Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet110/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Жинсий тафовутлар. Одатда кишилар орасида эркаклар аёлларга нисбатан спортга мойилроқ, ёки уқувлироқ деган, фикр кенг тарқалган. Ҳақиқатан ҳам эркаклар ўз табиатига кўра, аёлларга нисбатан спорт жангу жадалларида иштирок этишга мойилроқ, уларда рақобатлашув ҳисси юқори, улар турли ўйинларда, курашларда кўпроқ рақобатбардош, иззатталаб, фаол ва ташаббускордирлар. Уларнинг кучли чарчоқ ва босимлар шароитидаги фаолият асносида турли зўриқишларга кўпроқ чидамли эканлиги тўғрисида ҳам алоҳида гапириб ўтиш жоиз. Қолаверса, эркаклар, таассуротларга у қадар берилувчан эмас, ҳар нарсага ҳам хафа бўлавермайдилар, жанжалкашликдан, турли таъсирларга берилишдан ҳам нисбатан ҳолидирлар.
Аёллар ҳам ўз навбатида спорт фаолияти талабларига мувофиқ келадиган муайян ижобий сифатларга эгалар. Масалан, аёллар заргарлардек синчковлик, аниқлик, зийраклик талаб этиладиган хатти-ҳаракатларни бажаришда эркакларга нисбатан юқорироқ натижаларни кўрсатишга қодирлар, улар бир хил ва узоқ вақт давом этадиган монотон ҳаракатларга дош беришда ҳам эркаклардан анча устун, қолаверса улар эркакларга қараганда анча интизомли бўлишади. Аммо аёллар жамоада анча муаммоли, жанжалкаш бўладилар, мураббийлар томонидан ўзларига доимий эътиборни талаб қиладилар, доимий равишда қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезадилар. Ютқазишлар, турли руҳий тушкунлик лаҳзаларида уларнинг сабр-чидами етишмайди, улар аффект ҳолатларда, яъни ўз хатти-ҳаракатларини бошқара олмайдиган ҳолатларда истерик реакциялар тез-тез ва кучлироқ учраб туради.
Ёшга оид тафовутлар. Юқори натижалар спортида бугунги кунда ўспирин ёшидаги (16-18 ёш) ва ҳатто ўсмир ёшидаги (12-15 ёш) спортчиларда ҳам жуда кўп учрайди. Бу ёшда ҳали инсон шахс сифатида камолга етмаган бўлади: унинг онги, дунёқараши, интеллекти ҳали тўла шаклланмаган, фикрлари, муносабати, қарашлари, интилишлари, ҳаётий позицияси, қизиқиш ва манфаатлари, эҳтиёжлари, маънавий қиёфаси ва ҳоказолари етарли даражада шаклланмаган бўлади.
Аммо шундай бўлса-да, баъзан ёшгина спортчилар ҳам оламшумул ютуқларни қўлга киритишлари кузатилади. Бу ўсаётган организмнинг ва ривожланаётган шахснинг (ҳозиргача етарли даражада ўрганилмаган) ниҳоятда катта жисмоний ва психологик резервидан далолат беради. Бироқ, ёш спортчиларда, одатда аксарият ҳолларда шу нарса кузатиладики улар ҳали ўзлари бажараётган машқларнинг қанчалик қалтис эканлигини ва ўзлари эришаётган ютуқнинг ижтимоий масъулиятини ҳар доим ҳам тўла идрок этавермайдилар. Бу эса қайсидир маънода уларнинг кучли психик зўриқишларни у қадар теран ҳис этмасликларига сабаб бўлади. Одатда, ёш спортчи ҳамма нарсада ўз спорт мураббийсига ишонади. Шу сабабли ҳам унинг барча хатти-ҳаракатлари, унинг тайёргарлик жараёнида қўлланиладиган шакл ва воситалар, юкламаларнинг интенсивлиги ва ҳажми алоҳида синчковлик билан ўйлаб чиқилиши лозим. Зеро шундагина, спортчи уларни тўғри қабул қилади ва аниқ амалга ошира олади. Албатта, ёш спортчи ўз тайёргарлиги жараёнига жуда кам ўзгартиришлар киритади, баъзан эса умуман киритмаслиги ҳам мумкин. Шу боисдан ҳам ўсмирлардан иборат жамоага раҳбарлик қилишда одатда, авторитар услубдаги раҳбарлик (албатта унинг энг яхши ижобий жиҳатларини ўзида жамлаган намунаси) айни муддао бўлиб, самарали натижаларни бериши кузатилади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling