Психологик тайёргарликни ташкил қилиш
принциплари
Спортчини психологик тайёрлашни ташкил қилиш спорт мураббийси таъсир кўрсатиши лозим бўлган объектнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда спортга хос дидактика принципларига таянади. Унинг таркибига қуйидагилар киради:
- онглилик принципи
- фаоллик принципи
- ҳар томонламалик принципи
- изчиллик принципи
- такрорийлик принципи
- ҳаммабоплик принципи.
Онглилик принципи. Спорт тайёргарлик машғулотларида иштирок этувчилар психологик тайёргарликнинг спортда эришиладиган муваффақиятларда тутадиган муҳим ўрнини англаши, уларнинг психологик билимлардан хабардор бўлишлари, ўз-ўзларини ҳар томонлама таҳлил қила билишлари, психологик сифатларни ўз-ўзини тарбиялаш орқали ўстириш, уларни назорат қила билиш, спортда мукаммалликка эришмоқ учун доимий равишда турли қийинчиликлар ва тўсиқларни енгиб ўтишга дуч келишни тўғри тушунишларини белгилайди.
Онглилик принципи спортчи ва спорт мураббийси томонидан муайян спорт турига хос бўлган психограммани, спортчининг ўзига хос психологик жиҳатларини изчил равишда таҳлил қилиб боришни, унинг психологик тавсифномасини доимий тарзда тузатиб боришни, психологик тайёргарлик режасини муҳокама қилишни кўзда тутади.
Фаоллик принципи. Спортдаги психологик тайёргарлик самараси бевосита спортчи томонидан тавсия этилган воситаларни, яъни машқларни мустақил бажаришдаги фаолликка боғлиқдир. Зеро, фақат шу йўл билангина спортчининг психологик жиҳатдан ривожланишидаги муайян ютуқларга эришиш мумкин. Мазкур ютуқлар, агар спортчининг фаоллиги ундаги ташаббускорлик билан қўшилса, янада сезиларли бўлиши шубҳасиз.
Ҳар томонламалик принципи қуйидагилардан иборат:
1.Спорт фаолиятини ишончли ва мукаммал равишда бажариш учун зарур бўлган барча психологик жиҳатлар психологик-педагогик таъсир доирасига қамраб олиниши лозим. Бунга спортчининг шахс ҳоссалари, психик, психомотор жараёнлари ва психик ҳолатлари ҳам киради.
2.Психологик тайёргарлик, спортчини тайёрлашнинг бошқа барча томонлари, яъни жисмоний, техник, тактик тайёргарликлари билан чамбарчас боғлиқ равишда амалга оширилгандагина самарали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |