Психология ва спорт психологияси


Спортчининг тактик тафаккурида нутқнинг роли


Download 5.36 Mb.
bet103/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Спортчининг тактик тафаккурида нутқнинг роли
Тактик вазифаларни ҳал этиш жараёнида нутқ муҳим ўрин тутади. Аслини олганда нутқнинг вазифаси мусобақа бошланишидан анча олдин, тактик ҳаракатларни дастлабки режалаштириш жараёнида бошланади. Спорт курашининг юз бериши мумкин бўлган вазиятлари, олдинда турган вазифаларни ҳал этиш воситаларини танлашнинг бари аввало нутқ шаклида етказиб берилиб, бунда ҳар бир ибора ва сўзнинг тўғри ифодаланиши спортчиларнинг ўз вазифаларини тўғри англашларида режалаштирилган у ёки бу ҳаракатларнинг барча томонларини батафсил идрок этишларида муҳим ахамият касб этишини унутмаслик лозим. Мусобақалар жараёнида нутқ бевосита қуйидаги вазифаларни бажаради: йўналтириш, бошқариш ва баҳоловчи – экспрессив.
Нутқнинг йўналтириш функцияси мавжуд ҳолатни баҳолашдан иборатдир. Спортчи юзага келадиган вазиятларни нафақат ички нутқи воситасида баҳолайди, балки ўзининг айрим иборалари ва сўзлари билан ҳам баҳолаши мумкин. Масалан, “Сен ўйиндан ташқари ҳолатдасан”, ва ҳоказо. Бундай ҳолларда нутқ вазифани янада аниқроқ англаш, ундаги энг муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатиш имкониятини беради. Нутқнинг йўналтириш вазифаси юзага келаётган тактик вазиятга янада аниқроқ баҳо бериш имкониятини яратади, зеро фақат идрок орқали бунга эришиш қийиндир. Айни пайтда, спорт курашларининг жуда тезкорлик ва шиддат билан кечувчи вазиятларида баъзан шундай бўладики, спортчи вазиятга сўз билан баҳо бера олмайди ва натижада воқеликнинг образли акси асосида интуитив равишда ҳаракат қилади. Нутқнинг бошқарув вазифаси тактик вазиятларнинг тўхтовсиз ўзгаришлари асосида қабул қилинган қарорларга ўзгартиришлар киритиш, оптимал психик ҳолатнинг сақлаб турилиши, спортчининг ўз ҳаракатланиш фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлишини таъминлашда намоён бўлади. Бундай бошқарув одатда ўз-ўзига буйруқ бериш характерига эга бўлади. Спортчи мусобақанинг айни пайтида қайси ҳаракатни қандай бажариш тўғрисида буйруқ беради. Шу тарзда у ўз ҳаракатларини бошқаради ва ўзининг зарур ҳаракатланиш реакцияларини ишга солади. Бошқарув функциясининг ўзига хос хусусияти шундаки, у режалаштирилган операция амалга ошмай қолганда ва зудлик билан қабул қилинган қарорларни ўзгартириш лозим бўлганда янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Бундай вазиятда спортчи юзага келган вазиятнинг барча элементларини “гапириб ўтирмайди”, чунки рақиб ҳаракатларининг турли вариантлари олдиндан моделлаштирилади ва рақиб ўз ҳаракатларини спортчининг тасаввуридаги моделдан сал ўзгартирадиган бўлса, спортчи бир-икки сўз билан ўз тактик қарорини ўзгартириши мумкин. Бошқа сўз билан айтганда нутқда оралиқ ҳолатдан сакраб ўтиш кузатилади ва бунда вазиятнинг битта ва энг муҳим таянч белгиси ажратиб олинади ва у спортчини у ёки бу аниқлик даражасида прогнозлаштирилган муайян моделига олиб боради.
Нутқнинг баҳоловчи – экспрессив функцияси бўлиб ўтган воқеаларни хулосалаш имкониятини ва унинг асосида тактик ҳолатнинг кейинги ўзгаришларини тахмин қилиш имкониятини беради. Бироқ, шу билан бирга нутқнинг бундай функцияси шерикларнинг ҳаракатларига ва ўзларини тутишларига ҳам баҳо бериш, бўлиб ўтаётган воқеаларга ўз ҳиссиётларини билдириш имкониятини беради. Бу муносабатлар ижобий (мақтов, шерикларини қўллаб-қувватлаш) ёки салбий (шерикларининг ҳаракатидан норозилик) тарзида бўлиши мумкин. Нутқнинг бундай шакллари ўз вақтида ва уларнинг ўз ўрнида қўлланилиши жамоадаги мулоқотни яхшилашга хизмат қилиб, тактик ҳаракатларнинг самарадорлигини ошириш имкониятиларини яратади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling