Qarshi davlat universiteti informatika o’qitish metodikasi kafedrasi


Шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/126
Sana28.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1014702
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
Majmua

 
40. Шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари: 
- шахснинг мавқеи тан олинади, таълим олувчи субъектив тажриба 
тарқатувчи сифатида фаол қатнашади ва ўз-ўзини баҳолайди;
- таълим жараёнида ҳар бир таълим олувчининг субъектив тажрибаси кўзда 
тутилади; 
- таълим олувчининг шахс сифатида ривожланиши меъёрий фаолият 
билангина чегараланмай, доимий равишда қобилиятни намоён қилиб ва 
ўстириб боришга, тажрибани орттиришга қаратилади. 
 
41. Ўқитишнинг репродуктив усули – педагог ташкил қил-ган билим 
бериш фаолияти таълим олувчилар томонидан тайёр билимларни фақат 
эслаб қолиш ва кейинчалик уларни хатосиз ва айрим ҳолларда 
тушунмасдан тиклашга олиб келувчи, ақлий фаолликнинг даражаси паст 
бўлган усул. Ушбу усулда қуйидаги аломатлар мавжуд: 
- ўқитувчи билимларни “тайёр” ҳолда баён қилиш асосида тушунтиради
- таълим олувчилар билимларни тушуниб ва тушунмасдан ўзлаштирадилар, 
ўзлаштириш мезони–олган билимларни тўғри тиклаш (репродукция) дир; 


183 
- ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги ахборотни кўп марта қайтариш йўли 
билан таъминланади. 
- бу усул таълимнинг тайёр мазмунини узатишга, фан бўйича ахборотни 
ўзлаштиришга қаратилган. 
 
42. Ўқитишнинг продуктив усули – қидирув-ижодий усул бўлиб, 
мантиқий фикр юритишга, муаммоларни илмий-ижодий ечишга, зарурий 
билимларни мустақил ижодий қидиришга, учраган қийинчиликларни 
енгишга, ўқув мате-риалини исботлашга, ўзлаштиришни мустаҳкамроқ 
бўли-шига, билимларнинг ишончга айланишига, билим олишга нисбатан 
ижобий ҳисларни уйғотишга, билишга қизиқишни шакллантиришга 
қаратилгандир. 
 
43. Ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси - ўқув жараёнини 
ташкил этиш бўлиб, унда ўқитиш усуллари, суръатни танлаш таълим 
олувчининг индивидуал хусусият-лари билан боғланади, унда турли ўқув-
методик, 
психоло-гик-педагогик 
ва 
ташкилий 
тадбирлардан 
фойдаланилади. Индивидуал ўқитишда фаолиятнинг мазмуни, методлари 
ва суръати таълим олувчининг хусусиятларига мослаштири-лади. Ушбу 
технологияда педагог фақат биргина талаба билан ўъзаро муносабатда 
бўлади, бир талаба эса фақат ўқитиш воситалари (китоблар, компьютер ва 
бошқ) билан ўъзаро алоқада бўлади. Барча фанларда индивидуаллаш-
тирилган технологиядан фойдаланиш ва индивидуал иш-ларнинг ўқув 
фаолиятининг бошқа шакллари билан интег-рациялаш мумкин. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling