Психология ва спорт психологияси


Спортдаги тактик таффаккурнинг психологик хусусиятлари


Download 5.36 Mb.
bet99/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Спортдаги тактик таффаккурнинг психологик хусусиятлари
Тактик ҳаракатларни олдиндан режалаштириш ҳамиша эхтимоллик характерида бўлади. Чунки спортчи ҳам, спорт мураббийси ҳам ҳеч қачон мусобақа шароитлари ҳақида, рақиблар ва уларнинг ниятлари ҳақида олдиндан тўла тўкис маълумотга эга бўлмайдилар. Бунинг устига, мусобақада курашлар жараёни жуда тезкор ва ўзгарувчандир. Шунинг учун ҳам дастлабки эхтимол тактик режани амалга ошириш мусобақа давомида тўхтовсиз равишда ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилувчи кўплаб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир. Бундай вазифаларнинг ҳар бири спортчидан қачон ва нима учун ва қандай қилиб ҳаракат қилиш керак дэган саволга жавоб беришни талаб қилади. Спортчи олдида бўладиган вазифаларнинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилардан иборат: мусобақалардаги доимий ўзгариб турувчи шарт-шароитлар, бунда, одатда рақибларнинг хатти-ҳаракатлари ва қандай усулни қўллашини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди. Ташқи томондан қараганда мусобақалашаётган спортчилар шунчаки ҳаракат қилаётгандек, ва улар бир-биридан фақатгина ўзларининг тезкор ҳаракатлари билангина устунроқ бўлишлари мумкиндек туюлади. Бироқ аслида ҳаракат бу ўта мураккаб бўлган тактик тафаккурнинг бажариш бўғинидир.
Конкрет тактик вазифани ҳал этилишига асос бўлувчи спортчининг тафаккури, масалан назариётчи олимнинг кенг ёйилган, дискурсив тафаккуридан фарқли ўлароқ, “доимий равишда амалиёт томонидан синаб кўрилишга маҳкумдир”. (Б.М.Теплов) 4-жадвалга қаранг.
4-жадвал. Спортчининг тактик тафаккурининг хусусиятлари

Т/р



Тактик тафаккурнинг хусусиятлари



Тавсифномалар



1



Тафаккурнинг кўргазма-тимсолли характерига эгалиги



Тактик вазифаларни ҳал этишда спортчининг тафаккури кўргазмали ҳис этилган тимсоллар ва ҳодисаларга асосланади. Бу тафаккур тарзи конкрет характерга эга бўлиб, рақиблар ва шерикларнинг ҳаракатларини, шунингдек бутун спорт курашидаги вазиятни идрок этиш билан боғлиқдир.



2



Тафаккурнинг таъсирчан характерига эгалиги



Спортчининг тафаккури унинг фаолиятига боғланган ҳамда унинг мотор ҳаракатлари билан боғлиқ равишда кечади. Спортчи аксарият ҳолларда олдиндан ўйлаб топиш эвазига эмас, балки ҳаракат жараенида қарорлар қабул қилишга эришади.



3



Вазиятга хос тафаккур тарзи



Спортчининг тафаккур тарзи доимий ўзгариб турувчи вазиятлар фонида кечади ва муносиб хатти-ҳаракатлар, қарор қабул қилишни тақозо этади. Зеро, бунда йўл қўйилган хатоларни тузатиш имконияти бўлмайди.



4



Тафаккур тезлиги



Тактик ҳаракатларни амалга оширишда вақтнинг ниҳоятда чекланганлиги билан изоҳланади.



5



Тафаккур мослашувчанлиги



Спортчи белгиланган тактик ҳаракатлари режасини қайта қуриш қобилиятига эга бўлиши керак. Хусусан: юзага келган вазиятдаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, қабул қилинган қарорларга тузатишлар киритиб бориши лозим.



6



Тафаккурнинг мақсадга йўналтирилганлиги



Спортчининг чалғимасдан янги қарор қабул қилишдаги изланишларга диққатни қаратишини англатади. Мақсадга интилиш иродавий ривожланиш билан чамбарчас боғлиқдир.



7



Тафаккурнинг мустақиллиги



Спортчи мустақил равишда тактик вазифаларни ҳал эта билиши шарт: қарор қабул қилиши ва вужудга келган вазиятга мувофиқ ҳаракатланиши, ташқи таъсирларга берилмаслиги лозим.



8



Тафаккур теранлиги



Тактик ҳаракатлардаги асосий ва муҳим жиҳатларни ажрата билишда намоён бўлади.



9



Тафаккур кенглиги



Тактик ҳаракатларга таъсир қилувчи жуда кўп алоқалар ва муносабатларни доимий назорат остида тутиб тура билиш кўникмасида намоён бўлади. Бунда ўз тажрибаси ва бошқа манбалардан ҳам кенг фойдаланилади.



10



Тафаккурнинг танқидийлиги



Бу тафаккур фаолиятининг ўзига хос кўриниши бўлиб, усиз ҳар қандай масалани ижодий ҳал этиб бўлмайди, бу турли вариантлардаги шахсий тактик ҳаракатларнинг чидамлилигини, ҳар томонлама синаб кўриш демакдир.




Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling