Психология ва спорт психологияси
Шахснинг йўналтирилганлиги
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муносабатлар
- Психик ривожланиш
- Машғулотлар чоғидаги муносабатлар ва хулқ-атвор
- Мусобақалардаги муносабатлар ва хулқ – атвор
Шахснинг йўналтирилганлиги — дейилганда қуйидагилар тушунилади: унинг мотивлари, қизиқишлари, белгиланган ички мақсадлари, севган машғулотлари, асосий эҳтиёжлари, ғоявий эътиқоди, принципиаллиги, ватанпарварлиги, жамоага садоқат ҳисси, масъулият ҳисси ва ҳоказолар.
Муносабатлар: инсонларга (жамоага, мураббийга, дўстларга, оилага, рақибларга), ўз ишига (спортга, меҳнатга, ўқишга, жамоат ишига), ўз-ўзига (ўз-ўзини ардоқлаши, ўз фикрини ҳимоя қила билиши, ўз-ўзига танқидий муносабатда бўлиши, ўз-ўзини назорат қила билиши, ўз-ўзини тарбиялай олиши), ўзидаги фазилатларга ва камчиликларга, муваффақият ва омадсизликларга, танқидга,мукофотларга, рағбатлантириш ва жазоланишга нисбатан бўлади. Психик ривожланиш: киши асаб тизими асосий сифатларининг умумий ва ижтимоий тарзда намоён бўлишидан иборат бўлиб, у шахснинг темпераментига, психик ва иродавий хусусиятларига боғлиқдир. Машғулотлар чоғидаги муносабатлар ва хулқ-атвор: орасталик, интизомлилик, ўз-ўзини тута билиш, ташкилотчилик, меҳнатсеварлик, фаоллик, ташаббускорлик, мустақиллик, кайфиятнинг ўзига хослиги, тўсиқларга ва ноқулай шароитларга нисбатан чидамлилик. Ўзи севган ва севмаган машқларга, топшириқ ва вазиятларга, тез-тез учраб турадиган спорт мусобақалари билан боғлиқ сафарларга, спорт залларининг, ўзи шуғулланадиган асбоб-ускуналарнинг ўзгаришига нисбатан муносабати. Мураббий томонидан кўрсатиладиган ёрдамга нисбатан муносабати. Мусобақалардаги муносабатлар ва хулқ – атвор: одатий стартолди ҳолати, мусобақалар давридаги уйқу, спорт беллашувларининг бошланиши пайтида, ёки унинг энг масъулиятли вазиятларидаги ҳиссий зўриқишлари даражаси, беллашувлар жараёнида психик ҳолат динамикаси, яъни ўзгариб бориши, чигалёзди машқлари ва беллашувга тайёргарлик кўришидаги ўзига хосликлар, жамоадаги дўстларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан билдирадиган реакцияси, ҳакамлар ва ҳакамликнинг олиб борилишига нисбатан муносабати, томошабинларга муносабати, секундлаш хусусиятлари. Хатти-ҳаракатларидаги одатий узилишларнинг асл сабаблари, хатолари-“психологик тўсиқлар”. Спортчи учун ўта “машъум ва ёқимсиз” машқлар, усуллар ва ҳоказолар. Спортдаги энг яқин ва истиқболдаги мақсад ва вазифалар ўз-ўзига ишонч ҳиссининг мавжудлиги, рақобатлашув ва спортдаги беллашувга интилиш. Кишининг психологик тавсифномаси мутлақо ўзгармайдиган эмас. У спортчи шахсининг ривожланиб, психологик тайёргарлик даражаси ошиб, камолатга эришиб бориши билан янада бойиб, тўлдириб борилади. Спортчи шахси ва унинг психологик тайёргарлиги борасидаги аниқ тасаввурларга асосан психологик тайёргарлик индивидуал режалаштирилади. Мазкур иш фақатгина олдиндаги вазифаларни белгилашдан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Бир қатор мақсад ва вазифалар билан бирга индивидуал режа таркибига албатта психологик тайёргарликнинг восита ҳамда услублари, уларнинг дозировкаси, яъни меъёрлари, шунингдек ўқув машғулотлари жараёнидаги тутган ўрни киритилади. Индивидуал режалаштириш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда спортчи психик ривожланишини бошқариш бўйича муайян восита ва услублари қўлланилади. Айни мана шу жараёнда индивидуал психологик тайёргарлик амалга оширилади. Психик сифатларнинг, функция, малака ва кўникмаларнинг изчил равишда ривожлантирилиши ва ўринларини тўлатиб борилиши, яъни компенсация қилиниши индивидуал фаолият услубини шакллантиришга йўналтирилгандир. Типологик тафовутлар бўйича психологик тайёргарликни индивидуаллаштириш борасида психологларнинг самарали тадқиқотлари мавжуд. Уларда аниқланишича, кучли асаб тизимига эга бўлган спортчилар асаб тизими нисбатан кучсизроқ бўлган спортчиларга қараганда қулай шарт-шароитларда (психик жароҳатларнинг бўлмаслиги, “психологик тўсиқлар”нинг йўқлиги, суст ёки ўта кучли мотивациялар ва ҳоказоларнинг бўлмаслиги) психологик тайёргарликнинг махсус индивидуаллаштирилишига нисбатан камроқ эҳтиёж сезадилар (гарчи умуман психологик тайёргарликсиз иш юритиб бўлмаса-да). Асаб тизими “Кучсиз спортчи” жуда катта ҳажмдаги ишни бўлиб-бўлиб бажарганида ўзининг энг юқори даражадаги ишчанлигини намойиш қилади (тайёргарлик машғулотларининг қисмларга ажратилиш услуби), “кучлилар” учун эса тайёргарлик машғулотларининг марказлаштирилган услуби кўпроқ маъқулдир (унга кўра катта ҳажмдаги юкламалар (машқлар) юқори тезликда бажарилади). Инерт (секин ҳаракатли) спортчилар мусобақада ўз хатти-ҳаракатларининг батафсил режасига эга бўлиши лозим, ва бу режа жуда чуқур ўйланган бўлиши, ҳар қандай мураккаб вазият учун тактик жиҳатдан эҳтиёт вариантларни уйда тайёрлаб келинган ўзига хос услуб-воситаларни) кўзда тутиши лозим. Ҳаракатчан спортчилар бундай батафсил режалаштиришга эҳтиёж сезишмайди, шу сабабли уларнинг олдига нисбатан умумийроқ шаклдаги вазифалар қўйилади. Жуда кўп меҳнат талаб қиладиган ва ҳаддан ташқари катта ҳажмли тайёргарлик ишлари ҳаракатчан спортчиларни чарчатиб қўяди, улардаги қизиқишни сўндириб, асаб қувватини сарфланишига ва ташаббускорлигининг сўнишига сабаб бўлади. Инерт спортчи мусобақанинг старт босқичида жуда секин “ ишга тушиши” сабабли у олдиндан ўз-ўзини ишонтириш йўли билан иштирок этиши керак бўлган беллашувга тайёрланиши лозим. Бунда у олдинда турган мусобақани, ўз рақибини ва улар билан бўладиган жангни тасаввур қила олиши керак. Ҳаракатчан спортчилар “Диққатни жамлаш” бўйича махсус тайёргарлик машқларига эҳтиёж сезадилар; улар ўзларига баланд ишонч билан қарайдилар, шунингдек, нисбатан фаол ва турли хилдаги чигилёзди машқларга мойилдирлар. Шунингдек бундай спортчилар мусобақа чоғида ҳеч бир асоссиз ўз тактик режаларини ўзгартиришлари ҳам мумкин. Агар улар бирор-бир мураккаб вазифани тезкорлик билан уддалай олмасалар, бу спортчиларнинг мазкур вазифага қизиқиши тезда сўнади. Мувозанатсиз спортчилар мусобақага тайёргарлик кўриш чоғида биринчи навбатда ўзларидаги кучли ҳаяжонни пасайтириш, асаб психик тетикликни сақлаб қолишга ҳаракат қилиши, шунингдек ҳар қандай йўл билан стартолди лихорадкасига йўл қўймасликка, кучли ҳис-ҳаяжон тўлқини остида асабнинг ортиқча кўйинишига йўл қўймасликка интилишлари лозим. Бу борада ўз психик ҳолатини мустақил равишда бошқариш усулларини эгаллаш яхши ёрдам беради. Мувозанатсиз бўлган спортчилар мусобақада ўз олдига жуда ҳам масъулиятли вазифани қўйишга шошмаганлари маъқул. Одатда улар беллашувнинг бошланғич қисмида ниҳоятда юқори суръатни намойиш қиладилар. Шу сабабли ҳам тайёргарлик машғулотлари чоғида уларни маълум даражада чэгаралаб туриш, мусобақадаги хатти-ҳаракатларни эса қатъий ва аниқ тарзда белгилаб бермоқ керак. Улар билан муомалада ҳурмат-эътиборни, маданиятни сақлаш тавсия этилади. Хатти-ҳаракатлари барқаророр бўлмаган спортчи учун стартга тайёргарлик чоғида олдинда турган жанглар чоғида ўйламаслик ниҳоятда қийиндир. Нохуш ўй-хаёллар мусобақада спортчига ҳалал бермаслиги учун улар мусобақага тайёргарлик жараёнида ўзига хос ва аниқ техник ҳамда тактик деталларни яхшилаб ўйлаб олишлари зарур. Мувозанатлашган, вазмин спортчилар эса мувозанатсиз спортчиларга нисбатан ўз психик ҳолатини намойиш этишда анчагина барқарор бўладилар. Бироқ уларда ҳам баъзи ҳолларда эмоционал ташқи таъсирга жавоб реакцияси етишмаслиги кузатилади. Бундай ҳолларда спорт мураббийи психологик тайёргарликнинг шундай воситаларини қўллаши керакки, токи улар спортчига ижобий таъсир қилиб, унинг кучини олдинда турган вазифаларни ҳал этишга сафарбар этсин ва спортчи психик қувватини ўз вақтида жамлаши учун ёрдам берсин. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling