Психология ва спорт психологияси


Тактик ҳаракатларни режалаштириш ва амалга оширишда антиципациянинг роли


Download 5.36 Mb.
bet98/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Тактик ҳаракатларни режалаштириш ва амалга
оширишда антиципациянинг роли

Спортчининг олдиндаги мусобақаларга тактик ҳаракатларини режалаштириш антиципация, яъни олдиндан кўра билиш, башорат қилиш жараёнларига асосланади. Умуман олганда, антиципация – бу одамнинг муайян фазо ва вақтда илғорлик билан ҳаракатланиш қобилиятидир. Антиципациянинг воқеликни олдиндан ифодалаш шакли сифатидаги кўринишлари жуда турличадир. Улар миянинг “айни пайтдаги таъсир кўрсатаётган стимулга жавобан олдинга – келажакка ўтиб кетиши” билан изоҳланади (А.К. Анохин). С.Г.Геллерштейн таъкидлаганидек, “ҳеч бир фикр ва ҳеч қандай тафаккур тарзи ҳеч қачон янгидан ҳосил қилинмайди, балки улар ўтмишнинг маҳсулидир... Ҳаракатларда эса нафақат қўзғатувчига, яъни ушбу маънони англатувчи тон маънодаги қўзғатувчига нисбатан йўналганлик ифодаланади, балки айни пайтда шарт- шароитлардаги ҳали шаклланиб улгурмаган, баъзан айрим билинар-билинмас белгилар орқали яқин келажак ҳақида маълумот берувчи ўзгаришларга ҳам йўналганлиги ифодаланади”.
Спортчи фаолиятининг антиципация диапазони ниҳоятда кенгдир. Унинг асосида масалан, ўқ отиш бўйича спортчи отилган ўқи нишонга бориб тегиши учун ҳаракатдаги нишоннинг илгарига сурилиш миқдорини аниқлайди. Спортчи олдида турган мусобақалар учун жангни олиб боришдаги тактик режасини тузишда рақибнинг кутилган хатти-ҳаракатларини аввалдан кўра билиши мумкин.
Ҳар қандай антиципация самарадорлигига эришиш учун бир қатор психик жараёнлар асос бўлиб хизмат қилади. Баъзи ҳолатларда бундай самарадорлик ҳаракатдаги объектлар, масалан, учиб бораётган тўп, спорт ўйинларида ҳаракатланаётган ўйинчини актуал идрок этишга асосланса, бошқа ҳолатларда хотирадаги образларга, тафаккур ва ижобий хаёлга асосланади. Масалан, боксчи томонидан жангни юритиш бўйича режа лойиҳалаштирилаётганда ёки слаломист томонидан трассани босиб ўтиш лойиҳалаштирилаётганда кузатиш мумкин.
Футбол жамоаларидаги дарвозабонларда фазо ва вақт антиципацияси самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар шуни кўрсатадики, (Е.Н.Сурков, Ю.С.Якобсон) дарвозабонлар турли масофадан туриб тўпни тутиб олишда олдиндан ҳаракатланиш шаклидаги усулни қўллайдилар. Ана шундай, олдиндан ҳаракатланиш давомида фазо ва вақт ноаниқлиги, яъни тўп ҳозир чап томонга учадими ёки ўнг томонга учадими дэган саволга жавоб берилади. Олдиндан билиш самарадорлиги ва қабул қилинган қарорнинг тўғрилиги аксарият ҳолларда тўпни тепаётган ўйинчининг кўз орқали билиш мумкин бўлган белгиларини аниқ ажрата билишига асосланади. Бундай белгилар қуйидагилар бўлиши мумкин: футболчининг таяниб турган оёқ кафтининг ҳолати (унинг тўпдан узоқлиги ва қайрилган ҳолати), тепаётган оёғининг ҳолати (тиззасининг копток устидаги ҳолати), ва ҳар икки оёғининг сони оралиғидаги бурчаклар.
Худди мана шу маълумотлар ва белгиларни ҳис этиш дарвозабонга, ҳали тўп тепилмасдан туриб унинг қайси йўналишга (чапгами ўнггами) ҳаракатланишини билиш ва унга муносиб тарзда жавоб ҳаракатини қилиш имкониятини беради. Рақибнинг ҳали бажармаган ҳаракатларини аниқлаш жараёнини олдиндан қилинаётган башорат сифатида кўриб чиқиш лозим. Бу энг яхши натижага қандай эришиш мумкин дэган хаёлий саволга жавоб топиш дэганидир. Яъни, бу саволнинг жавоби ҳамиша спортчилар ўзларининг ва рақибларининг тактик хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи антиципация режаларига эга бўлишлари керак, демакдир. Бу жараён ижодий жараёндир. Бинобарин, бунда ҳали юз бермаган мусобақа вазиятлари, унда рақибнинг хатти-ҳаракатлари, ўз ҳаракатлари, рақибнинг ҳаракатларига жавобан амалга ошириладиган қарши зарбалар, буларнинг барчаси хаёл ва тафаккурнинг маҳсули ҳисобланади. Бироқ, ана шу асосларда ҳам кутилаётган воқеалар, яъни спортчи олдинда турган мусобақада эришишга интилаётган ҳолатларнинг хаёлий модели бўлиб хизмат қилувчи лавҳалар, фаразлар қисман текширилади.
Антиципация фақатгина индивидуал тактик ҳаракатларгагина хос эмас. Р.Л.Кричевскийнинг тадқиқотларига кўра ўйинчиларнинг ўз ҳаракатларини шериклари ҳаракатларига мувофиқлаштиришлари шунинг учун ҳам юз берадики, уларда доимий равишда фазо ва вақтдаги ўйин ҳолатлари олдиндан кўриб турилади, уларнинг муштарак ҳолатдаги тасвири орқали ўйинчиларнинг ҳаракатларида тугалланган комбинациялар шаклланади. Вақт ва фазодаги антиципация асосида жамоавий фикр пайдо бўлади. Айнан мана шу фикр ўйинда иштирок этаётган жамоадаги шерикларнинг ўз рақибларига нисбатан фазо ва вақтда илғорроқ бўлиш имкониятини беради. Ана шундай ўта интеллектуал гуруҳга оид олдиндан кўра билишнинг моддий ташувчиси бўлиб, ўз шаклига кўра ўта қисқа бўлган нутқий сигнал, хатти-ҳаракатлар, жестлар ва ўйинчиларнинг позалари хизмат қилади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling