Пул тушунчаси ва унинг турлари. Марказий банк. Монетар-сиёсат мазмун ва моҳияти. Банк тизими ва фаолият турлари. Кредитлаш тартиби


РЕПО ВА СВОП аукционлари нимани англатади


Download 282.41 Kb.
bet5/14
Sana22.06.2023
Hajmi282.41 Kb.
#1646065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
23Пул ва банклар. Кредит тизими. Банкларнинг иктисодиётда тутга урни

2.РЕПО ВА СВОП аукционлари нимани англатади.
  РЕПО аукциони - бу кредит ташкилотларидан қимматли қоғозларни марказий банк томонидан сотиб олиш ва кейинчалик уларни олдиндан белгиланган нархда маълум муддатдан кейин сотиш бўйича икки томонлама битим.
Марказий банк РЕПО ставкасини – асосий ставка даражасида белгилайди – бу ўз ўрнида РЕПО операциялари бўйича тақдим этилган маблағлар учун нарх ҳисобланади. Давлат қимматли қоғозлари ва Марказий банк облигациялари олди-сотди предмети ҳисобланади.
СВОП аукциони - олдиндан белгиланган валюта курс (форвард операцияси) бўйича маълум вақтдан кейин тескари операцияни амалга ошириш шарти билан икки томонлама валюта айирбошлаш операцияси (спот операцияси).
Форвард курсини ҳисоблашда миллий валютанинг қиймати сифатида Марказий банкнинг асосий ставкасидан фойдаланилади. Битим предмети хорижий валюта ҳисобланади.
Своп битимлари — молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий инструмент ҳисобланади. Валютавий своп битими своп турларидан бири бўлиб, турли валютадаги қарзларни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.
2.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захираси деганида нимани англатади.
  Мажбурий захиралаш – бу банкларнинг Марказий банкда очилган махсус ҳисобварақларида сақланадиган маблағлари ва (ёки) вакиллик ҳисобварақларида юритиладиган, ўртачалаш коэффициенти ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган, мажбурий захираларнинг ўртача миқдори ҳисобланади.
Ўртачалаш коэффициенти – 0 дан 1 гача бўлган коэффициент, Марказий банкдаги корреспондентлик ҳисобварағида сақлашнинг маълум муддати давомида сақлаш учун зарур бўлган мажбурий захираларнинг ўртача миқдорини аниқлаш учун фойдаланилади.
Тижорат банклари мажбуриятлари қандай валютада бўлишидан қатъий назар, захираларни миллий валютада шакллантирадилар.
Мажбурий захираларни сақлаш даври 28 ва 35 календар кунларидан иборат бўлиб, пайшанба куни бошланиб чоршанба куни тугайди. Мажбурий захиралар қуйидаги функцияларни бажаради:
- банк тизими ликвидлигини самарали бошқариш;
- пул бозори фоиз ставкаларининг қисқа муддатли ўзгарувчанлигини ўртачалаш коэффициентидан фойдаланиш орқали камайтириш;
- дифференциал нормативларни қўллаш орқали банк тизимида долларизация даражасини пасайтириш.

Download 282.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling