«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallari
4
Ёғоч толали плиталар ёғоч чиқиндиларидан ва толаларидан, шунингдек, турли қишлоқ хўжалик экинлари (похол, қамиш, сомон, ғўзапоя, каноп, маккажўхори пояси ва ш. к.) га полимерли боғловчи моддалар қўшиб, иссиқлайин зичлантирилиб олинади (1-расм).
Ёғоч толали бундай плиталар деворлар, шиплар, поллар, пардадеворлар ва биноларнинг ораёпма деворларини иссиқ ва товушдан ҳимоялашда, шунингдек, концерт заллари ва ш.к.ларни акустик ҳимоялаш учун ишлатилади.
Фибролит плиталар ёғоч жуни ва магнезиал боғловчилардан иборат массани пресслаб олинади. Ёғоч жуни (узунлиги 200...500, эни 2...5 ва қалинлиги 0,3...0,5 мм ли толалар кўринишида махсус дастгоҳларда ишлов бериш орқали тайёрланади (2-расм).
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallari
5
Минерал боғловчи сифатида цемент ишлатилади. Ёғоч кукуни ва боғловчи яхши ёпишиши учун қоришма таркибига калций хлорид минерали катализатор сифатида қўшилади.
Фибролит плиталар узунлиги 2400, 3000, эни 600, 1200 ва қалинлиги 25, 50, 75, 100 мм ўлчамларда тайёрланади. Ўртача зичлиги 300...500 кг/м3, иссиқ ўтказувчанлиги 0,1...0,15 Вт/(м 0С) гача бўлиб, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,4...1,4 МПа бўлади. Бундай плиталардан пардадеворлар териш учун, деворлар ва том ёпмаларини иситиш учун фойдаланилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallari
6
Арболит плиталар органик тўлдирувчилар (ёғоч қипиқлари, майдаланган қамиш, ғўзапоя, каноп ва похол), цемент ва сув, зарур ҳолларда қўшилмалардан иборат массани зичлаб олинади. Маҳсулот сифатини ошириш учун ишлатиладиган қўшилмаларга калций хлорид ва суюқ шиша каби минераллар киради. Иссиклик сақловчи арболитнинг ўртача зичлиги 500 кг/м3 гача, конструктив-иссиқ сақловчи арболитники эса 700 кг/м3 гача бўлади. Унинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,5...3,5 МПа, эгилишдаги чўзилишга мустаҳкамлиги эса 0,4...1 МПа, иссиқ ўтказувчанлиги 0,08...0,12 Вт/(м 0С). Арболит биочидамли, қийин ёнувчи, совуққа чидамли ва яхши арраланучи материал. Ундан плиталар ва панеллар кўринишидаги буюмлар, осма ва ўзини кўтариб турадиган деворлар ҳамда тўсиқларни қуриш учун, шунингдек, каркасли девор ва ёпмаларнинг иссиқ ҳимояси учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |