Психология ва спорт психологияси
Спортчиларни мусобақага психологик тайёрлашни режалаштириш асослари
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муайян мусобақага психологик тайёргарлик
Спортчиларни мусобақага психологик тайёрлашни
режалаштириш асослари Спортчиларни психологик тайёрлаш масаласининг ҳал этилиши режалаштириш асосида амалга оширилади. Бу режани ким тузади? Албатта мазкур режа спорт мураббийси томонидан тузилади. Ушбу режани тузиш чоғида бир қатор хусусиятларни ҳисобга олиш керак бўлади. Жумладан: спорт турини, спортчининг ёши ва маҳоратини, унинг индивидуал хусусиятларини. Психологик тайёргарликнинг умумий режасини нисбатан узоқроқ давр учун, масалан бир йилга тузиш мақсадга мувофиқ. Бундай режа иккита бўлимдан иборат бўлади: биринчи бўлим – мусобақаларга умумий психологик тайёргарлик, иккинчи бўлим эса – муайян мусобақага психологик тайёргарликни қамраб олади. Биринчи режа нисбатан узоқ мақсадни кўзлагани учун у маълум даражада барқарор бўлади, иккинчиси эса муайян мусобақага мослаб тузилади, шу сабабли ҳам олдинда турган мусобақага тайёргарликнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши, тўлдирилиши, қисқартирилиши мумкин. Спортчини мусобақага умумий психологик тайёрлаш учун қуйидагилар зарур: 1.Режа тузилаётган спортчининг ёшини билиш; 2.Унинг спорт маҳорати даражасини ҳисобга олиш; 3.Психологик тайёргарликнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш ва улардан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 4.Спорт турининг психограммасини аниқлаштириш, яъни ушбу спорт турини такомиллаштириш учун қандай шахсий, психик, психомотор сифатлар талаб этилишини, мусобақада муваффақиятли иштирок этиш учун қандай психик ҳолатларни шакллантириш лозимлигини аниқлаш; 5. Тайёргарлик машқлари жараёнида спортчининг мотивация воситаларини аниқлаш; 6. Психодиагностика воситаларини аниқлаш (шахс ривожланиши ва спорт маҳоратининг ошиб бориш динамикасини аниқлаштириш учун), психогигиена воситаларини (спортчининг психик ҳолатини қўзғатувчи назорат воситалари, спортчини жисмоний жиҳатдан қайта тиклаш), хотирани, ақлий қобилиятни, иродавий сифатларни ривожлантириш учун мўлжалланган умумий психик ривожланиш воситаларини киритиш; 7. Машғулот жараёнида ва ундан кейинги психик ҳолатларни бошқариш ва спортчининг ўз-ўзини тартиблаши учун зарур воситаларни танлаш; 8. Спортчиларнинг мусобақалашув характеридаги экстремал вазиятларда эмоционал барқарорлигини шакллантиришга йўналтирилган воситаларни белгилаш. 5- жадвал. Муайян мусобақага психологик тайёргарлик (А.Ц.Пуни бўйича)
Мақсад: мусобақага психик тайёрлик ҳолатини шакллантириш. Спортчиларни мусобақага психологик тайрлаш бўйича умумий режа тузиб бўлингандан кейин ишлаб чиқилган масалаларни яна бир бор аниқлаштириб олиш керак. Бунинг учун спорт гуруҳидаги ҳар бир аъзо учун умумий режа, шунингдек, ҳар бир спортчи учун уларни алоҳида ва муайян кичик гуруҳларда ҳисобга олган тарзда умумий режа тузилади ва шу тарзда ҳар бир спорт гуруҳи учун индивидуаллаштирилган режа амалга оширилади. Режани индивидуаллаштириш шахснинг психодиагностикаси натижалари, психик сифатлари ва ҳоказоларга асосланади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, психологик тайёргарликнинг мақсад ва вазифалари жисмоний, техник ҳамда тактик тайёргарликнинг мақсад ва вазифаларига тўла тўкис мувофиқ ва мос келиши шарт. Муайян мусобақага психологик тайёргарликни режалаштириш спортчининг тайёргарлиги даражасига, мусобақа ўтказиладиган шароитга, унда иштирок этадиган спортчиларнинг таркиби ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling