беринг.
Спортда тактик ҳаракатларни режалаштиришнинг психологик хусусиятларини айтинг.
Спортчиларнинг тактик ҳаракатларида қўзғатувчанлик ва диққатчанлик ахамиятини айтиб беринг.
Тактик ҳаракатларни режалаштириш ва амалга оширишда антиципациянинг роли.
Спортдаги тактик таффаккурнинг психологик хусусиятларини тавсифланг.
Концептуал моделларнинг тактик вазифаларни ҳал этишдаги роли.
Тактик ҳаракатларни эгаллашда қандай рефлексив бошқарув элементларини биласиз?
Турли хилдаги тактик ҳаракатларнинг психологик хусусиятларини айтинг.
Спортчининг тактик тафаккурида нутқнинг роли.
Тактик тафаккурни такомиллаштиришни қандай усуллари бор?
Do'stlaringiz bilan baham: |