Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet111/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Спорт тажрибаси. Тажрибасиз ёки спортга эндигина қадам қўяётган спортчилар, одатда жамоа орасида алоҳида эътиборга, юқори даражада секундлашга, умумий психологик тайёрлашни батафсил ва янада аниқроқ режалаштиришга, ҳамда ҳар бир мусобақада тактик ҳаракатларга муҳтож бўладилар. Зеро, улар энг кам ижтимоий ҳимояга эга бўладилар, (улар ўз жамоаларида, спорт коллективида маънавий қўллаб-қувватланишга энг кам умид қиладилар) ўзларига билдирилаётган муносабатни, танбеҳларни, кўрсатма ва ўргатишларни ва ҳоказоларни жуда оғриқли тарзда қабул қиладилар.
Шу сабабли ҳам бундай спортчиларни тарбиялашда мураббийнинг асосий вазифаси - спортчида ўзларига нисбатан ишончни ва ўз шаънини, иззат-нафсини юқори тута билиш туйғусини юқори даражада шакллантиришдан иборат. Бу сифатларни шакллантиришда уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, индивидуал суҳбатлашиш, тажрибасизларга юқори малакали спортчилар томонидан махсус тавсиялар бериш асосида амалга ошириш мумкин. Бунга қуйидаги мисол жуда ибратли бўлиши мумкин.
Баскетбочилар жамоасига янги ўйинчи келиб қўшилди. У олий лига клубига илк бор қабул қилинганлиги учун юқори малакали спортчилар билан бирга ўйнаш тажрибасига эга эмас эди. Тажрибали ўйинчилардан бири, ўзининг қизиққонлиги ва ўта ҳис-ҳаяжонга берилувчанлиги туфайли, янги ўйинчининг ҳар бир нотўғри хатти-ҳаракатидан хато топиб, ёш ўйинчини, лапашангликда, хомликда айблаб, “чақиб олаверди”. Бу ҳолат янги, ёш ўйинчига зулм ўтказгандек таъсир кўрсатди. Унинг жамоага ҳам, жамоадаги шерикларига ҳам кўникиши ниҳоятда қийин кечди. Натижада, бу масалага мураббий аралашишига тўғри келди. Спорт мураббийси, ҳар бир баскетболчи билан алоҳида суҳбат қилди. Ёш ва янги ўйинчига у, атрофдагиларнинг танбеҳларига у қадар эътибор бермасигини, “бақироқ” аммо тажрибали ўйинчининг бақириб-чақириши унинг ўзидаги жиззакилик ва ҳовлиқиш каби нуқсонларининг ифодаси эканлигини тушунтирди. Иккинчи спортчига эса унинг бошқаларни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқлиги, бу ёш ўйинчининг ахлоқига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтди. Натижада, мураббийнинг ўта таъсирчан ва сермазмун суҳбати ҳар икки спортчига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling