Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Спортчининг маълумоти. Индивидул психологик тайёргарликни ташкил этиш чоғида спортчининг интеллектуал жиҳатдан ривожланиш даражаси ва унинг маълумотини инобатга олмаслик мумкин эмас. Интеллектуал жиҳатдан ривожланган спортчилар, бошқа спортчиларга қараганда, ўз-ўзини тарбиялашга қобилиятли, барча нарсаларни таҳлил эта оладиган, тайёргарлик жараёнига ижодий ёндошиб, унда ўзлари ҳам фаол иштирок этадиган бўладилар. Улар одатда, ўз-ўзини бошқариш бўйича барча қийин ва мураккаб усулларни, идеомотор, аутоген тайёргарликларни ва ҳоказоларни тез ва жуда катта қизиқиш ҳамда тушунган ҳолда эгаллайдилар. Бундай спортчилар мураббийлардан демократик бошқарув услубида ишлашни талаб қиладилар, буйруқбозликка, мураббийнинг ўзбошимчалик ва қатъият билан қабул қилган қарорларига салбий муносабат билдириб, унга қарши муросасиз бўладилар, айни пайтда улар мусобақа ва тайёргарликларга оид ташкилий масалаларда ўзлари билан маслаҳат қилишларини, назарий ва услубий жиҳатларни атрофлича муҳокама этишларини хоҳлайдилар. Айни пайтда ривожланган ақлий салоҳият яъни интеллект кучли хаёл ва башорат қила олиш қобилияти билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Бу эса баъзан ҳаддан ташқари ўзини тафтиш қилиш, “авра-астарини беҳуда ағдариш” билан кечади. Натижада спортчи олдинда турган масъулиятли мусобақада юз бериши мумкин бўлган мағлубияти учун қаттиқ ҳаяжонланади, бу эса ўз навбатида унда кучли стартолди ҳаяжонланишини, ҳиссий қўзғалишини келтириб чиқаради.
Индивидуал тафовутларнинг ўзаро мана шундай тарздаги хилма-хиллиги спортчиларни психологик тайёрлаш жараёнида ҳам турлича восита ва услублардан фойдаланиш лозимлигини тақозо этади. Психологик тайёргарликни индивидуаллаштириш бу борадаги бир неча қадамларни изчил ташлашни талаб этади, яъни бунда диагностика, бошқарув ва қўлланиладиган восита ва услубларнинг самарадорлиги устидан назорат изчил кетма – кетликда амалга оширилмоғи керак. Психологик тайёргарликни индивидуаллаштиришнинг дастлабки ва энг муҳим қадами бу - спортчининг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганишдан иборатдир. Бу иш шахснинг шахсий хусусиятларини ўрганиш бўйича белгиланган тартибда тўлдириладиган батафсил психологик тавсифнома ёзиш билан тугалланади. Тавсифнома етарли даражада батафсил ва айни пайтда аниқ ва пухта бўлиши, шахсдаги шахсий интилишлар, муносабатлар тизими, психик ривожланиш, ахлоқ-одоб ва юриш - туришдаги ўзига хосликлар каби энг муҳим кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши керак. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling