Пул тушунчаси ва унинг турлари. Марказий банк. Монетар-сиёсат мазмун ва моҳияти. Банк тизими ва фаолият турлари. Кредитлаш тартиби


Download 282.41 Kb.
bet4/14
Sana22.06.2023
Hajmi282.41 Kb.
#1646065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
23Пул ва банклар. Кредит тизими. Банкларнинг иктисодиётда тутга урни

Марказий банка асосий ставкаси - Банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, шунингдек, Марказий банк томонидан банк тизимига ликвидликни тақдим этиш бевосита асосий ставкага боғлиқ.
Шундай қилиб, асосий ставка иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек, аҳоли ва бизнеснинг истеъмол ва инвестицион (сармоя киритиш) қарорларига таъсир кўрсатган ҳолда ички талаб ва инфляция даражаси ўзгаришида аъамият касб этади.
Асосий ставка қандай ва ким томонидан белгиланади?
Асосий ставка даражаси Марказий банк бошқаруви мажлисларида пул-кредит сиёсати шароитлари, жорий ва кутилаётган инфляция даражаси ҳамда макроиқтисодий ҳолатни инобатга олган ҳолда белгиланади. Одатда, агар инфляция даражаси кўтарилса, Марказий банк ҳам асосий ставкани кўтаради. Агар инфляция даражаси пасайса, бунда Марказий банк асосий ставкани пасайтиради.
Асосий ставка қандай қилиб банк хизматларига таъсир кўрсатади?
Марказий банк асосий ставкани ўзгартиришга қарор қилса, бозорни мумкин бўлган ўсиш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади.
Ўз навбатида, тижорат банклари асосий ставканинг траекториясини кузатиб, пул бозоридаги ликвидлик яқин келажакда арзон ёки қимматлашишини тушунадилар. Табиийки, бу эса, банкларни ўз маҳсулотлари ва хизматлари нархларини ўзгартиришга ундайди (масалан, аҳоли ва тадбиркорлардан жалб этиладиган омонатлар ва уларга ажратиладиган кредитлар билан боғлиқ харажатлар).
Асосий ставка қандай қилиб банк хизматларига таъсир кўрсатади?
Агар иқтисодиётда инфляция даражасининг ўсиш сурҳати жиддий тезлашса ва Марказий банк асосий ставкани кўтарса, ушбу ҳолат банклар томонидан депозит ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ошириш эҳтимолини юзага келтиради. Бу эса, банклараро (жорий ликвидликни таъминлаш мақсадида банклар бир-бирларига пул маблағларини маълум бир фоиз эвазига тақдим этадиган бозор) ва умуман олганда пул бозорида маблағларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни ошишига олиб келади
Асосий ставка қандай қилиб банк хизматларига таъсир кўрсатади?
Инфляция даражаси ҳамда асосий ставканинг пасайиши банклараро пул бозорида пул маблағларини жалб этиш арзонлашишига, бу эса, юқори бўлмаган фоиз ставкаларида кредитлар ажратиш орқали аҳоли ва тадбиркорлар учун молиявий манбаларнинг мақбуллашишига сабаб бўлади.
Марказий банк асосий ставкаси кредит ташкилотлари томонидан мижозлар билан шартномалар тузишда қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолларда кредит бўйича фоиз ставкаси асосий ставкага "боғланган" ва фоиз тўловлари миқдори асосий ставка даражасига қараб ўзгаради

Download 282.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling